1-мавзу. “Микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари (2 соат)



Download 313,7 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana22.11.2022
Hajmi313,7 Kb.
#870339
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
лекция микро1

Битимни тайёрлаш
- бу босқичда харидор сотувчини топиши, баҳо тўғрисида ахборот 
тўплаши, сифатни баҳолаши, сотувчини танлаши ва у билан битимга келишилиши керак Харидор 
бозордан нарса сотиб олиши, ўз товарини сифат назоратидан ўтказиши, баҳо тўғрисида тўхтовсиз 
ахборот йиғиши керак.
Битимни амалга ошириш
- бу босқичда харидор товарни пулини тўлайди ва уни ўз 
ихтиѐрига олади, уни сифатини яна бир бор баҳолайди. 
Ҳар бир трансакция мажбурий равишда 4 гуруҳ кўрсаткичларини аниқлайди: 
-
Битим ижрочиларини;
-
Трансакцияда ишлатилган ресурслар ва кутилаѐтган натижалар ; 
-
Иштирокчиларни ресурс ва натижага хуқуқи; 
-
Томонлар мажбурияти. 
Трансакцион харажатлар
– хамкорликда қабул қилинган қарорлар, режалар, тузилган 
шартномалар ва барпо қилинган тузилмаларни самарасизлиги оқибатида келиб чиқаѐтган ҳар 
қандай йўқотишдир. Трансакцион харажатлар ўзаро нафли ҳамкорлик имкониятларини чеклайди. 
Коуз таҳлилини ривожлантира туриб, трансакцион ѐндашув тарафдорлари трансакцион 
харажатларни турли хил туркумлашни таклиф қиладилар. Улардан бирига мувофиқ қуйидагилар 
ажратилади: 


1)
Ахборот қидириш харажатлари. Битим амалга оширишидан олдин истеъмол 
неъматларини ѐки ишлаб чиқариш омилларини потенциал харидорлари ѐки сотувчиларини 
қаердан топиш мумкинлиги ва ушбу даврда шаклланган баҳолар шундайлиги тўғрисида ахборотга 
эга бўлиши керак. Бундай турдаги харажатлар излашни амалга ошириш учун ҳамда олинаѐтган 
ахборотни тўлиқ эмаслиги ва такомиллашмагани билан боғлиқ бўлган йўқотишлардан ташкил 
бўлади. 
2)
Музокоралар олиб бориш харажатлари. Бозорда алмашув шартлари тўғрисида 
музокаралар ўтказишга, шартномалар тузиш ва расмийлаштиришга анчагина воситаларни 
четлатишни талаб қилади. Битим иштрокчилари қанча кўп бўлса ва уни объекти қанча муракккаб 
бўлса, бу харажатлар шунчалик кўп бўлади. Нотўғри тузилган, ѐмон, расмийлаштирилган ва 
ишончли ҳимоя қилинмаган битимлардан йўқотишлар бу харажатларнинг катта манбасидир. 
3)
Ўлчаш харажатлари ҳар қандай маҳсулот ѐки хизмат таснифлари, хусусиятлар 
комплексидир. Алмашувда бу нарсани ҳаммасини ҳисобга олиш мумкин бўлмаганлиги сабабли 
улардан баъзилари ҳисобга олинади холос, бунинг устига уларни баҳолаш тахминий характерга 
эгадир. Баъзида товарнинг бизни қизиқтирган сифатини умуман ўлчаб бўлмайди. Шусабабли 
уларни баҳолаш учун интуициядан фойдаланишга тўғри келади. Уларни тежаш, кафолатли 
таъмирлаш, фирма ѐрлиқлари каби ишлар билан тақозо қилинади. 
4)
Спецификация ва мулк хуқуқини ҳимоялаш харажатлари. Бу категорияга судлар, 
арбитраж ва давлат органларини таъминлаб туриш учун зарур бўлган ресурслар ва вақт сарфлари 
ва ѐмон спецификация қилишдан ва ишончли ҳимояланмаганидан йўқотишлар киради. 
5)
Оппортунистик хуқуқ харажатлари. 
Оппортунистик хулқ
термини О. Уилямссон 
томонидан киритилган. Битим шартларини бузувчи ѐки ҳамкорга зарар келтириб, бир томонлама 
фойда олишга қаратилган хулқ шундай деб аталади. Бунга ѐлғонни, алдашни, ишда бекор вақт 
ўтказишни, ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармасликни турли хиллари киради. 
Оппортунизмни 2 асосий шаклини фарқлайдилар: 
1)
Ташкилот ичкарисидаги муносабатларга характерли бўлган оппортунизм 
2)
Бозор битимларини амалга оширишда учрайдиган оппортунизм 
Ўз вазифасини бажаришдан қочиш шартнома шартлари бўйича қилиниши керак бўлган 
ишни масъулиятсизлик ва кам натижа билан амалга оширишни ифода қилади. 
Агентни назорат қилиш имконияти мавжуд бўлганда уни ѐллаган фирма манфаатларига мос 
келмайдиган ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Айниқса одамлар биргаликда жамоа 
бўлиб ишлаѐтганларида уларни ҳар бирини шахсий ҳиссасини аниқлаш жуда мураккаб бўлганда, 
муаммо кескин бўлади. 
Агентлардан кимдир спецификация (махсус) активларига инвестиция киритганда 
товламачилик кузатилади. У ҳолда хамкорларларда ушбу активни бир қисмига даъвогарлик қилиш 
имконияти пайдо бўлади, акс ҳолда муносабатни узиб қўйиш билан қўрқитади (Бу мақсадда улар 
олаѐтган маҳсулотлари нархини қайта кўриб чиқишни талаб қилишлари мумкин, уни сифатини 
ошириш, етказиб бераѐтган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва бошқалар). Товламачилик хавфи 
специфик активларни инвестиция қилишга бўлган қизиқишига путур етказади. 
6) ― Сиѐсийлаштириш‖ харажатлари. Ушбу умумий термин билан ташкилот ичида қабул 
қилинаѐтган қарорлар билан боғлиқ бўлган харажатлар тушунилади. Агар ишитрокчилар тенг 
хуқуққа эга бўлсалар, у ҳолда қарор жамоавий асосда овоз бериш йўли билан қабул қилинади. 
Агар улар иерархия супасини турли поғоналарга бўлсалар, у ҳолда юқори ташкилот қуйи бўғин 
учун бажариши шарт бўлган қарорни бир томонлама қабул қилади.

Download 313,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish