9-МАВЗУ: МИЛЛИЙ ҒОЯ: АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАМОЙЛЛАРДА ИНСОН МУАММОСИ.
Режа:
Жамиятимиз мафкурасида инсон ва унинг манфаатларининг ифода этилиши.
Комил инсон, унинг узига хос хусусиятлари, шакллантиришнинг восита ва усуллари.
Узбекистонда фукоролик жамияти асосларини шакллантиришнинг устувор вазифалари ва инсон омили.
Маълумки, маънавий умуминсоний қадриятлар фуқаролик жамиятинивг муҳим заминини ташкил қилади. Умуминсоний қадриятлар ўзининг мазмуни, моҳияти, кенг миқёсда амал қилиш, дунёдаги кўплаб халқлар, элатлар, миллатларнинг ўтмишдаги, ҳозирги даврдаги ва истиқболдаги тараққиети билан узвий алоқадорликда эканлиги, ўзида жаҳон кивилизакиясининг яхлит ва бир бутунлигини ифодалаганлиги билан минтақавий, миллий қадриятлардан тубдан фарқ қилади.
Айтиш жоизки, миллий ва умуминсоний қадриятлар бир-бири билан бевосита боғлиқдир. Уларнинг ҳар иккаласи бир-бирига таъсир этади, бири иккиячисини тўлдиради, мазмунан ва моҳиятан бойитади.
Умуминсоний қадриятлар барча миллатлар, элатлар ва халқларнинг мақсад, интилишларининг яхлитлиги, умумийлигини ифодалайди. Миллий қадриятларни умуминсоний қадриятлардан ажратиб олиб, унга маҳлиё бўлиб кетиш, ўз миллатини мақташ, унинг тарихи, маданиятини идеаллаштириш бошқа миллат вакилларининг
милляй туйғулари ва нафсониятларига бирмунча тегиб кетади. Бу миллий туйғулар миллатчилик ва "шовинистик" туйғуларига айланиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу масалада ҳушёрлик, назокат, ивсоф, диёнат, камтарлик, меъёрдан чиқиб кетмаёлик, ўзга миллат кишилари тили, маданияти, тарихи, анъана ва удумларини астойдил ҳурмат қилиш талаб қилинади. Зеро, мамлакатимизда биронта ҳам халн; ва миллат ўзидан бошқа халқлар, миллатлардан, умумий жаҳон кивилизакиясидан ажралган ҳолда тарихга эга эмас. Мшшатлараро бошқа халқларнинг ютуқларидан фойдаланмай туриб ривожлана олмайдилар. Барча халқларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий, маънавий ривожланиш тарихи бир-бири билан уйғунлашиб кетган. Шунинг учун ҳам ҳар бир миллат ўз доирасида чекланиб қолмай, бошқа миллатлар ва халқлар билан биргаликда тараққий этади. Агар бнрор миллат бошқа миллатлар билан умумий хусусиятларга эга бўлмаганда, иқтисодий, маданий, сиёсий алоқада бўлмаганда, улардан ўрганмаган ва ўзидаги ютуқларни бошқалар билан баҳам кўрмаганда эди, бундай миллат жаҳон кивилизакиясининг самараларидан фойдалана олмаган бўларди. Президентимиз Ислом Каримов айтганидек: "Бизнинг миллий хусусиятларимиз умуминсоний тхадриятлар билан боёланиб кетган. Асрлар давомида халхимиз умумбашарий, умуминсоний кадриятлар такомилша улкан хисса кўшган. Турли миллат вакилларига хурмат, улар бгишн бахамжихат яшаш, диний баерикешлик, дунёвий билшнларга интилиш, ўзга халтхларнинг илгор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш каби хусусиятлар хам хплткимизда азалдан мужассам".
Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, халқларнинг улуғворлиги миллий маҳдудликда эмас, балки умуминсояий хусусиятларга эга эканлигида, жаҳон кивилизакиясига қўшган ҳиссасидадир. Миллий манфаатларни, миллий қадриятларни умуминсоний манфаатлар ва қадриятларга қарама-қарши қўйиш, миллатлараро муносабатлар тараққиётига салбий таъсир ўтказади. Бир миллатнинг манфаат ва қадриятлари бошқа миллатникидан ажралмаган ҳолда ўрганилиши керак. Мамлакатимизда яшовчи ҳар бир миллат ва элат сингари ўзбек халқининг ҳам ўзига яраша ажойиб моддий, маънавий, тарихий қадриятлари бор. Уларни оқилона, холисона ўрганиш Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг шаклланиши иқтисодий, маданий, маънавий тараққиетининг асосий шартларидан ва конституциявий-ҳуқуқий кафолатлармдан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларга мамлакатимизда яшаётган барча халқларнинг анъаналари ва урф-одатлари, дини, тили ва маданияти ҳурмат қилинадиган ягона мафкура, дунёқараш ҳукмронлик қилмайдиган, сўз ва виждон эркинлиги, умуминсоний қадриятлар ва инсонпарварлик кафолатланадиган, илм-маърифат ва баркамол инсон камол топадиган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамият қуришнинг демократик қадриятлар ва тамойиллар шаклланишини таъминлайдиган қонун ва қоидаларнинг киритилиши Узбекистояда фуқаролик жамиятининг келажак мақсадларини белгилаб берди. Зеро, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти шароитида Марказий Осиёнинг суверен давлатлари ўртасида "Туркистон - умумий уйимиз" ғоясига асосланган миллатлараро муносабатларда умуминсоний ва маънавий қадриятлардаги миллатлараро тотувлик, эркинлик, инсон саломатлиги, ижтимоий адолат, қонун олдида тенглик, аххл қўшничилик, ҳар бир шахснинг яшаш, билим олиш, кексайганда ижтимоий ҳимояланиш имкониятлари ва у ҳақда ғамхўрлик қилиш, меҳнатсеварлик ва ҳар ким ўз ижодий имкониятларини намоён қилиш имкониятлари, эзгулик, яхшилик қшшш, тинчлик, дўстлик, ҳалоллик, ватанпарварлик, ўзидан катталарни, ота ва онани ҳурмат қилиш, фарзандлар ҳақида ғамхўрлик қилиш, виждон, бурч, байналмилолчилик ва бошқалар ҳар бир халқ, миллатнинг маънавий қадриятида ўзига хос равишда намоён бўлишини кўрамиз.
Президентимиз Ислом Каримов "Ўзбекистоннивг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" асарида шу масалага тўхталиб: "Миллий маданиятнинг ўзига хослигипи тиклашга алокида эътибор берилиши керак. Шу билан бирга миллий ўз-ўзипи англашнинг тикланиши жахон инсонпарварлик маданияти ва умумбашприй кадриятлари, идгалларидан бизнинг кўп миллатшш жамиятимиз анъаналаридан ажралиб колигии мумкип эмас, -деб таъкидлаган эди. Шундай қилиб, умуминсоний ва миллий қадриятлар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиши закини, таянчи ва негизидир.
Инсон шундай мураккаб ва кўп қиррали мавжудотки, унинг моҳияти яхлит бир бутунлик сифатида инсон, шахс, индивид, индивидлик тушунчалари орқали ифодаланади. Бу тушунчалар бир-бирига яқин ва маънодош бўлса ҳам, мазмунан-моҳиятан бир-биридан фарқланади.
Зотан, уч минг йиллар давомида инсоннинг ташки ва ички олами, улар ўртасидаги зиддиятлар, инсон билан табиат, инсон билан жамият, ўртасидаги ўзаро муносабатлар, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва қадр-қиммати инсон омилининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги роли ҳамма вақт мутафаккирларнинг диққат марказида бўлиб келган. Хусусан, Суқротнинг "Ўзлигингни бил" деган ҳиқматли сўзи ҳар бир тарихий даврда янгича аҳамият касб этади. Инсонда бутун олам ва жамиятнинг моҳияти мужассамлагандир. Улуғ мутасаввуф Абдуҳолиқ Ғиждувоний инсонни "кичик олам" деб хисобланган.
Ўрта асрнинг буюк донишманди Абу Наср ал-Форобий талқинича, инсон омили ва унинг ақли дунё ривожланишининг энг олий маҳсулидир. Зеро, "Ақл ва нафс" инсон омилиЕтнг энг юксак мезони сифатида қараладл. Абу Али ибн Сино инсон омили ва мезошши икки хил кўринишга ажратиб асослайди:
1) маълум даражадаги органик хаёт;
2) рухий хаёт (ирода, хохиш, билиш салохиятлари).
Мутафаккир таъкидлашича, руҳ ҳам уч хил бўлади:
1) хаетий рух, яъни таннинг органик хаёти;
2) алохида вокеалар ва нарсаларни билувчи рух салохият;
3) инсоннинг аклий фаолиятини бошкарувчи рух,
Зеро, янсондаги инсонлик моҳияти ўзликни англашдан, воқеа ва ходисаларшшг моҳиятини идрок эта бшшшдан иборат, инсонга берилган руҳ ақлни ривожлантиришга, унга қувват бағишлашга йўналтирилган бўлса, ақл эса инсон томонидан нарсаларни моҳиятан танлаб фарқлашга кўмак берадиган кучдир.
Абу Райҳон Берунийнинг таъкидлашича, инсонни ҳайвондан ажратиб турувчи энг муҳим фазилат, бу инсондаги тафаккур салоҳиятидир. Инсон тафаккур кучи ила ўз моҳиятшш ҳам, табиат ва жамиятга хос қонукиятларни ҳам бялиб олади. Инсон моҳияти табиат ва жамият таъсирининг натижасидир. Унинг ички қиёфасига келсак, уни инсон чексиз саъй-ҳаракатлар ва ақлий билиш орқали тубдан ўзгартириши мумкин.
Ҳар бир инсон ўз хулқ-атворининг соҳибидир. Жамият тадрижий ўзгаришлар орқали ривожланиб боради. Адолат, инсон учун ғамхўрлик, зулмни бартараф этиш, жамиятни ақл ва адолат туғи остида бошқариш мутафаккирнинг инсон омили ва мезони тўғрисидаги идеалидир.
Маълумки, Амир Темур, Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Раҳимхон-Феруз каби буюк аждодларимиз ҳукмронлик қилган бу кўҳна заминда кадим-қадимдан инсон омилини фаоллаштириш билан боғлиқ тажриба, кўникма, маҳорат, билим, тафаккур, ақл ва идрок, ҳур ва эркин фмкр қадрлантанлягини, адабиёт ва санъатнинг, маданият ва маънавиятнинг нақадар юксак даражада равнақ топганидан кўриш мумкин.
Дарҳакиқат, инсон омиляни фаоллаштириш - бу бир томонлама тор тушунча эмас. Бунда объектив ва субъектив омилларнинг ролини аниқ кўрсатиш керак, албатта. Объектив омиллар - ташқи муҳит, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, жамиятда етакчилик қилувчи яқтисодий ва маънавий тамойиллар ва инсоннинг куидалик ҳаётига бевосита таъсир кшшб турувчи барча воқеалар, ходисалар, нарсалар ва ҳ.к. Субъектив омиллар - иисоннинг ички имкониятлари, ақл-идроки, қобилияти к;ўзғолади, буларнинг барчаси тафаккур измига бўйсуниб ривожланиш. юксалиш, муваффақият, самара каби тушунчаларда ифодаланган бойликлар ва қадриятларни юзага келтиради- Шу тариқа инсон омили жамияг тараққиётида ҳал қилувчи кучга айланади, бу ҳакиқатни тўтри тушунмаёлик, унинг ролига етарли эътибор бермаёлик инсон омилини фаоллаштириш учун барча чора-тадбирни кўрмаёлик тушкунликка олиб келади.
Яқин ўтмишдаги воқеалар бунинг ёрқин гувоҳидир. Собиқ Совет иттифоқида инсон омилини фаоллаштириш ҳақида кўп гапирилар эди. Комиартия ва ҳукумат қарорларида, иқтисодий ривожланишга бағишланган рисолаларда инсон омилини фаоллаштириш ижтимоий тараққиётнинг ҳал қилувчи кучи эканлиги қайта-қайта уқтириларди, Аммо амалда инсон омилини фаоллаштириш учун зарур шарт-шароитлар йўқ эди. Марказлашган рен«ли иқтисодда яшлаб чиқарувчи ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотининғ охирги натижаларидан манфаатдор эмасди, ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳам, моддий неъмаглар ишлаб чиқариш жараёнида ҳам, товарлар реализакиясида ҳам инсон эркин фикрлай олмас, эркин ҳаракат қила олмас, эркин, мустақил равишда қарорлар қабул қила олмас эди.
ТТТу боис собиқ тоталитар тузумнинг якка ҳукмрон мафкураси таъсири натижасида кишиларимиз характерига ва уларни фаоллаштиришга путур етган эди. Ҳақиқатга ишонмаёлик, ўз ижодий меҳнати завқини туймаёлик, лоқайдлик, фмкрсизлик, руҳсизлик каби иллатлар жамиятда илдиз отган эди. Шунинг учун ҳам, мустақилликка эришилған дастлабки кунданоқ, шахсни тафаккур мустақиллигига, ўзини ўз миясидағи тоталитар сарқитлардан тозалашга асосий эътибор берилди. Яъни инсон мустақил бўлмай туриб фаол, фаолликсиз мустақил бўлмайди. Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов Ўзбекистон Конститукилсида "жамики дунёвий неъматлар орасида япг улуги - ипсон деган фикрни илгари сурдик", -деганда ҳақдир. Шунинг учун ҳам Юртбошимизнинг 2002 йил 29 августда иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг IX сессиясида сўзлаган дастурий маърузасида инсон омилини кучайтириш масаласига фуқаролик жамиятини барпо қилишнинг еттинчи йўналиши сифатида катта урғу берилди. Зеро, Ўзбекистонда амалга оширилаётган "бу, барча ислохотла,римизнинг бош йўналиши ва спмарадорлигинипг пировард натижасини белгилаб берадиган инсон омили ва мезонидир, - дейди И.А.Каримов. Бу - ўйлайманки, демографик ва бошка мшший хусусиятларни хисобга олган холда кучли ижтимоий сиесат олиб бориш демакдир.
Президентимиз томонидан Янги ййлни Инсон ва унинг манфаатлари билан боғлиқ - «Оила йили», «Аёллар йили», «Соғлом авлод йили», «Оналар ва болалар йили», «Қарияларни қадрлаш йили», «Обод маҳалла йили», «Меҳр-муравват йили» деб белгилаб берилиши давлат сиёсати ва эзгу анъанага айланди. Бунинг сиёсий ва маърифий аҳамияти шундан иборатки, йил давомида инсонга эътибор қаратилади ва унинг қадр-қиммати эъзозланади, одамларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, меҳр-оқибатни кучайтириш мақсадида кўпдан-кўп хайрли ишлар амалга оширилади.
Хулоса ўрняда шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистонда адолатли, кучли фуқаролик жамиятини шаклланишида, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни қуришда, иқтисодий ислоҳотларнинг самарали бўлишида инсон омили муҳим ўрин.тутади. Зеро, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишини инсон омилисиз тасаввур қилиш қийин. Инсон омилининг ҳам касбий, ҳам ғоявий жиҳатдан кучайтирилиши иқтисодиётни юксак даражага кўтаради. Агарда иқтисодиётнинг инсон касбий жиҳатдан юксак малакали бўлса-ю, ғоявий жиҳатдан ноқис бўлса-чи? Бунда иқтисодий жиноятлар, иорахўрлик, шартномани бажармаёлик, сохта тендерлик, интизомшзлик, ташмачилик, масъулиятсизлик, лоқайдлик ҳар қандай гуллаб яшнаётган иқтисодиётни кемириб ташлайди. Демак виждонийлик, масъулиятлилик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, ватанпарварлик, ҳалолик, интизомлилик нафақат маънавий, мафкуравий, балки иқтисодий омиллар хам муҳим аҳамият касб этади.
Яна бир эътиборга молик мисолни келтирсак, завод, фабрика икки ҳолатда самарали ишлаши мумкин: биринчиси — асбоб-ускуналарнинг эскисини ўрнига янгиларини ўрнатиш ва янги технологияни жорий этиш; иккинчиси - эскиларини таъмирлаш. Икки йўлни ҳам нисбатан тез амалга ошириш мумкин. Лекин инсон омили бошқача. Бирор хорижий мамлакатнинг янги технологияисни жорий этиш мумкиндир. Бироқ, бир мамлакатнинг инсон омилини четдан олиб келиб бўлмайди. ўз фуқароларимиз билан ўз ақлимиз, қўлларимиз билан ўз келажагимизни қуришимиз керак.
Комил инсои еояси - уам миллий, хам умумбашарий мохиятга эга бўлган, одамзотга хос юксак маъиавий ва жисмоний мукаммаликии ўзида мужассам этган, уни уамиша эзгуликка ундайдиган олийжаноб ғоядир.
Ўзбекистон ўз истиқлолига эришганидан сўнг жамият маънавий ҳаётини соғломлаштириш ва ривожлантириш, инсон омилига катта эътибор бериш мамлакатимиз олдида турган энг асосий вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилиши ҳам мозийнинг кўп асрлик сабоқларига, жамият олдида кўндаланг турган янги вазифаларни ҳал этишга оқилона ёндошишнинг кўринишидир. Миллий ўзликни англаш жамиятимиз ҳаётида рўй берган маънавий ўзгаришларнинг асосидир. Миллий ўзликгш англаш жамиятимиз, ҳам шахснинг, халқнинг маънавий камолоти билан боғлиқ. Миллий ўзлигини, ўз манфаатларини, ' ўз мамлакати тараққиёти истиқболини чуқур, холисона англаган инсон ва халқгина кенг ривожланиш имкониятларига эга бўла олишини тарих сабоқлари ҳар доим исботлаб келган.
Комил инсон ғояси нафақат алоҳида шахсларни, балки бутун-бутун халқларни юксак тараққиёт сари етаклаган, уларни маънавият ва маърифат соҳасида тенгсиз ютуқларга илҳомлантирган. Комилликни орзу қилмаган, баркамол авлодларни вояга етказиш ҳақида қайғурмаган халқнинг, миллатнинг келажаги йўқ. Бундай халқ ва миллат таназзулга маҳкум.
Жамият тараққиётидаги юксалишлар, тараққиет имкониятлари, комил инсон шахсининг шаклланиши муайян маънавий муҳит ва имкониятлар билан боғлиқ бўлган. Кўп жиҳатдан ижтимоий турғунлик
ҳолатлари, иқтисодий, сиёсий инқирозлар маънавий бўҳроннинг натижаси тарзида намоён бўлади. Шунинг учун жамият тараққиётидаги тушкунликлар ва юксалиш сабабини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий омиллар билая бир қаторда кишилар онги, эътиқоди, дунёқараши, комиллик даражасидан излаш керак.
Миллий мафкурамизнинг асосий мақсадларидан бири - ҳар томонлама комил инсонни тарбиялашдаш иборат. Комил инсон эса, бу - озод шахс, эркин фикр этувчи, ўз халқининг идеаллари учун курашувчи инсон, ўз Ватанига ҳалол хизмат қилувчи кишидир. Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «бизиинг асосий бойлигимиз, ривожланган давлат тузишга олиб борадиган йўлдаги асосий тпаянчимиз - инсондир. Юксак малакали ва юксак маънавияпиш инсоидир. Бу парса, айиикса ёш авлодга тегигили».
Комиллик - меҳр-мурувват, адолат, тўғршшк, виждон, ор-номус, ирода, тадбиркорлик, матонат каби кўплаб аёл инсоний хислат ва фазилатларнинг мажмуидир.
Комил инсон еояси азал-азалдан халкимизиииг ззгу орзуси, миллат маънавиятининг узвий хисми бўлиб келган. Зардуштийликнинг мукаддас китоби "Авесто"да холоа мезримп комилли-книнг асосий мезони сифатида тпалкин этгтган. Комил инсон ғояси ислом фалсафасидан озткланиб, янада, кенгрочх маъно-мазмуп касб этган. Ибн Сино, Беруний, Форобий, Навоий каби мутаффакирларнинг комил ипсонни тарбиялаш ха-(кидаги фикрлари жамият -шарккиётпига янги маънавий имкониятлар излаш максадлари бшшн бо&ланган. Форобий фозил шахар ахолиси уа1кидаги ғояларни илгари сурар экан, гаахснинг маъиавий камолотини адолатли жамият куришнинг асосий шарти деб хисоблагаи.
Тарихга назар ташласак, буюк шахсларнинг фаолиятн моҳир ташкилотчилик, теран билимлилик билангина эмас, балки уларнинг ахлоқи ва одоби билан ҳам юксак маъно-мазмун касб этган. Одоблшшк бошқаларнишна эмас, ўзини ҳам ҳурмат қилиш деганидир. Айниқса, бизнинг миллий анъаналаримизга кўра, инсоннинг комиллиги, аввало, унинг ахлоқий етуклигида, аждодлар меросини чуқур ўрганиб, уни бойитиш, катта-кичикка эҳтиром кўрсатиш борасидаги ҳаракатларида кўзга ташланади. Комиллик даражасини ҳар ким ўзича белгилай олмайди. Комиллик ҳар бир шахснинг ўзидан кўра бошқаларга яхшироқ маълум бўлади. Комил инсон - қуллик, мутелик, боқимандаликдан багамом халос бўлган инсон. Чунки инсон бироага қулдек эргашса, демак ижтимоий жиҳатдан у ҳеч нарсага эришмаган бўлади. Комил инсон ўз маёлаги, Ватани, халқи манфаатларига ёт, зарарли ғояларни тарқатаётган кимсалар ортидан кўр-кўрона эргашиб кетавермайди, огоҳ ва фаол бўлади.
Халқимизнинг қадим-қадимдан ажойиб одатлари, ўгитлари бор, юртга муҳаббат, Онани ва Ватанни саждагоҳ каби муқаддас билиш, ёлғон гапирмаёлик, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаёлик, каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш шулар жумласидандир. Булар халқимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи, маънавняти ва менталитетига сингиб кетган. Бундай ўйлаб қаралса, аждодларимизнинг ана шу талабларкда жамият, инсон учун энг зарур фазилатлар айтиб ўтилгани аён бўлади. «Оққан дарё оқаверади», деганларидек, эътиқоди мустаҳкам улуғ аждодларнинг авлоди бу хусусиятларни ўзида жамулжам қилган муносиб фарзандлар бўлиб етишадилар. Шунинг учун бизнинг давлатимиз ёш авлодни тарбиялашга бор куч-имкониятини сарфламоқда.
Тарихимизда комиллик тимсоллари кўп: Алпомиш -халқимизнинг идеал қаҳрамони, у - ақл, фаҳм-фаросат, жисмоний камолот, мардлик ва ватанпарварликнинг бадиий тимсоли. Ҳазрат Навоий учун идеал - Фарҳод образи. У ақлий ва жисмоний камолот эгаси. Фарҳод Нақшбандийнинг «Дил ба ёру, даст ба кор» тамойилини ўзида мужассам этган шахс. Ойбекнинг «Навоий» романида эса Навоий - идеал образ. Айни пайтда у реал тарихий шахс, комил инсондир.
Бугунги кунда Ватан ижодкорлар зиммасига ёшларимизға ибрат бўладиган янги баркамол инсонлар, замонавий қаҳрамонлар тимсолини яратиш вазифасини юкламоқда. Мустақил Ватанимиз олий мақсад қилиб олган озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаётни баркамол, эзгу ғояларни ҳаётий эотиқодига айлантирган етук инсонларгина бунёд эта олади.
Шунинг учун янгиланаётган жамиятимизда соғлом авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, маънавий-маърифии ишларни юксак даражага кўтариш орқали комил инсонларни вояга етказишга гоксак эътибор берилмоқда. Ватаюшизда соғлом авлод ҳаракатининг кенг тус олгани, кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида таълим тарбия тизимининг тубдан ислоҳ этилаётгани ҳам ана шу улуғвор мақсадни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамлардир.
Демак, фуқаролик жамиятида комил инсон тарбияси ўта муҳим ва жиддий масаладир. Президентимиз Ислом каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асаридаги таорифида комил инсоннинг асосий хусусиятлари ҳар тарафлама чуқур ва теранлик билан баён қилиб берилганлиги диққатга сазовордир: «Комил инсон деганда, биз аввало, онги юксак, мустаакил фикрлай оладиган хултх-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз». Демак, бу таърифда комил инсоннинг маърифатпарварлиги бош ўринга қўйилмоқда. Комил инсон, биринчидан юксак даражадаги онгли шахс бўлиши; иккинчидан, мустақил фикрли бўлиши ва учинчидан, ибратли хулқ-атворга эга бўлмоғи шарт. Диққат қилинса, комил инсон характерининг ботиний жиҳатига алоҳида урғу берилмоқда. Мазкур қараш комил инсонни тасаввур қилишдаги миллий-тарихий тажрибамизга ва мутафаккирларимизнинг асарларида теран ифодасини топган инсон қалбига эзгулик уруғини экиш, оқил ва фозил кишиларни тарбиялаш хусусидаги айрим мулоҳазаларига мосдир.
Комил инсон характери қандай бўлмоғи керак, деган масала билан Абу Наср Форобий, Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ал Ҳаким ат-Термизий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа мутафаккирлар шуғулланиб, муҳим хулосаларни баен этганлар. Ниҳоят, улуғ ватандошларимиз Комил инсон характери эзгу ва одил хислатларни санаб саноғига етиш қийин. Аммо уни уч хислатга жам қилганлар: «Сахо - бор нарсани з;еч кимдан кизеанмаёлик; Сафо - калбни кибру-хаво, гина-қудрат, касд-тзабдан поклаш; Вафо - хамма вакт халтк хизматида бўлиш». Шундай қилиб, Саховатлилик фақат моддий ёрдам билан эмас балки ўзгача илм ато этиш билан ҳам бўлади. Сафолик (поклик) эса бировнинг қалбини нурга тўлдириш; Вафолик ўзганинг бахтидан хушнуд бўлишдир. Демак, Комил инсон ўз характери билан ўзгани тарбиялайди ва ўзига бахт ато этади. Унинг характери жамиятда типикдир, характер типиклашмаса, комиллик бўлмайди.
Зеро, Комил Инсонк,з. эзгу ва одил характерни шакллантириш учун унинг қалбини тарбияламоқ лозим. Мутафаккирларнинг фикрича, одамларда беш хил қалб бор: «ўлик каяб - х,гч нарсага интилмайдиган калб; хаста калб - яигиликка зхаваси бор, лекин ёрдамга мух/тож калб; еофил калб - хикмат (онглилик) нуридан бебахра калб; уйгок калб - нури бор, бирок тарбияга мух/тож калб; тирик халб - ўз бахтини топган ва ўзгага бахт берувчи калб». Комил Иасон ана шундай тирик қалбга эга бўлиш билан улуғ характсрга эришади. Демак, биз бугун тарбияда қалбдаги туйғуларни шакллантиришга, уни емон унсурлардан асрашга, ниҳоят, ундаги эзгу туйғуларни такомиллаштиришга урғу беришимиз лозим. Бунинг учун аввало инсон қалбини тўлқинлантирадиган ва унинг бутунлигини сақлайдиган психологик-педагогик воситаларни (усулларни) кашф қилишимиз, амалиётга татбиқ этиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқишимиз керак-
Комил Инсон характери ботиндан (одамнинг кўнглидан) бошлаб шакллантирилади. Ботини гўзал бўлган кишилар ўзгаларга яхшилик қилиш учун интиладилар ва бундан чексиз бир завқ оладилар. Ботинни тарбия этмасдан мақсадга эришиш қииин. Ботини (қалби) улут инсонлар юрти ва жамиятини яшнатадилар. Пайғамбаримиз энг яқин кишиларидан бириға танбеҳ бериб айтган экан: кСен туеилган жойингнинг улуелиги билап маерурланма. кўлингдаи келса жойингни улугга айлантир!» Ўшандан буён шарқликлар Копшл Инсон бўлишга ва бунинг учун кучли характерга эга бўлишга интиладилар. Чунки унинг замирида юртни улуғлаштириш унсури мавжуд. Шундай қилиб, Инсон қалбиня қўлга олиш билан Эзгу ва Одил феъл атворли Комил Инсои&к тарбиялаб вояга етказиш мумкин. Зеро, буюк аждодларимиз орзу қилган фуқаролик жамиятини маънавий баркамол, эзгу интилишлари, ҳаётий эътиқоди мустаҳкам бўлган инсонларгина бунёд эта олади.
Хулоса шуки, мустақиллик руҳида янгича фикрлайдиган фозил, Комил Иасон, энг аввало, фуқаролик жамиятида ўз бурчини аъло даражада ҳис этадиган баркамол шахс бўлиши даркор. Айтиш жоизки, ҳар к;айси Комил Иясон, ҳар бир фуқаро: «Шу давлат, шу жамият менга нима берди?" деб эмас, балки "Мен ўзим Ватанимга, эл юртимга нима бердим? деб ўйлаши ва. хар дам шу акида билап яшаши керак бўлади. Бу комилликка ва етукликка даъвогар инсон учун асосий мезондир.
Зотан, етукликка даъвогарлик қиладиган айрим кишилар бир ҳақиқатни унутиб қўйишади: сен ўзингдан фикри кучли кишидан ибрат ол, акс ҳолда ютқазасан! Сўзда, фикрда ва амалий ишда мустақил ва ташаббускор киши Сендан кучли бўлиб, у соғлом фикрли киши ҳисобланади. Сен уларнинг оддий ижрочиси. бўлиб ҳам мақсадингга етишинг мумкин. Чунки соғлом фикрли кишилар ўтмиш ва бугуннинг тажрибаларидан келиб чик;иб фуқаролик жамиятининг келажагани кўрадилар. Улар ибрат матлабини ҳаёт дарслиги сифатида қабул қиладилар. Яхшининг ёмонини қабул қшшаёликка, емоннинг яхшисини ўзлаштиришга уринадилар. Ҳозир демократик ҳуқуқий давлат барпо этилаётган ва фуқаролик жамияти шакллантирилаётган даврда бундай соғлом фикрли кишилар бор-Улар мўмай даромад учун фахрли касбларини ўзгасига алмаштирмаган фидойи кишилардир. Ёшларимиз фуқаролик жамиятида уларни ўзлари учун идеал киши деб биладилар. Шу сабабли фуқаролик жамиятида дуч келган киши соғлсш 0а эркин фикрли кишиликка даъвогарлик қила олмайди.
Маълумки, маънавият, ахлоқ-одоб ва маърифат жамият тафаккури, демократик ислоҳотлар самарасини белшловчи, фуқаролик жамияти асосларини барио этишнинг бош омилларидан биридир. Маънавият, ахлоқ-одоб ва маърифат тушунчаси илмий талқин қилинса, фуқаролик жамиятини барпо этиш доимий тамойилга, яхлит тизимга айланиши зарурлиги маълум бўлади. Бу тизқм марказида эса маънавият, ахлоқ-одоб ва маърифат каби ўлмас қадриятлар етакчилик қилмоғи керак. Шундай экан, бугунги кунда фуқаролик жамияти масаласини ҳаққоний равишда маънавият ва маърифат масаласи дейиш мумкин. Чунки фуқаролик жамияти -ҳуқуқ, деиократия, маънавият ва маърифат тантана қиладиган адолатли жамяятдир.
Президентимиз Ислом Каримов асарларида илмий - назарий ва амалия жиҳатдан исботлаб берилганидек, маънавият ва маърифат -миллат, мамлакат, фуқаролик жамияти тараққиетини белгшювчи омилдир. Маънавият ва маърифат — шахс ва миллатнинг «ақлли қалбини» ифода этадиган, табиат, жамият ва одамнинг инсонийлашув, маърифатлашув даражасини билдирадиган руҳий-ақлий идрок олами ҳисобланади.
Маънавият, ахлоқ-одоб ва маърифат моҳиятан муштарак тушунчадир. Маънавиятни ахлоқ-одобсиз ва маърифатсиз, маърифатни эса маънавиятсиз ва ахлоқ-одобсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар ўз табиати ва моҳиятига кўра ботинан бир-бири билан чамбарчас узвий боғлиқ ҳамда яхлит тизимдир. Одоб-ахлоқ ва маърифат, энг аввало, соф маонавий тушунча ва аксинча, маънавият - соф маърифий инсоний кивилизакиядир. Дунени маърифат қутқаради, деганда шубҳасиз, маънавият назарда тутилади. Зотан, Юртбошимизнинг «Жамият тараккиётини мукаррар уалокатдан чкуткариб коладиган ягоиа куч - маърифатдир», деган конкепкиясининг маъноси шуки, фуқаролик жамиятида барча муаммо илм, ақл-идрок ва тафаккур ёрдамида ҳал этилади. Демак, жамият маънан соғломлашади, маънавий яхлитлик, бутунлик инсонга демократик-ҳуқуқий мақом касб этади. Маънавият мезони бузилса, яъни инсоф, ўзара ҳурмат-иззат, андиша ҳалоллик, ростгўйлик одамни тарк этса, унинг жамият ва бошқа одамлар билан ҳуқуқий-' маънавий муносабатларига путур етади. Чунки бир кишининг ҳуқуқлари бошқа одамнинг ҳуқуқлари чегараси бошланган бошланган жойда тугайди. Донун кимнинг ҳақ, кимнинг ноҳақлигини адолат тарозисида ўлчаб беради. Уларнинг иккаласини ҳам маънавиятнинг покиза оламига қайтаради. Ана шундагина ҳуқуқ, дсмократия, маънавият ва маърифат муштараклиги фуқаролик жамиятининг ҳар бир аъзосини ахлоқий, ижтимоий, руҳий идеалига айланади.
Айтиш жоизки, маънавият ва маърифатнинг шаклланиш ва ривожланиш тараққиётини билиш ва ғурурланиш Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросининг идеалига айланиши учун энг аввало, миллий ўзликни англаши лозим. «Ким бўлишдан катъий назар, - дейди бу ҳақда Президентимиз Ислом Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида, - жамиятнинг уар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, з;ар хил акидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабохлари инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустазрсамлайди».
Ҳақиқатан ҳам, иймон, эътиқоди кучли, юксак маънавият соҳиби бўлган, етук ахлоқий фазилатларни ўзлаштирган, миллий масъулият туйғуси қалбида чуқур томир отган халқ ва миллатгина мустақил ва барқарор ривожлана олиш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш томон комил ишонч билан олға бориши мумкин. Дарҳақиқат, маънавият ва маърифат инсон фаолиятига мақсад ва йўналиш берувчи, адолатли фуқаролик жамияти аозолари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириб турувчи, ижтимсшй тараққиётга " ижобий таъсир кўрсатувчи омилдир. Одатда, фуқаролик жамияти ривожи маълум ҳуқуқий нормалар, ахлоқий тамойиллар заминида ривож топади. Инсон ва жамият ўзи учун ҳуқуқий норма деб эътироф этган барча ахлоқий тамойиллар энг аввало, ҳар бир фуқаронинг эмин-эркин яшаши, ижод қилиши, ўз мехнатидан самара олиб яшашини таъмннлайди. Демак, алоҳида шахс шу фуқаролик жамияти аъзоси экан, фақатгина ўзини ўйламай, ўзгаларни ҳам, уларнинг истак-тилакларини инобатга олиб яшаши шарт. Колаверса, мутафаккирлардан бири айтганидек, «Узингга тиламаган дарса/ш ўзгаларга тиламаёлик, аксинча, сеига нисбатан хайрмхох, бўлишлармни ҳоҳласанг, сеа ҳам уларга самммий муносабатди бўлишинг лозямлиги» ғояси демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятидаги инсоний муносабатларнинг тамал тошларидандир.
Фуқаролик жамиятида энг аввало одамийлик хислатлари устувор бўлади. Ҳикматларнинг бирида шундай дейилган: «Иззат тиласанг иффатли бўл, улуглик тиласанг мулойим бўл, зафар тиласанг, адолат йўлини тут, кадр тпиласанг ростгўй бўл, нажот тиласанг сабр ткил, илм ўрганмокчи бўлсанг жидду жакд кил». Бу улуғ фазилатлар инсондан энг аввало маърифатли, эътиқодли ва собит иймонли бўлишни талаб қилади. Яъни эркин фуқаролик жамияти аъзолари энг аввало маърифатли, зътиқодли ва собит иймонли, жамият нормаларига нисбатан чуқур ҳурматли инсонлар бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам эркин фукаролик жамияти ўз аҳли учун хатти-ҳаракат тамойилларини, масалан, қонунлар, Конституциявий ва ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқади, уларни амалдаги ижросини ўша жамиятнинг ўзи назорат қилади.
Яна шуни ҳам аътироф этиш жоизки, қонунчилик ва адолат устувор бўлган жамиятда амалдаги қонунларнинг мукаммал ва пухта бўлиши, уларнинг ўзгарувчан вазиятларга нисбатан бардошлилиш
катта аҳамият касб этиб, бу фуқаролик тарбияси учун жуда қулайдир. Чунки бир авлод манфаатига тўғри келган қонун ва ҳуқуқий нормалар кейинги авлод томонидан автоматик тарзда ҳам қабул қилиниши
мумкин. Демак, сиёсий тизимнинг легитим ва барқарор бўлиши, қонунларямизнинг мукаммаллиги фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги муҳим маънавий ҳамда қонуний омилдир.
Шу ўринда фуқаролик жамиятининг шаклланишинивт дастлабки сиёсий институти ролини ўйнайдиган пила хусусида қисқача тўхталадиган бўлсак, оилада жамиятга хос бўлған тииик хусусиятлар ва вазиятлар ўз инъикосини топади. Оилада ҳар бир болага қадриятлар тизими - нима яхши-ю нима ёмонлиги, қайси хатти-ҳаракат маъқул, қайсиниси номаъқул, қайси фикр маънили-ю, қайси бири бемаъни эканлиги тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар ота-она, яқин қариндош-уруғ, қўни-қўшни орқали сингдирилади. Бундан ташқари, айнан оилада ҳокимият ва обрўлилик, яъни «авторитет» тўғрисидаги, сиёсий онгга алоқадор бўлган, сиёсий маданият ва хулқни ифодаловчи тасаввурлар ҳам куртак топади. Бир қарашда оддий туғилган эр ва хотиннинг никоҳга бўлган муносабати, уни қадрлаши бола илк ёшликдан оилани, оиладаги бурч ва масъулиятнинг моҳиятини теран тушуниб боришга имкон беради. Бундан ташқари умумхалқ референдумлари, сайловлар, сайловолди жараёнларига муносабат, бунда ота-онанинг фаол ва онгли иштирок этишининг ўзи илк ёшдан мурғак қалбда шу жамият ва ундаги сиёсий ҳаётнинг тенг ҳуқуқли иштирокчиси бўлиши мумкинлиги ҳиссини тарбиялайди. У интиқлик билан катта бўлишни, шундай катта тадбирларда иштирок этишни кутади. ғки бўлмаса баъзи оилаларда токчаларнинг юқори қисмига авайлаб олиб қўйилган Куръони карим китобини кўрамиз. Бу яхши, албатта. Муқаддас ислом динимизнинг қадрияти сифатида эъзозланиши, шариатимиз қоидаларига бўйсуниш жоизлиги, уларни авлоддан-авлодга етказиш каби тушунчаларнинг оила аъзоларида пайдо бўлишида бу нарса ижобий роль ўйнайди, Хоҳлардикки, айни шу тарзда Ўзбекистон Республикакининг Конститукиаси ҳам ҳар бир оилада, китоб жавонларининг тўрида сақланса, вақти-вақти билан болалар кўз ўнгида ота-оналар уни мутолаа қилиб, маъносини тушунтириб боришса, жамиятимиздаги қонунларга ҳурмат ва ҳуқуқий маданият ёшлар онгига илк ешликдан сингдирилган бўларди. Қисқаси, оила жамиятдаги барча ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий-ҳукуқий ислоҳотларнинг маъно-моҳияти, фуқаро учун аҳамиятини оила аъзолари онгига бевосита сингдирадиган муқаддас даргоҳдир.
Инсон туғилибдики, оила муҳитига тушганлиги унинг иссиқ бир маскан эканлигини ҳис қилгани каби, у орқали жамиятнинг ижтимоий ва сиесий ҳаотини ҳам бир табиий ҳолдай ҳис қилиши лозим. Зеро, фуқаролик жамиятида инсон мамлакатнинг сиёсий ҳаётида атайлаб, сукъий тарзда қатнашиш истагини билдирмайди, у шу жамият ҳаетида фаол яшаб, ҳар бир ҳаракати, жамият тараққиёти ва оиласи манфаатларини кўзлаб, онгли тарзда ўзи мустақил сиёсат қилади, яъни, у шу сиёсий ва ижтимоий ҳаётда, қонунлар билан кафолатланган ҳаётда эркин яшайди.
Жамиятнинг манфаатлари кенг қамровли бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг турфа қизиқишлари, эҳтиёжларидан келиб чиқади. Бу ҳолат унинғ ҳақ-ҳуқуқлари кўплигини келтириб чиқаради. Буни биз бугунги кунда битта мисолда яққол кўриб турнбмиз. Маҳаллага эътибор кучайиб, ўз-ўзияи бошқарувчи ташкилот сифатида ҳақ-ҳуқуқлари ортиб бормоқда. Зеро, жамият манфаатлари билан ҳар бир алоҳида олинган фуқаролар ва улар оиласи манфаатлари кесишган жой - бу маҳалладир. Унда ўша қизиқиш ва эҳтиёжлардан тортиб, ҳар бир оиланинг моддий ва маънавий эҳтиежлари уйғунлашади. Шу боис ҳам барча муаммо ва уларнинг ечимлари калити маҳалладан изланади. Президентимизнинг «Маҳалла - ҳақиқий демократия дарсхонасидир», деган пурҳикмат ибораларининг аёл маъноси ҳам шунда. Ўзини ўзи бошқаришнинг миллий модели бўлган маҳалла халқимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари. демократик анъаналари, оилани мустаҳкамлаш борасидаги ўлмас қадриятлари билан эркин фуқаро тарбиясида муҳим роль ўйнайди.
Демак, Ўзбекистон шароитида фуқаролар бу - маҳалла аҳолисидир. Улардан иборат фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг тамал тошида энг аввал одиллик ётиши лозямлиги фикри биз учун айни ҳақиқат. Зеро, одиллик ва ҳақиқат йўқ ерда виждон, имон ва эътиқод сўнади. Шу маънода фуқаролик онги, соғлом эътиқод ва маърифат тарбиясида оила билан бир қаторда маҳалланинг ҳам ўз ўрни ва нуфузи бор.
Халқимиз учун фуқаролик жамиятини шакллантириш қанчалик шарафли ва масъулиятли иш бўлса, унга мос инсонларни тарбиялаш иши янада муҳим ва мураккабдир. Лекин бу жамиятда яшайдиганлар ҳам, уни қурадиганлар ҳам оддий инсонлар, ҳар биримиз бўлганимиз учун ҳам биз бугунги жамият аъзосининг маънавий қиёфаси, дунёқараши, эътиқодлилиги ва ундан келиб чиқадиган ахлоқий фазилатларга эътиборни қаратдик. Зеро, Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ IX сессиясида 2002 йил 29 августда Юртбошимиз таъкидлаганидек, «Чинакам инсопий фазилатларга эга бўлган вки эга бўлишга интилгак одам демократия неъматларининг оддий истеъмолчиси эмас, балки уларнинг фаол яратувчиси ва уимоячисига айланади». Ислоҳотларнинг самараси ва улардан ҳар биримиз оладиган манфаатлар ушбу сўзларнинг моҳиятини нафақат тушуниш, балки уларга онгли фшолиятимизда амал қилишимизга боғлиқдир.
Таянч тушунчалар:
Инсон омили, Инсон муаммоси, хаёт фалсафаси, комил инсон.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
Миллий истиклол ғоясидаги инсон муаммосидан экзистенкиализмдаги инсон муаммоси бир-биридан кандай фаркланади.?
Комил инсон деганда нимани тушунасиз?
Фукоролик жамиятини шакллантиришнинг устувор вазифалари нималардан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |