2-Мавзу: “Миллий ғоя ва унинг Ўзбекистон мафкуравий манзарасидаги ўрни ва аҳамияти”
Таркатма материал
Таянч суз ва иборалар: Миллий ғоя, истиқлол ғояси, миллий истиқлол ғояси, миллий нафкура, мафкуранинг асосий фалсафий илдизлари
Миллий ғоя ва унинг моҳияти. Магистратурада "Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар" фани янги дастурда ўрганилади. Унга кўра бу дастлаб миллий ғоянинг ўзини ва унииг тизимини кўриб чиқамиз.
Мустақиллик Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳаларида туб ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Бундай узгаришлар натижасини миллий ғоянинг асосий тушунча ва тамойилларида ҳам кўриш мумкин. Бу табиий, зеро, «токи ҳает мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан, улар ўз тараққиёт йўлини, эртанги кун уфкларини ўзининг миллий ғояси, миллий мафкураси оркали белгилаб олишга интилади».
Шу нуктаи назардан қараганда, жамият аъзоларининг интилишлари ва орзу умидларини ўзида мужассамлаштирган, уларни ҳаётий мўлжаллар билан қуроллантирадиган, эзгу мақсадларга сафарбар этадиган миллий истиклол ғояси концепциясининг ишлаб чиқилгани ижтимоий жараёнлар ривожига мустаҳкам мафкуравий замин яратди. Бу миллий истиклол ғоясининг узига хос хусусиятлари унинг жамият тараққиётига таъсирини урганиш долзарб илмий муаммога айланганини курсатади. Куп миллатли давлатда миллатлараро тотувлик ижтимоий баркарорлик ва тараққиётни» тзъминлашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Унинг қарор топишида жамият ривожланишининг устувор йўналишлари, турли ижтимоий гурухлар ва сиёсий кучларнинг пировард мақсадларини ифодалайдиган ғоявий жараёнлар ҳам катта уринни эгаллайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, миллий истақлол ғоясини„ миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи омил сифатида жамият тараққиетининг ҳозирги даврига хос бўлган хусусиятларни чуқурроқ англаб етиш имконини беради. Дунёда чуқур ўзгаришлар содир бўлаётган бугунги кунда Ер юзининг турли нуқталарида миллатлараро низоларни келтириб чиқарувчи зиддиятлар сакланиб қолмоқда. Ушбу зиддиятларни бартараф қилиш, уларнинг олдини олиш кишилик жамияти тарихий-тадрижий ривожланишини таъминлашнииг муҳим шарти бўлиб қолмоқда. Бу амалдаги миллий сиёсат моделларининг моҳияти, уларнинг мафкуравий асосларини илмий ўрганишни долзарб қилиб қўймокда.
Миллат ва миллий ғоя масаласи долзарблиги глобал, минтақавий ва ҳудудий геосиёсатда этник омил ролининг ошаётгани билан ҳам белгиланади. «Бу ҳол, давлатнинг ва минтақанинг хавфсизлигига тахдид солиши мумкин булган этник ва миллатлараро можаролар келиб чиққудек бўлса, уларнинг олдини олиш мақсадида мазкур жараёнларни мунтазам равишда ижтимоии таҳлил этиб боришни зарур
қилиб қўяди».
Do'stlaringiz bilan baham: |