1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   228
Bog'liq
КМБ

қарздорга
қуйидаги 
имкониятларни беради: 
а) ўзида мавжуд бўлган капиталдан бир неча марта қимматроқ бўлган объектни 
харид қилиш; 


б) бошқа кўчмас мулк объектларига ёки бошқа инвестицион инструментларга 
кредитдан фойдаланишда юзага келадиган бўш капитал ҳисобига қўйилмалар 
киритиш йўли орқали инвестицион портфель диверсификацияси даражасини 
ошириш; 
в) кўчмас мулк учун пулни бўлиб – бўлиб тўлаш, бунда кредиторга тегишли 
сумма объект келтираётган даромаддан тўланиши мумкин; 
г) молиялаштиришнинг қулай шартлари ва капитални сифатли бошқариш 
усулини танлаш орқали ўз капитали учун энг юқори даромад ставкасини олиш. 
Кўчмас мулк харид қилаётганда қарзга капитал жалб қилиш 
кредиторга
қуйидаги имкониятларни беради: 
а) қарздорликни қоплашнинг бутун муддати давомида кредитга берилаётган 
объектни назорат қилиш; 
б) кўчмас мулкнинг узоқ жисмоний ва иқтисодий ҳаёти асосий қарз ва тегишли 
фоизлар қайтарилишини мустаҳкам асос сифатида таъминлайди; 
в) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар, ҳамда у билан тузилган битимлар, хусусан 
ипотеканинг мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши қарздорнинг шартнома 
бўйича мажбуриятларини бажариши учун ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади; 
г) кредит шартномасини тузишнинг эгилувчан тизими, унга алоҳида шартларни 
киритиш имконияти кредиторга бозорнинг даромадлилик даражаси ва қарздорнинг 
молиявий барқарорлиги ўзгаришига ўз вақтида жавоб қайтариш ҳамда қарзни қоплаш 
муддати тугагунига қадар кредитга олинаётган активни қайта сотиш имкониятига 
таъсир қилиш учун имкон беради; 
д) берилган ипотека кредитлари бўйича “гаров хати” ни расмийлаштириш 
банкка “гаров хати” ларини муомалага киритиш ва ўз кредит ресурсларини тўлдириб 
бориш имконини беради. 
Ипотека кредити: 

белгиланган тартибда эксплуатацияга киритилган бирламчи бозорда 
сотиладиган алоҳида турар жой ёки кўп хонадонли уйда жойлашган хонадонни сотиб 
олишга; 

иккиламчи бозорда сотиладиган алоҳида турар жой ёки кўп хонадонли уйда 
жойлашган хонадонни сотиб олишга; 

алоҳида турар жой қурилишига; 

алоҳида турар жой реконструкциясига берилади. 
Шундай қилиб, ипотека кредитининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, 
унда харид қилинаётган объект гаров объекти сифатида намоён бўлади. 
Кредитлашнинг бутун даври мобайнида қарздор (гаровга қўювчи) ва кредитор 
(гаровга олувчи) гаровга қўйилган мулкка тўлиқ эгалик қила олмайди. Улар мулкка 
эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда, уни тасарруф эта 
олмайдилар. Шу билан бир вақтда қарздор кўчмас мулкдан шундай фойдаланиши 
керакки, олинаётган даромад асосий қарзни, белгиланган фоизларни, солиқларни, 
суғурта бадалларини тўлашни, объектни тегишли аҳволда сақлаш учун ўз вақтида 
таъмирлаш ишларини бажаришни, ҳамда ўзининг қўйилма капитали учун даромад 
олишни қоплаши керак. 


Чет эл амалиётида ипотека кредитининг жуда кўплаб турлари мавжуд бўлиб, 
уларни турли белгилари бўйича гуруҳлаш мумкин. Бундай белгиларга қуйидагилар 
мисол бўла олади: 

кредитга олинаётган объектнинг қўлланилиш соҳаси; 

инвестицион жараёндаги иштирокининг характери; 

қарзни қоплаш ва фоизларни тўлаш тартиби; 

кредит бўйича фоиз ставкасининг барқарорлиги; 

мажбуриятларни бажариш учун қўйилмалар катталигининг барқарорлиги; 

кредиторнинг жорий даромадлар ва инвестор капитали қиймати ўсишидаги 
иштироки; 

қайта сотишни молиялаштиришнинг усули. 
Баҳолаш мақсадлари учун барча ипотека кредитлари доимий ва ўзгарувчан 
тўловли кредитларга бўлинади, негаки таҳлил қилинаётган давр мобайнида кредитни 
ёпиш ва фоизларни тўлаш графиги даромадлар оқимининг барқарорлигига ва ўз – 
ўзидан баҳолаш усулини танлашга таъсир қилади. 
Биринчи гуруҳга ўз – ўзини амортизацияловчи кредитлар киритилади, бунда 
қарзни ва фоизларни қоплаш тенг миқдордаги суммалар билан амалга оширилиши 
назарда тутилади. 
Иккинчи гуруҳга шундай ипотека кредитлари киритилганки, бунда қарз бўйича 
харажатлар катталиги фоиз ставкасининг даврий ўзгаришлари, асосий қарзни 
ҳисобдан чиқариш характери, фоизларни тўлаш тартиби, кредиторнинг инвестор 
даромадларида иштирок этиш усули каби турли омиллар таъсирида йил сайин 
ўзгариб боради. 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish