1-мавзу: Миллий истиқлол ғояси ва


-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН ЖАМИЯТИ ТАРАҚҚИЕТИ ҚОНУНИЯТЛАРИ



Download 0,88 Mb.
bet13/19
Sana23.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#130086
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
2 мавзу Миллий ғоя тарқатма материал (1)

8-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН ЖАМИЯТИ ТАРАҚҚИЕТИ ҚОНУНИЯТЛАРИ.

1. Узбекистон жамиятининг мохияти ва унинг ижтимоий табиати.


2. Бозор муносабатларига боскичма-боскич утиш ва миллий иктисодиёт.
3. Мехнат ва миллий характер.
4. Жамиятнинг ижтимоий, сиёсий, маънавий хаёти.
5. Узбекистон жамияти тараккиёт конунлари билан миллий ғоя уртасидаги богликлик.
Тоталитар тузумдан бнзга боқимандалик ва тақсимотга асосланган иқтисодий "қадрият" мерос бўлиб қолди. Одамларнинг онги, дунеқараши, кўникмалари мутлақо бузиб юборилди, шахссизлик ҳолати бутун жамиятнинг ижтимоий иллатига айланди. Коммунистик мафкура бу борада ўз манқурт сиёсатининг самарасига тўла эришди. Истиқлол эса буларнинг барини инкор этди.
Президентимиз И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки кунларидан ўз сиёсатининг асосий бош йўналиши этиб иқтисодий ислоҳотларни танлади. Унинг "Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар", "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли", "Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишшшг ўзига хос йўли" асарларида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиетига босқичма-босқич ўтишнинг назарий-конкептуал стратегияси ва методологик асослари пухта яратилди. Ана шу тариқа мамлакатимизда истиқлол тараққиётининг туб стратегияси - тоталитар тузумдан иқтисодий эркинликни таъминлайдиган бозор иқтисодиотига босқичма-босқич ўтишнинг яхлит дастури ишлаб чиқилди.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинт бутун ўзаги И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги беш асосий тамойилдир.
Биринчидаа, иктисодиёт мафкурадан батамом холи бўлмоги ва у сиёсатдап устун турмоги лозим. Возор иктисодиётгсни хар томонлама ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий мазмуни бўлиши керак.
Иккинчидан, бозор итўтисодиётига ўтиш даерида давлат бош ислозратчи хисобланади. Давлатп бутпун халткиинг манфаатпларини кўзлаб, иктисодий ислоуопглар жараёнининг ташаббускори бўлиши, иктисодиётнииг етакчи йўиалигиларини белгилаб бериши, ижтимоий сохада суверен давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий хаётида туб ўзгаришларни амалга ошириши лозим.
Учинчидан, демократик асосда кабул килинган янги КонститпуктАя ва конунларнинг устпуворлигини таъминланиши керак.
Тўртинчидан, бозор муносабатларига ўтиги жараёпида фукароларни кучли ижтимоий химоялаш сиёсатиии еужудга келтириши керак.
Бешинчидан, бозор иктисодиётига ўтиш жараёни объектия иктисодий конунларнинг талабларини хисобга олган холда, ўтмишдаги "инкилобий сакрагалар"сиз, - яъни эволюцион йўл бгишн, пухта ўйлаб, боскичма-босчкич таъминлаши керак.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг бу қоидалари республикада ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий барқарорликни, фуқаролар тотувлигини, миллатлар ўртасидаги ҳамжихатликни таъминлаш, энг муҳими, бозор муносабатларининг қарор топиб боришидаги изчил ҳаракатларимиз иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қмлмоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ўз истиқлоли ва тараққиётининг ажралмас шарти сифатида халқ манфаатларига жавоб берувчи бозор муносабатларига ўтишдек стратегик мақсадни амалга оширишни бошлади. Президент И.А.Каримов уқтирганидек: "Умумий стратегияга эга бўлмай, пировард максадни кўрмай ту-риб, иктисадпи ислох килишнинг таъсирчан чора-тадбирларини белгилаб бўлмайди".
Албатта, стратегик мақсадларга эришишнинг бир неча босқичлари бўлади. Дунёдаги ривожланган мамлакатларнинғ тажрибалари бозор иқтисодиетига ўтишнинг қуйидаги уч босқичи мавжудлигидан далолат беради:
- иктисодиётни бархарорлаштириш;
- бозор инфраструктурасиии яратиш;
- бозор муносабатларига ўтиги,.
Биринчи босқичда ўткинчи иқтисодий тизим (тоталитар ва эркин бозор иқтисодиёти)га хос хусусият юзага келади. Корхоналар ва хўжаликлар, жумладан, давлат корхоналари ҳам бозор муносабатларига киришадилар, Шу билан бирга монопол мавқеда бўлмаган, рақобат қЕ-шувчи нодавлат корхоналари ҳам бозор муносабатларининг иштирокчиларига айланадилар.
Иккивчи босқичда:
- иқтисодиёт тўла тўкис эркинлаштирилади;
- хусусийлаштириш тугалланади;
- нархлар эркин қўйиб юборилади;
- давлат корхоналарининг сон жихатидан қисқариши билан бирга уларнинг монопол мавқеи тугатилади;
- монополлашган бозордан эркин бозорга, давлатлашган иқтисодиётдан эркин рақобатга таянган иқтисодиётга ўтилади;
- иқтисодий демократизм принкиплари юзага келади.
Юқоридаги турли босқичларнинг давомийлиги, улар орасида ҳал этиладиган муаммолар ҳар хил бўлишидан қатъий назар, шубҳасиз бозор иқтисодиётига босқичлардан ўтиб борилиши аниқ ва равшан.
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг дастлабки тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ислоҳотларнинг ва бозор муносабатларига ўтишнинг босқичма-босқичлиги ва бу босқичларнинг тўғри танланганлиги'катта натижаларга олиб келмоқда. Жумладан, булар қуйидагилар:
- мустақиллик қўлга киритилди, ўз бойликларимпзга ўзимиз эга бўлдик;
- собиқ Иттифоқнинг мустабид тузумига барҳам берилди;
- эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган янги жамиятнинг ҳуқуқий, Конституцион ва амалий асослари яратилди;
- янги тузумга мос ва хос бўлган институционал тузилмалар яратилди, маънавий ва ахлоқий қадриятларнинг устуворлигига эришилди;
- мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ортди;
- миллий армия тузилди, сарҳадларимизнинг хавфсизлиги таъминланди;
- муқаддас динимяз ва унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти тикланди;
- фуқаролараро тинчлик ва тотувликка эришдик;
- мамлакатимиз қиёфаси ўзгармоқда ва мулкдорлар синфи вужудга келмоқда.
Шундай қилиб, биринчи босқичда мамлакатимиз тўла маънода иқтисодий мустақилликка эришди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси стратегик ашёлардан бўлган ёқилғи-энергетик ва дон мустақшшигига эришди. Энг муҳими Ўзбекистои қолоқ аграр минтақадан ривожланган индустриал давлатга айлана бошлади.
Биринчи босқичда эришган барча ютуқларимиз ва йўл қўйилган камчиликлар иккинчи босқичдаги устуворликларни белгилашга ва ислоҳотлар стратегиясига тузатишлар киритишга асос бўлди. Иккинчи босқич устуворликлари ва асосий йўналишлар қуйидагилар:
- хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва бу соҳада бошланган ишларни охирига етказиш;
- мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигига эришиш;
- миллий валюта - сўмни мустаҳкамлаш;
- иқтисодимизнинг таркибини тубдан ўзгартириш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказиш ва жаҳон талаблари даражасига етказиш;
- иқтисодиётни эркинлаштириш ва ҳакозолар.
Режали иқтисодиётдан бозор муносабатларига ўтишнинг муҳим бўғинларидан бири - давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини самарали олиб боришдир. Бу жараён янга мулкдорлар синфининг шаклланишига кўмаклашади. Хусусийлаштириш - бозор муносабатлари шаклланишининг негизи, хусусий мулкчшшк ва тадбиркорликни оёққа турғизишнинг чинакам асосини ташкил этади.
Хусусийлаштиришнинг қуйидаги йўллари мавжуд:
- давлат корхоналарини ҳиссадорлик жамиятларига айлантириш ва унинг аккияларини очиқ сотувга чиқариш (аккияларнинг эгалари мулкдорларга айланадилар);
- аккияларни кимошди савдоси йўли билан сотиш; - давлат корхоналарини хусусйй инвестрлаш, яъни айрим шахслардан ихтиёрий равишда маблағ йиғиш йўли билан таъмишташ;
- корхоналарнинг мулкини сотиш ва кейинчалик мавжуд қарзларни тўлаш йўли билан давлат корхонасини тугатиш;
- давлат корхонасини алоҳида бўлинмаларга ажратиш ёки қайта қуриш йўли билан уларни қисмларга бўлиш;
- корхоналарни раҳбарлар ва меҳнат жамоалари томонидан сотиб олиш;
- давлат корхонасининг хусусий шахс томонидан ижарага олиниши ёки давлат ва хусусий корхоналар ўртасида корхонани бошқариш тўғрисида битим тузиш ва ҳ.к.
Хусусийлаштириш кўп укладли иқтисодиетни ва рағбатлантирувчи рақобатни, турли маҳсулот ишлаб чиқарувчи мухитни вужудга келтиради.
Республикада мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнлари натижасида мулкчиликнинг қуйидаги турлари вужудга келди.
Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, бошқа мулк шакллари хусусий мулк замирида пайдо бўлади, шу мулкнинг трансформакиясини билдиради. Хусусий мулк миллийлаштирилганда давлат мулки, у кўнгилли равишда бирлаштярилганда жамоа мулки юзага келади. Мулкий хилма-хиллик мулк шаклларининг тенглигини, улардан ҳеч бири сунъий равишда чекланмаёлигини билдирса-да, барибир бу хусусий мулкиинг устуворлигини талаб қилади. Устуворлик хусусий корхона ва хўжаликларнинг маҳсулот ва хизматларни яратишда, уларнинг олди-сотди қилинишида етакчи бўлишини билдиради. Булар биргаликда иқтисодиётнинг хусусий секторини вужудга келтириб, хусусий корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ва хусусий капиталнинг ҳиссаси катта бўлган акционерлик жамиятларидан ташкил топади. Иқтисодиётнинг мулкчшшк шакли жиҳатидан тузилиши шуни кўрсатадики, ҳозир Ўзбекистон иқтисодиётидаги хусусий мулк ҳиссаси расман 35 фоиз, давлат мулкиники 24,5 фоиз, жамоа мулкиники эса 39,5 фоивни ташкил этади.
Шундай қилиб, мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш хусусий мулкка асос солди. Лекин хусусий мулкнинг ривожланиши уч манба ҳисобидан бормоқда.
Энг аввало, хусусий мулкка қонун йўли билан руҳсат этилиши ва дахлсизлигининг кафолатланиши кишиларда хусусий мулк туйғусини уйғотди. Улар мулк эркинлигидан фойдаланиб, ўзининг йиққан-терган ҳисобидан мулк ҳосил этиб, тадбиркорликка кўл урдилар. Бу ерда мулк соҳибларининг ўзи ҳисобидан шаклланди.
Колаверса, давлат мулки уни айрим фуқароларга сотиш йўли билан хусусий мулкка айлантирилди. Давлат ҳисобидан мулкка эга бўлганлар ҳам тадбиркорлар сафига қўшилди. Бу билан ишлаб чиқариш соҳасидаги хусусий мулк қарор топди. Шунингдек, давлатга қарашли ерлар қўшимча равишда томорқа учун ажратиб берилди. Натижада томорка ихтиёридаги ер кўпайиб, у хусусий хўжаликни кенгайтирди. Томорқа асосида майда деҳқон хўжалиги пайдо бўлдики, бу ҳам хусусий секторни ҳосил этди. Ва энг охиргиси, хусусий мулк ўз соҳиблари топган даромад ҳисобига кенгайиб борди.
Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, хусусий мулкка шароит яратиб бериш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасииинг Конституцияси 53-моддасида, "Мулкчилик тўгрисида", "Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш тўгрисида", "Ер тўврисида", "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгрисида", "Қимматли козлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тугрисида", "Ташки иктисодий фаолият тўгрисида", "Эркин иктисодий зоналар тўгрисида"ти ва бошқа шунга ўхшаш қонунлар мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Конунлар билан кафолатланган хусусий мулк инсон учун эркинликни ва фаровонликни таъминлайди, чунки у мустақил даромад манбасини ҳосил этади, мулк ўз соҳибини ўзларга қарам қилмайди, унга иқтисодий мустақиллик бсради. Хусусий мулк сиёсий эркинликнинғ, ҳурфикрликнинг ва демократик тузумнинг иқтисодий асоси, деб айтиш мумкин. Унинг яна бир афзаллиги шуки, у фақат иқтисодий манфаатдорликни эмас, балки ўз иши учун иқтисодий масъулиятни ҳам юзага чиқаради. Мулк соҳиби ўз бойлигини сақлаш, авайлаб ишлатиш ва кўпайтириб бориш масъулиятини зиммасига олиши иқтисодий ривожнинг муҳим омили ҳисобланади.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистондаги мулкдорлар (хусусий мулкнинг барча турларини назарда тутсак) деярли 3 млн. кишини ташкил этади. Мулкдорлар иқтисодий фаол аҳолининг 25 фоизини ташкил этади.
Янги мулкдорлар ўз фаоллиги билан иқтисодиётни ўстириш, аҳолини банд қилиш, унинг даромадини ошириш мамлакат ички бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар билан тўлдиришга катта х,исса қўшмоқкалар.
Бугунги кунда устувор вазифалардан бири ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгаллайдиган, фуқароларнинг муҳим даромад манбаи ва мулкдорлар синфини шакллантиришнинг асоси бўлган хусусий секторнинг мавқеини янада оширишдир. Бу вазифани бажариш, биринчидан, хусусий секторнинг ривожини таъминловчи эркин бозор муҳитини яратиш, иккинчидан, хусусий секторнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишидир. Хусусий сектор ривожининг ўз механизми бор: у ҳам бўлса, бозор механизмидир. Унинг қандай ва қаёққа'қараб ривожланишини маъмурият эмас, балки бозор кучлари белгилайди. Бозордаги талаб-таклиф механизми хусусий сектор ҳолатига кучли таъсир этади. Бу сектордаги ресурсларнинг тақсимланиши, самарали ишлатилиши, умуман, унинг йўқолиб кетмай, такроран яратилиб туриши учун эркин бозор мухити зарур. Бу бозор кучларини ҳеч бир тазйиқсиз ва чекланмаган ҳолда ўз-ўзидан ҳаракат қилишини, давлат бу кучларга ҳалақит бермасдан, аксинча, уларга йўл очишини билдиради. Бу иқтисодий либерализм тамойилларига риоя қилишдан ўзга нарса эмас, албатта. Шу боис иқтисодиётни эркинлаштириш йўлидан оғишмай боришимиз зарур.
Либерал, яъни эркин иқтисодиётнинг бир қатор белгилари борки, уларни юзага чиқармай туриб, белгиланган мақсадга эришиб бўлмайди. Хусусий мулк мавқеининг мустаҳкамлиги, солиқлар юкининг меъёрида бўлиши, иқтисодиет субъектларининг маъмурий тазйиқлардан холилиги, коррупкиянинг кескин чекланиши, иложи бўлса йўқ қилиниши, инвестикия масъулияти корхоналарнинг ўзига берилиши, даромадларни топиш ва уларни ишлатишнинг чекланмаёлиғи, иқтисодий ахборотларнинг ҳаққоний ва ҳамма учун ошкоралиги (бундан давлат сири бўлган ахборот мустасно), иқтисодиётда давлат секторининг катта бўлмаёлиш, унинг ҳам бозор қоидаларига кўра ишлаши шулар сирасига киради.
Ўзбекистонда иқтисодий эркинликни таъминлашга қаратилган қонунлар, Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларининг мукаммаллигини, уларни маданийлашган бозор талабларига мос эканлигини ҳамма, жумладан, хорижлик мутахассислар ҳам эътироф этишади. Аммо буларни амалга ошириш механизмида нуқсонлар мавжуд. Энг аввало, ҳуқуқий маданият етишмайди, қонунларга риоя этиш ҳиссиёти шаклланмаган, ўтмиш меросига нисбатан маъмуриятчилик ҳануз кучли. Хусусий мулк Конституцияга бияоан дахлсиз бўлса-да, хусусий корхоналарга тазйиқ ўтказиш, уларнинг ишига ўринсиз аралашиш ҳоллари учрайди. Маҳаллий ҳокимият органлари корхоналардан қўшимча пул ундиришга ҳаракат қшгашади, бунда хайрия пуллари маъмурий-кўнгилли йўллар билан олинади. Бу корхоналар фойдасини камайтиришга, фойда олмай қолган тақдирда, оборот маблағлари бир қисмининг йўқотилишига олиб келади. Улар корхоналардан насияга ресурс олиб, уларнинг кредиторлик қарзларининг ошишига ҳисса қўшадилар. Корхонанинг давлат олдидаги мажбурияти белгиланган солиқларни ўз вақтида канда қилмай тўлашдан иборат. Бундан ташқари, корхонадан пул ундириш унинг ривожланиш имкониятларини қисқартиради. Натижада хусусий сектор ўзини ўзи қайтадан ҳосил эта олмай қолиши мумкин.
Шу ўринда Президентимизнинг "Давлатнинг иктисодий соуага, хўжалик юритувчи тузилмалар, биринчи галда, хусусий сектор фаолиятига аралашувини чеклаш лозим" деган кўрсатмалари ўта муҳим эканлигини қайд этиш зарур. Хусусий сектор ривожи йўлидаги яна бир ғов - маъмурий коррупкия, яъни корхона соҳибларидан давлат амалдорларининг пора олишидирки, бу ҳам корхонанинг ривожланиш ресурсини камайтиради. Ўзбекистонда коррупкия қўшни' мамлакатлардагидан кам бўлсада, барибир, унинг муайян даражаси мавжуд. Халқаро экспертлар хулосасига кўра, Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича 25 мамлакат (ўтиш давридаги) орасида иккивчи ўринни эгаллайди. Экспертлар коррупкия даражаси энг юқори бўлганда, уни 6 балл билан баҳолайдилар. Ўзбекистонда коррупкия даражаси эса 4,4 баллни ташкил этади, бу оз эмас, албатта. Халқаро миқёсда коррупкия энг кучли бўлган давлат тузилмаси - бу божхона идоралари эканлиги эътироф этилади. Хусусий бизнесни коррупкия босимидан холис этиш унинг ривожланиш шартига айланди. Бунинг учун бизнеснинг амалдорларга қарамлигига чек қўйиш керак, чунки бу корхонани ривожлантириш имконини беради.
Хусусий сектор шунинг учун ҳам хусусийки, у хусусий мулкчиликка таянади. Мазкур сектордаги мулкчилик ўзини ўзи қайтадан яратиб, ривожланиб бориши учун мулк соҳибларининг иқтисодий манфаатлари юзага чиқиши керак бўлади. Дунёда манфаати йўқ мулкдор ҳеч қачон бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди. Мулкдорнинг иқтисодий манфаати ўз мулкидан даромад топиш, яъни мулкини самарали ишлатиб, бой бўлишдир. Агар бунга шароит бўлмаса, мулк мулклигича қолаверади, у иқтисодий мазмун касб этмайди. Мулкнинг иқтисодий мазмунга амал қилиши учун қулай иқтисодий муҳит бўлиши талаб этилади. Тарихий тажрибанинг кўрсатишича, мулкни мулк қилишнинг энг самарали воситаси бозор механизмидир. ҳозирчалик инсоният бундан бошқа воситани ўйлаб тоиганича йўқ.
Бозор механизми фақат эркин иқтисодий муҳитда иш бериши мумкин, чунки бу демократик иқтисодиетнинг ривожланиш механизмидир. Бу механизм "Ҳамма кўлидан келган ишпи килади, хамма ишлаб чикарганини ўзи олади" деган қоидага асослангани туфайли яхши ишлашни рағбатлантиради. Бозорбоп товарларни сифатли килиб, кам харажат билан ишлаб чиқариш, хуллса, инсон учун қадр-қиймати юқори товарларни яратиш орқали тадбиркорларнинг пулни кўи тогшшидан иборат манфаати юзага чиқади, аниқроғи, хусусий мулк даромад келтириш билан ўзини оқлайди. Аммо бунинг учун эркин рақобатга асосланган бозор бўлиши керак, чунки рақобат бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир. Рақобат майдони бозор бўлса, унинг иштирокчилари тадбиркорлардир. Рақобат уларни доимо ҳушёр тортишга, панд бермай ишлашга, янгиликяи жорий этишга ундайди, у иқтисодиётни соғломлаштиради. Рақобат қанчалик кучли бўлса, иқтисодиёт шунчалик тез ўсади, у чекланган шароитда турғунлик содир бўлади, янгиланиш юз бермайди.
Шу сабабли иқтисодиётни эркинлаштиришнинг мақсади ҳам эркин рақобат муҳитини яратишдир. Рақобат ўз манфаати учун курашишни билдиради, бу эса иқтисодий ўсишга олиб келади.
Мулкнинг иқтисодий жиҳатидан оқланишида муаммолар йўқ эмас. Булар сирасига аккиядорлар ва ширкатлардаги пайчилар мулкидан даромад топиш муаммоси киради. ҳозирчалик аккиядорлар жамиятларида рентабелликнинг паст бўлиши ва зарарига ишлашнинг кўпайиши аккия эгалари манфаатшш юзага чиқармайди. Бундай аҳволнинг ширкатларда бўлиши туфайли пай эгалари ҳам ғоят кам, ўзлари учун аҳамиятсиз бўлган даромад оладилар. Маълумотларга кўра, аҳоли олган дивидендлар унинг ялпи даромадининг 0,4 фоизини ташкил этади. Натижада, аккиядорлик-мулкдорлик ҳиссиёти дўна боради. Иқтисодиётни эркинлаштириш эса бозор бозор кучларига йўл очиб, ҳиссадорлик корхоналари даромадларини, бинобарин дивидендларни ошириш имконини бериши керак. Шундагина аҳоли ўртасида аккияларнинг кўплаб сотилиши ва мулкдорлар кўпайиши мумкин бўлади.
Хусусий секторнинг ривожланиш омили унга жалб этилган ва самарали ишлатилишига боғлиқ. Бунинг учун у етарли молия ресурсларига эга бўлиши талаб қилинади. Ҳозирчалик аҳвол бундай эмас, чунки фуқаролар хусусий мулки ҳисобига жами капитал инвестикияларнинг фақатгина 13,3 фоизи тўғри келади. Бунинг асосий қисми уй-жой қурилишига кетади, ишлаб чиқаришни инвестикиялаш даражаси эса паст. Бу шу нарсадан дарак берадики, 2001 йилда жами хусусий инвестикияларнинг 30,3 фоизи корхоналар ҳиссасига тўғри келган, Хусусий корхоналар ишлаб чиқаришга юборган инвестикиялари Ўзбекистонда жами инвестикияларнинг 4 фоизини ташкил этади, холос. Бу хусусий секторнинг ривожланишидаги ички имкониятлар торлигини билдиради, Иқтисодий эркинлик эса инвестикияларми пул билан таъминлашни ўз-ўзини молиялаштириш замирига ўтказишни, яъни инвестикияга жавобгарликни давлатдан корхона зиммасига ўтказишни билдиради. Албатта, бу корхоналардан молиявий ресурс талаб қилади, яъни корхоналарнинг қўшимча пул топишини тақозо этади, Табиийки, бу, энг аввало, рентабслликни оширишни, сўнгра эса солиқларни қисқартиришни талаб қилади. Солиқ юкининг қисқариши корхонада қоладиган даромадни кўпайтиради, бинобарин, унинг ўз инвестикия ресурсини оширади.
Хусусий сектор мавқеини мустаҳкамлашда хориж инвестикияси қўл келади. Чуяки бунинг ҳисобидан худди шу сектор ўсади. Хориж иквестикияси деганда, хориждан олинган кредитни тушуниш керак эмас. Чет эл кредити инвестикия манбаи, лекин бу инвестикия пулининг эгаси Ўзбекистон мулкдорлари бўлади. Кредит улар зиммасига ёзилади, буни тўлаш ҳам уларга кжлатилади. Шу кредит хисобидан яратилган янги корхоналар, модернизакияланган эски корхоналар Ўзбекистоннинг миллий бойлиги бўлади.
Хориж инвестикияси — бу хорижликларнинг ўзи ҳисобидан ётқизилгам пул. У туфайли яратилган обоектлар чет элликлар мулки ҳисобланади. Бу инвестикия хусусий секторни озиқлантириб, унинг хориж маблағи ҳисобидан кенгайишига олиб келади. Аммо шунга қарамай, бевосита хориж инвестикияларининг Ўзбекистонга кириб келиши айтарли даражада эмас. Жаҳон банки маълумотларига кўра, бу инвестикиянинг жон бошига хажми бутун дунёда 450 доллар, кам ривожланган мамлакатларда 32 долларни ташкил этади.
Бу рақамлар ҳамма чоралар билан мамлакатга бевосита хориж инвестикияларини жалб этиш ўта зарурлигидан дарак беради. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов мамлакат иқтисодиётини янгилаш хусусида сўз юритар эканлар, "хорижий инвестикиялар, авваламбор, хусусий сармояларни жалб этиш, бунинг учун тегишли инвестицион мухит ва инвесторлар учун кафолатлар яратиш, бу борада, айникса, катта ахамиятга эга" деб уқтиришларини ҳеч қачон ёддан чиқариб бўлмайди.
Шундай қилиб, бозор муносабатлари йўлини танлаган мустақил Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларнинг босқичма-босқич тадрижи ўлароқ, миллий камолотнияг янги эркинлаштириш босқичини
кечирмоқда. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодига асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, эркин фуқаролик жамиятини шаклланишини бош мақсад йўлидаги Узбекистоннинг истиқболини тайин этди, жаҳон иқтисодий сиёсатига интегракиялашув жараёнларини жадаллаштириб, янада реаллаштирди.
Сиесий-ҳуқуқий онг инсонда муайян ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий маънавий-маърифий, шарт-шароитлар, тарихий тажриба, миллий қадриятлар, сиёсий ҳаётни идрок этишга қаратилган урф-одат, анъаналар негизида шаклланади. Жамиятда бундай муносабатлар мавжуд бўлмаса, мустаҳкамланиб борилмаса фуқароларда юксак сиёсий-ҳуқуқий онг шаклланмайди. Жамиятда мавжуд бўлган авторитар, маъмурий-буруқбозлик сиёсий тизими эса фуқароларнинг сиесий онгининг шаклланишига имкон бермайди. Аксинча, бу тизим фуқароларни мутеликка маҳкум этади,- уларни ҳокимиятдан бегоналаштиради, биқиқлик, бефарқликни туғдиради, бошкарув аппаратларини халқдан узоқлаштиради. Масалан, собиқ советлар тузуми даврида ўзбек халқининг миллий, тарихий хусусиятлари, миллий анъаналари ва қадриятлари, тил, санъат, ноёб маданий мерос сокиализм меҳробига, коммунистик мафкура талабларига қурбон қилинди. Бу адолатсизликларнинг иқтисодий, сиёсий сабабларини тушуна бериш кишиларда аста-секин уларнинг ўзлиги ўз-ўзини англаш ҳиссини кучайтирди. Бундай ҳол, ўз навбатида сиёсий-ҳуқуқий онгининг ўсиб боришига олиб келди.
Пахта якка ҳокимлигига қарши ҳаракат, экологик тангликдан чиқишга интилиш, "пахта иши", "ўзбеклар иши" каби сиёсий уйдирмалар кишиларда ўз-ўзини англаш жараёнини тезлаштирди. Чунончи, ўзбек тилига давлат тили маънавий-мақомининг берилиши, миллий мерос ва қадриятларнинг тиклана бошлаши, Ўзбекистоннинг даалат мустақиллигига эришиши каби сиёсий ўзгаришлар кишиларда сиёсий-ҳуқуқий онгнинг ўсиб борганлигини амалда кўрсатади.
Фуқаролик жамиятида эса демократик ҳуқуқий тизимнинг мавжудлиги ва унинг мустҳкамланиб бориши - фуқаролар сиесий ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантиришнинг ҳал қилувчи шартидир. Бундай фуқаролик жамияти сиёсий тизими шахс сиёсий-ҳуқуқий онги ва фаолиятининг ривожланишига кенг имкониятлар яратади, уни рағбатлантиради. Жамият сиёсий тизими қанчалик демократик бўлса, инсон сиёсий ҳаётда шунчалик фаол иштирок этади.
Фуқаролик жамиятида кишиларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги шаклланиши фақат демократик ҳуқуқий тизимнинг мавжудлиги билан белгиланмайди. У аввало жамият иқтисодиётининг тараққий этиб бориш даражасига, халқнинг моддий фаровонлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Жамият иқтисодиётининг юқори даражада тараққий этиши фуқаролик жамиятининг билимдан, малакали, касбий тайёргарликка эга бўлган бошқарув кадрларинянг шаклланиши учуя зарур база бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, иқтисодиетнинг тарақкий этиши, халқнинг фаровонликка эришуви - сиёсий - ҳуқуқий онги ва маданияти шаклланишянинг асосий шароитларидан биридир, жамият қанчалик иқтисодий жиҳатдан тараққий этиб борса, у ирода қилишнинг демократик шаклларига, яънм ўзини ўзи бошқаришга эркинлик шунчалик очиқ булади. Фуқаролар қанчалик бой ва бадавлат, фаровон яшаса, улар шунчалик демократияии қўллаб-қувватлайдилар ва ҳимоя қиладилар.
Фуқаролар сиёсий-ҳуқуқий онгининг шаклланиши жамиятнинг маънавий-маърифий ривожланишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Сабаби маънавий-маърифий жиҳатдан тараққий этмаган жамият ҳеч қачон инсонни сиесат субъекти сифатида шакллантира олмайди. Буидай жамият унияг фуқаролари сиёсий манипулякия фирибгарлик объекти бўлиб қолаверади. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, жамиятнинг маънавий-маърифий соҳаси, инсоннинг маълумотлилик даражаси қанчалик юқори бўлса, у шунчалик сиёсий билимдон бўлади. Хусусан, мукаммал сиёсий-ҳуқуқий билимга эга бўлган шахс ҳукуматнинг қарорларини, кўрсатмаларини яхши англайди, сиёсий хабарларни чуқур билади, ўзининг мустақил фикрига эга бўлади.
' Шундай қилиб, сиёсий-ҳуқуқий онг муайян ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий омиллар, шарт-шароитлар негизида шаклланади. Бу омиллар инсон сиёсий фаолиятининг ривожланишига, унинг сиёсат субъекти сифатидаги потенкиал фазилатларининг очилишига ёрдам беради.
Маълумки, бизнинг мамлакатимизда истиқлол шарофати билан инсонни жамият сиёсий ва маънавий ҳаётини бевосита фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда унинг сиесий маданият даражасини юксалтириш учун зарур барча сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва мафкуравий шарт-шароитлар яратилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлисининг II чақириқ биринчи сессиясида сўзлаган нутқида қуйидаги фикрларни таъкидлаган эди: "Одамларнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаоллиги юксалиб борган сари, давлат вазифаларини нодавлат тузилмалар ва футхароларниш ўзини ўзи бошкариш органларига боскичма боскич ўтпказиб бориши зарур".
Юртбошимизнинг мазкур фикрлари мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш вазифаларини ҳал қилишга
бевосита йўналтирилган. Жамиятимиз аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини кўтариш бугунги кунда демократик тараққиетимизнинг бош мезонига айланди. Бу ўринда гап демократия, фуқаролик жамияти ғояларини мамлакатимиз барча аҳолиси тафаккурида том маънода англанган заруриятга айлантириш вазифалари устида кетмоқда. Бунда сиёсий-ҳукуқий маданият омили ҳал қилувчи восита бўлиб, хизмат қилади. Чунки сиёсий-ҳуқуқий маданият, авваламбор бу сиёсий-ҳуқуқий тафаккур ва сиёсий-ҳуқукий фаолият маданиятидир. Сиёсий-ҳуқуқий маданият мамлакат сиёсий институтлари ўртасидаги муносабатларнинг қанчалик маърифийлигини белгиловчи омилдир.
Жаҳон тажрибаси ҳам, ўзимизнинг ўтган йиллар тажрибамиз ҳам шундан далолат берадики, жамиятда амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳотларнинг, жумладан, сиёсий ислоҳотларнинг ҳам кўзлаган ютуқларига уришуви, мазкур ислоҳотларнинг жамият фуқаролари томонидан фаол равишда қўллаб-қувватланиши орқали юз беради. Давлат билан жамият ўртасида бўладиган ўзига хос ижтимоий ҳамкорлик тараққиётнинг гарови бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунга келиб мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ижобий натижаси пировардида кўп жиҳатдан давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг тамомила янги поғонага кўтарилиш билан оширилишининг асосида эса, фуқароларимизнинг сиёсий фаоллигани ошириш ётади, сиёсий-ҳуқуқий маданият даражасини юксалтириб бориши эса, ана шундай фаолиятнинг Конституциямиз ҳамда бошқа қонун нормаларини ҳурмат қилиш, жамият баркарорлиги учун масъулиятни доимо хис қилиб туриш каби жиҳатлар билан тўлдиради.
Маълумки, Йўлбошчимиз Олий Мажлиснинг II чақирув; биринчи сессиясида қилган" Озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаёт-пировард маънавий-маърифий мақсадимиз" номли маърузасида сиёсий-ҳуқуқий маданият ва уни юксалтириш ҳам боғлиқ бўлтан асосий бош вазифалар ҳам белгилаб берилди ва сиёсий-ҳуқуқий маданият омилини ҳар томошшма ривожлантиришдан кўзлаган янги стратегик маънавий-маърифий мақсадлар илмий-назарий ва амалий жиҳатдан янада аниқроқ асосланади.
Бу ўринда йўлбошчимиз томонидан илгари сўрилган жамиятимиз аозолари тафаккурида, сиёсий-ҳуқуқий хулқ-атворида демократик қадриятларнинг чуқур илдиз отиб боришига ёрдам берувчи, халқимиз сиёсий-ҳуқуқий маданиятининг юксалишига улкан асос бўлиб хизмат қилувчи эркин фуқаролик жамияти маънавиятини шакллантириш ғояси ҳал қилувчи жамиятимиз аъзоларининг бугунги кундаги сиесий-ҳуқуқий маданият даражасига қўйиладиган талаб мезонлари ўз аксини топган.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, "Инсон хукуклари ва эркинликларини, одамларимиз онгида демократик кадриятларни янада мустаэркамлаш еа ривожлантириш керак.
Шундай қилиб, жамият фуқароларининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти шаклланиши кўп омилларга боғлиқдир. Бунда, миллий қадриятларнинг ўрни ниҳоятда каттадир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, бой маънавий маданият, ноёб миллий қадриятлар, бебаҳо сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва фалсафий таолимотлардан баҳра олиб, шаклланишида мамлакатимизнинг миллий истиқлол ғояси муҳим ўрин згалламоқда. "Миллий сиёсий маданият, - дейди Президент Ислом Каримов, - ўзлигилшзпи, жукаддас аиъаналаримизни англаш тушуларини, халхимизнинг кўп асрмр давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамиятшкиз олдша бугун кўйилган олий максад ва вазифаларни камраб алади".
Ҳақиқатдан ҳам, жамиятимизнинг миллий сиёсий маданияти ўзининг мана шу хислатлари билан фуқароларимиз сиесий-ҳуқуқий маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида асосий маънавий озиқ бўлиб хизмат қилади- Чунки сиёсий-ҳуқуқий маданият айни пайтда ҳар бир фуқаронинг аниқ масала асосида, у ўзи яшайдиган қадриятлар ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятлар асосида шаклланади.
Шундай қилиб, демократик ҳуқуқий давлатда ва фуқаролик жамиитида демократияни табиий равишда ривожлантириш учун фуқароларнинг умумий маданиятлилик даражаси юқори бўлиши лозим. Аниқроғи, демократик жараён билан инсоннинг маданиятлилиги ўртасидаги мувозанат доимий характерга эга бўлиши керак. Фақат юксак сиёсий-ҳуқуқий маданиятгина фуқаролик жамиятини ҳақиқий демократик ривожлантиришга олиб келади.
Сиёсий тадқиқотчилар сиёсий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришни икки сиёсий тузумга бўладилар: тоталитар ва илюраёлистик.
Сиёсим-ҳуқуқий маданиятеинг тоталитар тури собиқ СССРда жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий ҳаётининг принкипиал бир хиллик бўлишига асосланди ҳамда турли ижтимоий гуруҳларнинг ўзига хос мақсад ва манфаатларини очиқ намоен қилишга йўл қўймас, шу билан бирга уларнинг сиёсий ҳаётдаги танлаш имкониятларини чегаралар, ҳар қандай муқобилликни инкор қилар, битта мулкчилик тури, битта коммунистик партия, бир ўринга битта номзод каби қонуний чеклашларни олдиндан белгилаб берар эди. Бу ҳолат ўз навбатида тоталитар турғушшкка, қолаверса жамиятни ич-ичидан емирилишига, шу билан бирга, фукаролик жамияти унсурлари ва унинг тузилмаларини йўқотишга ҳам олиб келди.
Сиёсий-ҳуқуқий маданинтнинг илюралистик тури қуйидаги муҳим шарт-шароитлар яратилганида пайдо бўлиши, ривожланиши, фаолият кўрсатиши, шунингдек, етакчилик вазифасини бажариши мумкин.
Иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт плюрализми:
- мулкчиликнинг турли шакллари, энг аввало хусусий мулкчилик пайдо бўлиши, хўжалик юритиш турли усулларининг амал қилиши, шунингдек, иқтисодий фаолиятнинг мустақил субъектлари каби бошқа омиллар билан бир қаторда сиёсий плюрализм учун шарт-шароит ҳозирлайди. Ўзига хос ижтимоий манфаатларнинг бир-бирига уйғун келмаёлиги, баъзан эса уларнинг тўқнашуви плюрализм учун шароитлар яратади;
- жамият ўз ижтимоий структураси ва турли манфаатлари бўйича қанчалик ранг-баранг бўлса, сиёсий плюрализм ва плюралистик сиёсий-ҳуқуқий маданият режими шаклланиши учун ҳам шунчалик кўпроқ замин пайдо бўлади.
Фуқаролик жамиятининг устувор роли:
- фуқаролик жамияти сиёсий институтларни шакллантиради, давлатга ўзи зарур, деб ҳисоблаган меъёрлардаги ваколатларни беради. Давлат ҳокимиятини тақсимлаш асосан сайловлар воситасида амалга ошади. Ҳеч ким, хеч бир гуруҳнинг, ҳеч бир сиёсий иартиянинг бу ҳокимия!'ни на амалда, на ҳуқуқий жиҳатлардан ўз монополиясига айлантиришига йўл қўймайди;
- асосий гуруҳ ва уларнинг вакиллари бўлған сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ўртасида ижтимоий ривожлантиришнинг асосий қадриятлари, идеаллари ва мақсадларига нисбатан аниқ консенсусларнинг мавжуд бўлиши;
- ҳам ҳуқуқий жиҳатдан, ҳам амалиётида шахс эркинлишнинг таъминланганлиги.
Шундай қилиб, плюралистик сиёсий-ҳукуқий маданият шароитида демократик мақсадлар фақатгина демократик воситалар, механйзмлар ва воситалар ёрдамида амалга ошйрилади. Сиесий партиялар, гуруҳлар ва жамиятнинг бошқа ижтимоий қатламлар ўртасида сиёсий ҳамкорликнинг ўзига хос анъаналари шаклланади.
Демократик ҳуқуқий давлат барио этиш ва фуқаролик жамиятининг шаклланиши ҳақида гагшрганимизда, соғлом сиёсий ва амалий мухолифатнинг фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги ўрни, унинг заруринти тўғрисида ҳам фикр юритишимиз лозим. Мухолифат сони, ташкилий тизим, мувофиқ ҳақ-ҳуқуққа эгалиги ва Конституциявий кафолатлангани, ўзининг фаолиятида давлат ва жамият қуршшшининг барқарорлигига масъуллиғи - бу жамиятдаги шарт-шароитнинг яхшилигидан далолатдир. Бу ўрннда бизнинг "мухолифат" тушунчасини чуқур англашимиз, унга қандай маъно-мазмун юклашимиз муҳимдир.
Биз сиёсий мухолифатни амалий муқобил куч сифатида тушунамиз. Ҳаётнинг барча соҳаларида муқобиллик танлаш эркинлиги бўлиши лозим. Шу боис, биз сиёсий мухолифат тўғрисида гапирганда, амалий мухолифатни назарда тутамиз, ислоҳотларнинг муқобил намуналарияи таклиф эта оладиган, жамиятни тараққиёт ва янгиланиш йўлига торта бштадиган мухолифатни кўзда тутамиз.
Афсуски, биз яқин ўтмишда мамлакатимизда мухолифатликка уринганларнинг беҳуда хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлдик. Бу кимсалар олдимизда турган муаммоларви ҳал этишда жамиятни бирлаштириш, ёш мустақил республикамиз учун оғир бўлган дастлабки йилларда янги давлатчилиғимизни шакллантириш ва мустаҳкамлашда иштирок этиш ўрнига сохта демократик йўлдан кетишди, бузғунчшшк шиорлари билан чиқишди ва шундай ҳаракатларга бош қўшишди.
Бундай йўл эса охир оқибатда фақат сиёсий, ижтимоий, этник ва диний қарама-қаршиликларга, тартибсизлик, тўполонга, давлатни бошқаришда таназзулга олиб келган бўлар эди. Энг хавфли томони -бу ҳаракат ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштирар, жуда кўп йўқотишларга сабаб бўлардики, шунинг ўзи бизнинг жамиятимиз тараққиётини орқага суриб юборарди. Бунга мисол ахтариб, узоққа бориш шарт эмас, Тожикистонда, Тошкентда талабалар шаҳарчасида, Фарғона, Бўка, Ўшда ва бошқа айрим янги мустақил мамлакатларда мухолифат фитнаси билан рўй берган воқеа-ҳодисалар ана шундан далолатдир.
Бундай йўл мустақил Ўзбекистон учун мутлақо яроқсиздир. Бундай йўл ўзбек халқи табиатига, урф-одатларига буткул зид, зеро, халқимиз, ўзининғ келажагини тинчлик ва яратувчшшк, ижодий меҳнат барқарор бўлган шарт-шароитда кўради.
Ҳар қандай жамиятда янгиланиш жараёнини таъминлашга уринадиган мухолифат ўша жамиятдаги аҳолининг аниқ бир ижтимоий қатлами манфаатларининғ ифодачиси ва ҳимоячиси бўлмоғи лозим. Конституциявий нормалар доирасида ҳаракат қиладиган бундай мухолифат ўзининг аниқ дастур ҳужжатига эга бўлиши ва унда белгилаб олинган мақсадлардан келиб чиқиб, аҳолини, айниқса, сайловлар чоғида ишонтира олмоғи керак.
Амадий фаолият кўрсатадиган мухолифат бўлиш қийин йўл. Халқ ғоявий ва амалий жиҳатдан расмий ҳокимият билан мусобақалашадиган соғлом сиёсий мухолифатнигина тан олиши мумкин. Соғлом сиёсий мухолифатни бугунги кунда кишилар фуқаролик жамиятининг шаклланиши омили сифатида тушуна бошладилар ва улар соғлом сиёсий мухолифат сифатида Ватанимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлайдиган, унинг гуллаб-яшнаши учун кўрашадиганларни кўришни хоҳлайди.
Албатта, Ўзбекистонда сиёсий мухолифатнинг бўлиши ва сиёсий жараенларда эркин, фаол иштирок этиши учун Конституцияда халқаро меъерларга тўла жавоб берадиган ҳуқуқий шарт-шароитлар
яратиб берилган. Масалан, Ўзбекистон Ресиубликаси Конституциясининг 12-моддасида "Ўзбекистон Республикасида ижтимоий хаёт инспгитутплари, мафкуралар ва фукароларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади, Ҳеч кайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас", деб ёзилган бўлса, 34-моддада; "Ўзбекистон Республикаси фучкаролари касаба уюшмаларига уюшиги, оммавий уаракатларда иштирок этиш хукукига эгадилар. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий уаракатларда, шунингдек, уокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатпчи шахсларнинг хукуклари, зркинликлари ва кадр-кимматини хеч ким камситиши мумкин эмас", дейилиши фикримизнинг далилидир,
Президентимиз Ислом Каримов "Ҳозирги босқичда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари" асарида сиёсий мухолифатнинг жамиятдаги ўрни ва унинг зарурияти тўғрисида тўхталиб, туб моҳиятини қуиидагича ифодалайди: "Ҳакикий демократик жамиятни шакллантириш тўгрисида сўз юритар эканмиз, табиийки, сиёсий мухолифалп зарур жаплигини айтиш лозим. Маълумки, тпегишли юридик маънавий-маърифий маомга ва Констипгукиявий кафолатларга эга бўлган, ўз хатти- уаракатида давлат ва ижтимоий тузумнинг баркарор холати учун жавобгар бўлган, ташкилий жихатдан гааклланган мухолифатнинг бўлиши - жамият холатининг нормал ахволини кўрсатади. Цивилизациялашган жахонда, умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида фаолият кўрсатаётган ва ривожланиб бораетган жамият учун, бу одатдаги холдир.
«Мухолифат» деган тушунчанинг аёл маъносини аник англаб олишимиз лозим. Биз сиёсий мухолифатни мукобил мухолифат сифатида тушўнамиз. Шу сабабли мухолифат аёлида. Сўз борар экан, энг аввало, ислохотлар ўтказиш, жамиятнинг тараккиёт ва янгиланиш йўлидан олга борилган бўйича мукобил дастур турларини таклиф этишга кодир, амалий мухолифатни назарда тутамиз".
Маълумки, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг асосларини барпо этиш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мухолиф сиёсий партиялар фаолиятини такомшшаштиришда 2002 йил 29 августда бўлиб ўтган иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг IX сессияси янги бир даврни бошлаб берди. Президентимиз И.А.Каримовнинг "Узбекистоида демократик ўзгариишарни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари" тўғрисидага маърузасида эътироф этилишича, мамлакат парламентини икки палатали қилиб ташкил этиш, унинг қуйи қонунчилик палатаси, асосан, сиесий партиялар вакилларидан иборат бўлишлиги жамиятимизни сиёсий жиҳатдан фаоллаштириш, Ўзбекистонда мавжуд асосий партияларни ўз фаолиятларини янада жонлаштиришга туртки бериши билан бирга уларни Ўзбекистонда, тараққий топган демократик давлатлар
тажрибаси асосида, ўз ичига демократик соғлом сиёсий мухолифатни
олувчи парламентаризм тизимини шакллантириш асослари яратилди.
Сиесий партия учун мамлакат парламентидаги "муносиб ўрин" дегани нима ўзи? Маълумки, сиёсий партиялар фуқаролик жамиятининг устунларини ташкил этадилар. Уларни тузишдан асосий мақсад - демократик йўл билан, яони эркин сайловлар орқали давлат ҳокимияти идораларини шакллантириш ва уларни самарали фаолиятини таъминлашдан иборат. Бундай уукукпи, одатда, парламентдаги депутатлик ўринларининг эллик фоиздан ортишни эгаллашга эришган сиёсий партия кўлга киритади.
Парламентдаги депутатлик ўринларининг эллик фоиздан камрогиии эгаллаган сиёсий партия эса, давлат хокимияти идоралари фаолиятини демократик асосда ташкил этишнинг ажралмас кисми сифатпида идора этпувчи сиёсий партпия нуфузидан кам даражада эътиборли бўлмаган, сиёсий мухолифат маънавип-маърифий макомига эга бўлади.
Табиийки, мамлакатимизда ҳар бир сиёсий партия фақатгина мафкураси кучли, ўз электоратининг манфаатларига таянадиган конструктив дастурига эга бўлсагина 2004 йилдаги сайловлар натижалари бўйича, парламентнинг таъсирчан сиёсий кучи маънавий мақомини олиши мумкин. Айни вақтда, парламентнинг бу мақомини қўлга киритолмаган сиёсий партиялар эса сиёсий мухолифат мақомига эга бўладилар.
Сиёсий мухолифат уч хил бўлиши мумкин:
а) парламент доирасида;
б) ундан ташқарида;
в) сиёсий партиялар ичида.
Ички партиявий мухолифат муайян партия раҳбариятининг расмий сиёсатига қарши чиқувчи кишилар гуруҳидан иборат. Парламент мухолифати олий қонун чиқарувчи давлат органига сашханган аммо унда озчиликни ташкил этувчи, ҳукумат таркибига кирмайдиган депутатлар ёки сиёсий партиялар фраккияларидан таркиб топади. У ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг муҳим масалалари юзасидан давлат раҳбарияти ва ҳукуматнинг йўлидан фарқ қилувчи йўлни тутиши мумкин.
Амалий, яъни соф сиёсий мухолифат, Конституция ва қонунлар устуворлигини таъминлашда йўл қўйилган камчилик, хато ва нуқсонларни танқид қилиш билан бир қаторда, миллий тараққиёт ва ислоҳотларнинг умумхалқ манфаатларига мос йўлни қўллаб-қувватлайди, унинг рўёбга чиқарилишининг муқобил дастурларини илгари суради. "Биз, - дейди Президентимиз Ислом Каримов, -расмий хокимият билан ғоявий ва амалий жихатдан ракобатлаша оладигап, амалий таклифлар кирита биладиган, жамиятимизнинг турли сиёсий катламлари манфаатларининг ифодачиси тарикасида майдонга чика оладиган мухолифатни кўришни истаймиз. Мустаткил мамлакатимизда тобора чуткурлашаётган демократпик ислохотлар мангпиви айни шундай сиёсий мухолифат шаклланишини такозо этмокда".
Мустақил Ўзбекистоннинг мухолифат масаласида олиб бораётган сиесати алоҳида ўрганилишига сазовордир. Бу сиёсатнинг тарихий, анъанавий илдизларини, унинг халқ менталитети, яъни ақлий салоҳиятининг ўзига хослиги билан боғлиқлигини тадқиқ этиш энг долзарб ва муҳим назарий масалалардан биридир. Шуниси диққатга сазоворки, Шарқ эса минг йиллар давомида мухолифатга эмас, ақл билан адолатли, бамаёлаҳат иш юритадиган давлат ва жамият раҳбарига суянган. Бунинг учун Форобийнинг адолатли фуқаролик жамиятига оид ғоялари, Амир Темурнинг "Темур тузуклари", Алишер Навоийнинг "Садди Искандарий" ва бошқа тарихий ҳамда адабий асарларни таҳлил этмоқ бизга соф сиёсий мухолифатни мустақил Ўзбекистон шароитида тушуниш учун бой фикрий ва руҳий озуқа беради.
Шундай қилиб, юқорида қайд этиб ўтилган фикр ва мулрҳазаларни эътиборга олган ҳолда, фукаролик жамияти давлат ва сиёсатдан тпашкари муносабатлар (икчписодий, ижтимоий, хусусий, маданий, ахлокий, маънавий, оилавий, диний муносабатлар) йигиндиси деб таърифлаш мумкин. Бу муносабатлар эркин шахсларнииг ўзига хос манфаатлари махсус сохасини ташкил этади.
Мазкур ҳолатда "давлатдан ташқари" ва "сиёсатдан ташқари" каби бирикмалари уларнинг мутлақ тарқоқлиги маъносида эмас, яъни ижтимоий фаоллигига қараб иштирок этади. 2002 йилнинг бошида мамлакатимизда икки палатали парламентга ўтиш, Президентнинг ваколатлари муддатини 7 йил қилиб белгилаш бўйича бўлиб ўтган умумхалқ Референдуми мамлакатимиз фуқаролари ижтимоий фаоллиги ортиб бораётганининг яққол далили бўлди.
Ижтимоий фаоллик сиёсий партияларнинг бунёдкорлик фаолиятида ҳам намоён бўлади. Партиялар фуқаролик жамияти сиёсий тизимининг зарур элементи ҳисобланади. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ёшлар, зиелилар ва тадбиркорлар каби турли ижтимоий тоифалар манфаатини ифода этади. Юртимизда айнан ана шу партиялар вакиллари мамлакат қонун чиқарувчи олий ҳокимияти - Олий Мажлис депутатлар корпусининг ярмини ташкил этади. Партияларга аъзо бўлиш ихтиорийдир. Парламентдаги партиялар вакиллари бевосита давлатимизнинг қонунчилик сиесатини белгилаб беради. Шу тариқа партиялар орқали фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги мамлакатимиз сиёсий ҳаёти омилига айланади.
Фуқаролик жамиятида ижтимоий фаолликнинг сезиларли шаклларидан яна бири жамоатчилик бирлашмаларидир. Бундай бирлашмалар фуқаролар томонидан ижтимоий ҳаётнинг муайян масалалари бўйича ўз фикрини ифода этиш мақсадида ташкил этилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда жамиятнинг турли тоифалари ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бир қатор ижтимоий ҳаракатлар фаолият юритади. "Тадбиркор аёллар жамоатчилик бирлашмаси", "Камолот" ижтимоий ёшлар ҳаракати ва бошқа тузилмалар шулар жумласидандир.
Хуллас, Ватанимизда шаклланиб келаетган фуқаролик жамияти институтларининг таъсирчанлиги инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар фаоллигини ҳимоя қиладиган амалдаги қонунларда ўз ифодасини топмоқда.

Таянч тушунчалар:


Ижтимоий табиат бозор муносабатлари, миллий иктисодиёт, миллий характер, ижтимоий хаёт, сиёсий хаёт, маънавий хаёт.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:



  1. Узбекистонда курилаётган жамиятнинг ижтимоий табиати нимадан иборат.

  2. Миллий иктисодиёт деганда нималарни тушунасиз?

  3. Миллий характер деганда нимани тушуниш мумкин?

  4. Узбекистон жамияти тараккиёт конунлари билан миллий ғоя уртасидаги богликлик нималарда намоён булади?


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish