хил моҳиятидан келиб чиқиб, кўчмас мулк бозорида
учта соҳа
шаклланган ва
фаол
тарзда иш юритади:
кўчмас мулк объектларини ривожлантириш (яратиш);
кўчмас мулк объектларини бошқариш (фойдаланиш);
аввал тузилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар айланиши.
Ўтиш даврида кўчмас мулк объектларини
ривожлантириш (яратиш) секторининг
асосий белгилари – бу унинг кам ўрганилганлиги, самарали ва тежамкор
қурилишнинг сифатли ишлаб чиқилган технологияларининг йўқлиги ва шунга кўра,
қурилиш ускуналари, материалларига ва ҳоказоларга узоқ
муддатли талабнинг
йўқлигидир.
Кўчмас мулк объектларини
бошқариш (фойдаланиш) сектори
объектлар товар
хусусиятларини уларнинг даромадлилигига таъсир
этиши даражасини кузатади,
ривожланиш соҳаси учун кўчмас мулк объектларининг энг даромадли турларини
яратиш юзасидан талабни шакллантиради. Ҳозирги вақтда юртимиздаги кўчмас мулк
бозорида бўлганидек, бошқариш соҳаси етарлича ривожланмаган ҳолда, ривожланиш
соҳаси учун талаб бевосита ҳуқуқлар айланиши соҳасидан берилади.
Кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқлар айланиши сектори
унинг
объектларининг бозор
нархини шакллантиради.
Секторларнинг ўзига жалб этиши, ҳажми ва ривожланиш динамикаси улар билан
боғлиқ бўлган молиявий таъсирлар остида бўлади.
Кўчмас мулк бозорининг ушбу ривожланиш ва ишлаш секторларидан ташқари,
унинг ўз-ўзини ташкил этувчи тизим сифатида ривожланишини тадқиқ этиш
жараёнлари алоҳида секторларга ажратилади. Бу сектор кўчмас
мулк бозори
фаолиятининг учала соҳаси билан боғлиқ бўлиб, унинг натижалари учала соҳа учун
муҳим бўлади. Айни пайтда у шу соҳалардан биронтасига киритилиши мумкин эмас,
чунки кўчмас мулк бозорининг ривожланишини тадқиқ этиш кўчмас мулк
бозорининг ривожланиши ва фаолияти жараёнига алоҳида, мустақил ва ўзига хос
қарашни ифодалаши лозим.
Бозорнинг субъект тузилмаси 4.2-расмда келтирилган.
Кўчмас мулк бозорининг
иқтисодий субъектлари
харидорлар (ижарачилар),
сотувчилар (ижарага берувчилар) ва кўчмас мулк бозорининг касбий иштирокчилари
ҳисобланади. Бозорнинг субъект тузилмаси 5.2-расмда келтирилган.
Харидор
(
ижарачи
) – кўчмас мулк бозорининг бош субъектидир. У жисмоний ёки
юридик шахс, шунингдек бу операцияга қонуний ҳуқуқи бўлган давлат бошқаруви
органи бўлиши мумкин. Кўчмас мулк бозори айнан харидорлар учун ишлайди.
Сотувчи (ижарага берувчи)
– бу кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бўлган ҳар
қандай юридик ёки жисмоний шахс. Сотувчи сифатида давлат ўзининг
махсус
мулкни бошқариш органлари воситасида ҳаракат қилиши мумкин.
Кўчмас мулк бозорининг
касбий иштирокчилари
таркиби
бозорда давлат
иштирокида ўтадиган жараёнлар рўйхати ва тижорат тузилмаларининг фаолияти
турларининг рўйхати билан белгиланади.
Кўчмас мулк объектларини
ривожлантириш (яратиш) сектори
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар
обороти
Ха
ри
дор
(и
ж
ара
чи
)
Инвесторлар (пайчилар),
кредиторлар, лойиҳачилар,
қурувчилар
Риэлторлар, брокерлар,
баҳоловчилар
Ягона кўчмас мулк бозори
Давлат манфаатларини ифода этувчи ва унинг номидан ҳаракат қилувчи
Do'stlaringiz bilan baham: