1-мавзу. “Микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари (2 соат)



Download 313,7 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana22.11.2022
Hajmi313,7 Kb.
#870339
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
лекция микро1



1-МАВЗУ. “МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА 
ВАЗИФАЛАРИ (2 соат). 
 
1.1. Бозор ҳақида тушунча.
1.2. Ноёб неъматларни тақсимланишининг бозор механизми.
1.3. Фаннинг предмети ва вазифалари. 
1.4. “Микроиқтисодиёт” фанининг ўрганиш усуллари ва услуби. 
 
1.1. Бозор ҳақида тушунча.
Бозор
- бу сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги маҳсулот сотиш ва сотиб олиш бўйича 
эркин муносабатлар тизимидир. 
Бозор
- бу биринчидан, сотувчилар ва харидорларни учраштириб турадиган жой; улар 
ўртасида келишилган нарх бўйича товар алмашуви содир бўлади. Бозорда сотишни амалга 
ошириш учун маълум харажатлар қилинади ва бу харажатлар бозор тўғрисида ахборот олиш, 
шартномалар тузиш, учрашувлар ўтказиш, сотиб олинадиган товар ѐки хизматнинг миқдорий ва 
сифат характеристикаларини аниқлаш ва бошқа турдаги харажатлар билан боғлиқ. Бундай 
харажатлар трансакцион харажатлар бўлгани учун ҳам, бозорни 
трансакциялар мажмуаси
деб 
ҳам қараш мумкин. Бозорнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у даромадларни самарали 
фаолият кўрсатаѐтган субъектлар ҳисобига, яъни замонавий технологиядан, чекланган 
ресурслардан самарали фойдаланаѐтган хўжалик субъектлари ҳисобига қайта тақсимлайди. 
Бозорлар ўзининг ҳудудий масштабига кўра локал, миллий ва халқаро бозорларга бўлинади. 
Олди-сотди объекти
бўлиб, истеъмол товарлари, ресурслар, (меҳнат, капитал, ер, тадбиркорлик 
қобилияти, ахборот) ва хизматлар ҳисобланади. Товарлар бозори билан бир қаторда пул бозори 
(қимматбаҳо қоғозлар бозори) ҳам мавжуд. Бозордаги нархлар олди-сотди жараѐнида ѐки ундан 
олдин шаклланиши мумкин.
Бозорнинг самарали фаолият кўрсатиши трансакцион харажатлар билан боғлиқдир. 
Трансакцион харажатлар
- бу товар алмашиш соҳасидаги харажатлардир. Бу тушунча биринчи 
бўлиб Р. Коуз томонидан киритилган (1937 й) бўлиб, трансакцион харажатлар ўз ичига қуйидаги 
харажатларни олади: ахборот олиш, ўзаро келишув ва учрашувлар билан боғлиқ харажатлар, 
товарлар хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва 
бошқалар.
Битим амалга оширилиши учун товар ва хизматларни баҳоси ва сифати тўғрисида 
ахборотни тўплаш, уни шартлари тўғрисида келишиб олиш, ҳамкор томонидан уни сидқидилдан 
бажарилишини назорат қилиш, агар унинг айби билан битимда кўрсатилган ҳолатлар бузилса, 
уни қоплаш (компенсация)га эришиш учун анчагина ҳаракат қилишга тўғри келади. 
Шунинг учун битимларни амалга ошириш катта харажатларни талаб қилиши ва жиддий 
йўқотишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу харажатлар ―трансакцион‖ харажатлар номини 
олган. Улар турли ижтимоий (социал ) институтлар тузилмаси ва динамикасини белгилаб берувчи 
асосий омил сифатида намоѐн бўлади. 
Трансакцион харажатларни чуқур маъноли қилиб таърифлаш С. Чунга тегишлидир: кенг 
маънода гапирадиган бўлсак, ―Трансакцион харажатлар‖ Робинзон Крузо иқтисодиѐтида 
мавжудлигини тасаввур қилиш мумкин бўлмаган харажатлардан иборат. С Чунга кўра, 2 ва ундан 
ортиқ иштирокчилар мавжуд бўлган иқтисодиѐтда ишлаб чиқаришни ўз харажатларидан ташқари 
қолган ҳамма харажатларни трансакцион харажатларга қўшиш мумкин.. 
Бошқача қилиб айтганда, трансакцион харажатларни қандай шаклда амалга оширилишидан 
қаътий назар, иқтисодий ўзаро муносабатлар харажатлари сифатида аниқлаш мумкин: 
Трансакцион харажатлар қарор қабул қилиш, режалар тузиш ва олдинда амалга ошириладиган 
фаолиятни ташкиллаш, унинг мазмун, моҳияти бўйича музокаралар олиб бориш ва фаолият 
юзасидан 2 ва ундан ортиқ иштрокчилар муносабатга киришишлари, режани ўзгартириш, битим 
шартларини қайта кўриш ва вазият тақозо қилганда жанжалли масалаларни хал қилиш; 
келишилган битимга иштрокчиларни риоя қилишларини таъминлаш учун харажатларни қамраб 
олади. Бир сўз билан айтганда, трансакцион харажатлар ресурсларни тақсимлаш ва ишлаб 
чиқариш фаолиятини ташкиллашни турли усулларида акс этиб, уларни ишга яроқли жиҳатларини 
белгилаб берувчи ҳамма нарса киради.
Трансакция харажатлари категориясининг келиб чиқиши Рональд Коузнинг икки ишидан 
бошланади: - ―Фирма табиати‖ (1937 йил) ва ―Ижтимоий харажатлар муаммоси‖ (1960 йил). 
Коузнинг ўзи дастлаб трансакцион харажатларга фақат бозор баҳоси механизмидан фойдаланишда 


келиб чиқадиган харажатларни қўшган. Кейинроқ улар таркибига назоратни маъмурий 
механизмидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатларни хам қўшишга ўтилган. Трансакция 
тушунчасини бундай кенг талқин қилишда у ҳам ташкилотлар ўртасида, ҳам улар ичида юз 
бераѐтган алоқаларга дахлдор бўлади. 
Трансакцион харажатларни дастлабки ҳолатда деб ҳисоблаш мумкин бўлган қисми битим 
тузулгунга қадар бўлган пайтгача, бошқа қисми уни расмийлаштириш пайтига (музокаралар ва 
шартнома тузиш), 3-си эса шартномадан кейинги давр харажатларига эга бўлган (оппортунистик 
хулқ-атворга қарши хавфсизлик чоралари, мулк хуқуқини бузилганлигини тиклашдаги чора-
тадбирлари) даврларни қамраб олади. 
Трансакцион харажатлар жамоа ва индивидуал даражада қабул қилинаѐтган қарорлар билан 
чамбарчас боғлиқ ҳолда боради. Хуқуқий тизимни шакллантириш ва улар фаолиятини таъминлаб 
туриш бўйича харажатлар жамиятни ҳамма аъзолари зиммасига тушади. Конкрет бир битимни 
тузиш ва юридик ҳимоя қилиш харажатлари эса, уларнинг бевосита иштрокчиларига юкланади. 
Кўп ҳолларда жамият даражасида трансакцион харажатларнинг юқори даражасини мавжудлиги 
улар ҳажмини индивидуал агентлар учун камайтиришга интилиш билан тушунтирилади. 
Шундай қилиб, жамиятнинг ялпи харажати зарур бўлган ер, меҳнат, капитал ва 
тадбиркорлик қобилятлари, 1-дан, турли неъматлар жисмоний хусусиятларини ўзгартириш учун 
(уларни ранги, химик таркиби, ўрин жойи ва ш.ў.) ва 2-дан, иқтисодий агентларнинг ўзлари 
ўртасидаги ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш учун (мулк хуқуқини чеклаш, бирлаштириш ва 
ҳимоя қилиш) харажатларидан иборат бўлади. Агар ―ўзгартириш харажатлари‖ (Д. Нерт 
айтишича), 1-навбатда технологик омиллар билан белгиланса, трансакцион харажатлар эса – 
институционал омиллар билан белгиланади. К. Эроунинг аниқ ифодаси билан айтилишича, 
трансакцион харажатлар ―ҳаракатда бўлган иқтисодий тизимни таъминлаб туриш бўйича 
харажатларни‖ ўзида ифода қилади.
Албатта, бу иқтисодий агентлар ўртасидаги мавжуд бўлган бошқа харажатлардан буни 
мустасно тариқасида кўриш керак дегани эмас. Масалан, юқори трансакцион харажатлар ишлаб 
чиқариш усулини кўпинча танлаш йўналишини белгилаб беради. (Мулк хуқуқини ноаниқлиги 
узоқ муддатли активларга инвестиция қилишдан воз кечишга, меҳнат сиғими юқори 
технологияларнинг устунлигига олиб бориши мумкин, ва аксинча, янги технологияларни пайдо 
бўлиши битимларни тузиш жараѐнини мураккаблаштириб ѐки соддалаштириб юбориши, улар 
билан боғлиқ бўлган харажатларни қисқартириш ѐки ўсишига олиб келиши мумкин.) 
Трансакцион харажатларни муҳим бир йўналиши шундаки, улар фаолият миқѐсида 
каттагина тежаш имкониятини беради. Трансакцион харажатларнинг ҳамма турида доимий 
унсурлар (компонентлар) мавжуд бўлади: ахборот тўплангандан кейин потенциал сотувчилар ва 
олувчиларни хар қандай миқдори ундан фойдаланиши мумкин; шартномалар 
стандартлаштирилади; қонунчилик ѐки маъмурий ишлаб чиқиш қиймати уларни таъсир доирасига 
қанча сонли шахслар тушишига боғлиқ эмас.
Харажатларни бутун–бир янги туркумини ажратиш уларни мавжудлигига иқтисодий 
агентларни эътибор беришлиги масаласини қўйиш имконини беради. Чунки трансакцион 
харажатлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини чеклайди, иқтисодий агентлар уларни 
қисқартиришдан манфаатдор бўлиб қолади ва бунинг учун зарур чораларни кўришга тайѐр 
бўладилар. Трансакцион ѐндашиш нуқтаи назаридан одамлар фаолиятини ташкиллашни турли 
шакллари – бу трансакцион харажатларни тежаш бўйича қилинган харажатлардир. Ҳар қандай 
ижтимоий институтларни бош функцияси мана шунда мужассамлашган. 
Трансакцион харажатларни иқтисодиѐт дунѐсидаги роли кўпинча жисмоний оламда 
ишқаланиш роли билан таққосланади: жисмоний объектлар энергияни иссиқлик шаклида тўзитиб 
юборгани сингари трансакцион харажатлар фойдаланувчилар учун ўзида катта қийматни ифода 
қилган ресурсларни уларга ҳаракат қилишига тўсиқ бўлади ва ушбу ресурсларни иқтисодий 
жараѐн давомида фойдалилигини ―бехуда сарфлайди.‖ 
Ҳар бир жисмоний объектга ишқаланишни минималлаштиришга ѐки ундан қандайдир бир 
фойдали самара олишга (ғилдирак иккала мақсадга ҳам хизмат қилади) кўмаклашадиган шакл 
беришга ўхшаб маълум бўлган хар қандай институт (идора) трансакцион харажатларни 
мавжудлигига жавоб тариқасида келиб чиқади. Бу идоралар трансакцион харажатларни 
минималлаштиришга қаратилган ва улар алмашувдан нафни кўпайтиришга кўмаклашади. Ниҳоят 
шуни айтиш керакки, трансакцион харажатларни инкор қилган иқтисодчи иқтисодий хулқ – 
атворни тушунтиришда, жисмоний объектлар ҳаракатини ифодалашда ишқалашни инкор қилган 
физик қандай қийинчиликларга дучор бўлган бўлса, худди шундай қийинчиликларга дучор 


бўлади. Трансакцион харажатлар ташкилий нуқтаи назаридан турли институтлар бир хил 
самарадорликка эга эмас. Бунда уларнинг баъзилари ушбу вазифани яхши хал қилади, бошқалари 
эса ѐмон. Трансакцион ѐндашув назариѐтчилари фикрига қараганда, бу нарса ташкилий 
тузилмалар эволюциясини сабабчисидир. Жуда юқори харажатлиларига талаб йўқ бўлиб болади. 
Тежамлироғи эса ҳаѐтий бўлиб, кенг тарқалади. Трансакцион харажатлар тежашнинг 
институционал эволюциясини ўзига хос ―мотори ‖ сифатида намоѐн бўлади. 
Трансакцион харажатлар ўз таркибига кўра бир хил эмас. Шунинг учун бир турдаги 
ташкилий шакл бир хил харажатларни тежашда афзалликка эга, бошқалари эса бошқа 
харажатларни тежаш имконини беради. Уларни кўплиги трансакцион харажатлар типларини 
кўплиги ва бунга мос равишда уларни тежаш имкониятларини кўплигини тақозо қилади.

Download 313,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish