1-мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, вазифаси ва ўрганиш усуллари Режа


Менежмент илмининг ўзига хос хусусиятлари



Download 94,41 Kb.
bet10/13
Sana28.03.2023
Hajmi94,41 Kb.
#922690
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-Мавзу Маъруза

4. Менежмент илмининг ўзига хос хусусиятлари.
Бугунги кунда «менежмент илми», «қабул қилиш илми», «тизимли таҳлил», «тизимлар ҳақида илм», «операциялар тадқиқоти» каби бир – бирини алмаштириб қўйиш мумкин бўлган тушунчаларни учратиш мумкин. Менежмент илмининг ёндашиш сифатида ўзига хос хусусиятлари қуйидагича:
- илмий усулнинг қўлланилиши;
- тизимли ёндашиш;
- моделлар ишлатилиши.
Илмий усул менежмент илми мактабининг амалиётда биринчи бор ишлатилган, ҳар қандай илмий тадқиқотнинг фундаментал тадбиридир.
У уч босқичдан иборат.
1. Кузатув. Гап муаммо ва вазият ҳақида ахборотни объектив тарзда йиғиш ва таҳлил қилиш устида кетмоқда. Масалан, маҳсулотларга эҳтиёж ва захиралар даражаси ўртасидаги боғлиқлик кўриб чиқилаётганда раҳбар захиралар даражаси эҳтиёжга қараб ўзгаришини баҳолаши керак. (Бугунги кунда илмий таҳлилнинг бу ва деярли ҳамма бошқа жиҳатлари, одатда, идора бўлинмалари мутахассислари томонидан ўтказилади).
2. Гипотезанинг ифода қилиниши. Гипотезани ифода этаётиб, тадқиқотчи мавжуд имкониятлар (алтемативлар)-фаолият (ҳаракат) вариантлари ва вазият учун уларнинг оқибатларини аниқлайди, шунингдек, ушбу кузатувлар асосида уларни прогнозлайди.
Мақсад - муаммонинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрнатиш. Масалан, кузатув ойи давомида эҳтиёж 10 фоизга ўсганда захиралар камайишни кўрсатса, раҳбар захираларнинг муайян миқдорга ўсиши уларнинг бундай вазиятда қисқариши олдини олади, деган гипотезага асосланиши мумкин.
3. Верификатция. Верификациянинг ёки гипотезанинг тўғрилигини тасдиқланишнинг учинчи босқичида тадқиқотчи гипотезани қабул қилинган қарорнинг натижаларини кузатиб текширади. Бизнинг мисолни давом эттириб, раҳбар захиралар даражасини идора мутахассиси таклиф этган миқдорга кўпайтириши мумкин. Агар бунда захиралар камаймаса ёки ҳаддан зиёд кўпаймаса, гипотезани тўғри деб тан олиш керак. Агар эҳтиёжнинг ўсиши билан маҳсулотларнинг етишмаслиги пайдо бўлса ёки захиралар шунчалар ўссаки, уларни сақлаш чиқимлари ҳаддан зиёд бўлиб қолса, унда гипотезани нотўғри деб тан олиш керак. Бу ҳолда, раҳбар биринчи босқичга қайтиб, мавжуд ахборотга гипотезани текшириш босқичида йиғилган ахборотни ва бошқа маълумотларни қўшгандан кейин янги гипотезани ифода қилиши керак.
Менежмент муаммоларини ҳал этаётганда илмий усулни қўллаб, шуни эсда тутиш керакки, ташкилот - бу ўзаро боғланган қисмлардан иборат очиқ тизимдир. Шунинг учун менежментда илмий ёндашишнинг иккинчи хусусияти сифатида тизимли ёндашиш гавдаланади.

Download 94,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish