1 Мавзу: муҳандислик психологияси режа: Муҳандислик психологияси нимани ўрганади?



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/25
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#260489
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
МУХ.ПСИХ

Шахсий омилга боғлиқ бўлмаган 
сабаблар 
Шахсий омилга боғлиқ сабаблар 
Металнинг емирилиши туфайли 
синиши
Ишчи бесўнақай ҳаракати туфайли 
кескичнинг синиши
Терининг кўз илғамас қаттиқ жойи 
туфайли бичимнинг эгри чиқиши
Бичиқчи 
терининг 
нуқсонини 
сезмаганлиги туфайли бичимнинг 
эгри чиқиши
Арранинг кўз илғамас эгрилиги 
туфайли 
арраланган 
кесманинг 
қийшиқлиги
Дурдгор 
арранинг 
эгрилигини 
сезмасдан кесмани қийшиқ арралаши
Брак ёки авария сабаблари аниқлаш шахс билан боғлиқ бошқа 
шахсларни ўрганишни талаб қилади. Ҳодисаларнинг сабаб-оқибат занжири 
бошидан охиригача кўриб чиқиши керак. Баъзан бу охиридан – ҳодиса 
оқибатларини бевосита кузатишдан бошланади. Баъзи ҳолларда эса чигал 
масалани ўртасидан ечиш осон бўлади.
Авария такрорланишини олдини олиш чоралари индивидуал ва 
умумийлик касб этиб, улар ўзаро боғлиқдир. Конкрет авария сабабларини 
тушунтириш берилган корхонада бошқа аварияларнинг ҳам сабабини 
тушунтиришга ёрдам беради ва профилактикасини енгиллаштиради. Бу 
масалалар уч хил йўл билан ечилади.
Аналитик (ёки клиник) метод конкрет аварияларни чуқур ўрганишга 
таянади. Статистик - анча жиддий ўрганиш талаб этиладиган ўхшаш 
авварияларнинг такрорланиш эҳтимолини аниқлайди. Экспериментал – 
психологик тузилиши бўйича ўхшаш ҳалокатли вазиятларини табиий ёки 
лаборатория йўли билан моделлаштириб, қийинчилик ёки хато ҳаракатлар 
хусусиятларини очишга ёрдам беради. Бу – содир бўладиган ҳодисаларнинг 
фақат сабабини ўрганиш эмас, балки уларнинг олдини олиш йўлларини ҳам 
ишлаб чиқишга ёрдам беради. Меҳнат фаолиятининг конкрет турида юз 
берадиган авариялар психологик сабабларининг умумий таснифларидан ҳар 
қандай аварияни текширганда фойдаланилади. Улар уч турдаги сабабларни ўз 
ичига олади.
Биринчидан, брак ёки авария сабаблари тасодифий бўлиб, улар 
такрорийлик анъанасига эга бўлмайди. Бундай ҳолда психологик таҳлил ва 
ундан келиб чиқадиган чоралар кўришга ҳожат йўқ.
Иккинчидан, брак ва авария сабаблари яна шундай ҳодиса содир бўлиши 
мумкинлиги эҳтимолини билдиради. Бундай хавфни олдини олиш учун 
зарурий педагогик, даволовчи, конструктив ёки ташкилий чора-тадбирларни 
кўриш зарур.
Учинчидан, брак ва авария сабаблари ва унинг такрорланиш эҳтимоли 
маълум шахсга боғлиқ бўлиб, унинг психологик хусусиятларининг 


ўзгартириш имкони бўлмаслиги ўша шахсни ишдан четлатиш заруратини 
туғдиради.
Бу аварияларда шахс омилининг психологик таҳлили ва ундан келиб 
чиқадиган чоралардир. Ҳар бир муайян бахтсиз ҳодисани ўрганиш ва олдини 
олишда эса муҳандислар, шифокорлар, физиологлар, гигиенистлар, 
психологлар, меҳнатни илмий ташкил қилиш мутахассисларининг комплекс 
усулларидан фойдаланилади. Бундай комплекс ёндашув мақсади – бахтсиз 
ҳодиса ва авариялар профилактикасининг турли чораларини ишлаб чиқиш. 
Бунинг самарасида меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техникани 
конструктив 
ўзгартириш, 
шунингдек, 
касб-ҳунар 
коллежларида 
тайёрланаётган ишчиларнинг юқори касбий-техник тайёрлиги орқали ишлаб 
чиқаришда авариясиз ишлашга эришилади.
Авария ёки бракда шахс омилининг роли йўл қўйилган хато 
ҳаракатларни аниқлаш йўли билан белгиланади. Турли характердаги хатолар 
юзаки қараганда бир-бирига ўхшаш бўлса ҳам турли оқибатларга олиб келади: 
баъзилари материалга нотўғри ишлов бериш ва уни осонгина алмаштириш 
мумкинлиги, бошқалари – тузатиб бўлмайдиган брак маҳсулот, учинчиси – 
авария ёки ҳалокат Хавфли хатоларнинг сабаби билимсизлик, кўникма ёки 
қобилиятларнинг йўқлиги, эътиборсизлик, бепарволик, интизомсизлик ёки 
зўриқиш бўлиши мумкин.
Хавфни аниқлаш ва олдини олиш учун вақтида диққатни тўғри 
тақсимлаш, тез кўчириш, ўз ҳаракатларини бир онда хатосиз таҳлил қилиб, 
зарур тузатишларни амалга ошириш, асосийси – хавфли вазиятларда 
ҳиссиётларни бошқариш ва чиқарилган қарорни тез ва қатъият билан 
бажариш. Бу қобилятларни шакллантириш ишлаб чиқаришда авария ва 
бракларни олдини олишда ишончли йўл ҳисобланади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish