Миллий ғояни тадқиқ қилиш бўйича ёндошувлар. Мазкур мавзуининг долзарб-лигини яна қуйидагилар билан асослаш мумкин.
Биринчидан, миллий ғоя жамият маънавий ҳаетининг узвий кисми, кишилар, ижтимоии ва этник гурухлар фаолиятининг дастурига айланиб бормокда. Бу миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг ижтимоий-тарихий моҳияти ва этник жараёнлар билан
Узаро алоқадорлигини ўрганишни ҳаётий-амалий эҳтиёжга айлантирмоқда.
Иккинчидан, одамлар, турли ижтимоии қатламлар, миллатлар ва элатлар онгини эгаллаб забт этиш ғоявий курашнинг асосий мақсадига айланиб бораётгани дунёнинг мафкуравий манзарасига хос хусусиятлар, хукмрон майллар ривожланишини, унинг шаклланишида этник омилнинг ролини ўрганиш ва бундан келиб чиққан ҳолда, мавжуд мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, миллатлараро муносабатларни янада тэкомиллаштириш билан боғлик муаммоларни фалсафий тахлил этишнинг ҳаётий аҳамиятга эгалигини курсатади.
Учинчидан, куп миллатлилик шароитида миллатлараро муносабатларни такомиллаштирмай, турли миллат ва элат вакилларининг ижтимоии жараенлардаги тўлақонли иштирокини таъминламай туриб, жамият ҳаётини ҳар томонлама янгиланишини тасаввур қилиб бўлмайди. Узоқ йиллар давомида кишилар онгида шаклланган стереотиплар қайта кўриб чиқилаётган ҳозирги даврда бу айниқса муҳимдир. Қайд этилган ҳолат мустақилпикка эришган Ўзбекистон миллий сиёсатининг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама ва чуқур ёритиб беришнинг зарурлигини курсатади. Бу ўз навбатида бир қатор саволларга жавоб топишни талаб қилади. Узбекистан миллий сиёсатининг ўзига хослиги нимада? Миллатлараро муносабатларни янада такомиллаштиришга ва юзага келаётган муаммоларни ечишда нималарга эътибор берилмоқда? Демократик қадриятлар устуворлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар миллий манфаатларни рўёбга чиқариш жараёнига қандай таъсир қилмоқда? Ушбу саволлар Ўзбекистон миллий сиёсатининг ғоявий асослари ва амалий натижаларини тахлил қилишни талаб қилади.
Тўртинчидан, миллий ғояни тарғаб қилиш ва миллатлараро тотувликни қарор топтиришда мақсадли ва тадрижий амалга ошириладиган мафкуравий тарбиянииг ўрни беқиёсдир. Бу ушбу соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиши йўлларини тизимий ўрганишни талаб қилади.
Қайд этилгэн омиллар узвий бирликда миллий ғоянинг миллатлараро муносабатларни такомиллаштиришдаги ўрни ва ролини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этииш заруратини белгилаб берди.
Ҳар қандай миллат, ҳар қандай халқ бор экан, унинг ўз манфаатлари, ўз мақсад ва орзу-умидларига эга бўлиши табиий. Ана шу орзу-умидлар ва мақсадларни ифода этадиган, уларни руёбга чиқариш учун халқни сафарбар қиладиган ғоялар эса муайян мафкурага асос бўлади. Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг туб манфаатларини, халқимизнинг асрлар мобайнида интилиб келган орзу- мидларини,олижаноб мақсад-муддаоларини ўзида мужассам этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |