1-мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, вазифаси ва ўрганиш усуллари Режа



Download 94,41 Kb.
bet12/13
Sana28.03.2023
Hajmi94,41 Kb.
#922690
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-Мавзу Маъруза

Моделлаштириш зарурати. Реал ҳаёт билан тўғридан-тўғри ўзаро муносабатда бўлиш ўрнига модел ишлатишни шарт қилиб қўядиган бир неча сабаблар мавжуд. Уларга кўпчилик ташкилотларда вазиятларнинг табиий мураккаблиги, реал ҳаётда, зарур бўлганда, илмий тажрибаларни ўтказишнинг имкони бўлмаслиги ва раҳбариятнинг келажакка қараши тааллуқлидир.
Мураккаблик. Ҳамма менежмент мактабларида бўлганидек, менежмент илми реал оламнинг ташкилот муаммоларини ҳал этишда фойдали бўлишига интилади. Инсоннинг модел ёрдамида реаллик билан ўзаро муносабатда бўлганида қобилиятларининг ошиши ғалати кўриниши мумкин. Аммо бу шундай, чунки ташкилотнинг реал ҳаёти ниҳоятда мураккаб ва муайян муаммога тааллуқли ўзгарувчан миқдорларнинг фактик сони ҳар бир кишининг қобилиятидан анча ортиқ бўлади ҳамда уни реал ҳаётни моделлаштириш ёрдамида соддалаштириб англаш мумкин.
Илмий тажриба ўтказиш. Муаммоларни ҳал этиш алтернатив вариантларни синаб кўриш ва тажрибада текшириш маъқул бўлган менежмент вазиятлари кўп учрайди. Албатта, раҳбарларнинг янги маҳсулотга, авалдан унинг кўзлагандай ишлаши ва истеъмолчилар томонидан қабул қилинишини тажрибада аниқламасдан, миллионлаб долларларни тикиши нотўғри бўлади.
Реал ҳаётда муайян тажрибалар ўтказиш мумкин ва шарт.
«Боинг» фирмаси янги самолётни, «Ниссан» янги автомобилни, «ИБМ» янги компютерни лойиҳалаштираётганда улар ҳар доим намуна ишлаб чиқиб, уни реал шароитда текширади ва ундан кейингина кенг кўламли ишлаб чиқаришни бошлайди. Лекин, бундай кўринишдаги тўғридан-тўғри тажриба ўтказиш қиммат бўлиб, вақт талаб қилади. Тасаввур қилинг, агарда «Женерал электрик» фирмаси фирма муҳандислари томонидан фақат потенсиал такомиллаштиришлар деб ўйлаб топган мингта қисмларни ишлаб чиқариб, синаб кўрса, автомобил қандай қийматга эга бўлар ва ундаги янгиликлар қанча кам бўлар эди. Бундай ҳолатда модеилар ёрдам беради.
Қарор қабул қилиш керак бўлган, лекин реал ҳаётда тажриба ўгказиш мумкин бўлмаган беҳисоб танг вазиятлар мавжуд. Масалан, «Фолксваген» фирмаси АҚШда ишлаб чиқарувчи корхона қуришга қарор қилганда, унга етарли иш кучи, маъқул бўладиган солиқ солиш шартЖари, мавжуд ва зарур материалларни олишда ва тайёр автомобилларни юклаб жўнатишда иқтисодий жиҳатдан қулай жойни танлашига то ъғри келди. Унга «Реббит» моделининг кўп минглаб қисмларини йиғиш навбатини аниқлаш, заводнинг ўзи қай бир қисмларни ишлаб чиқариши, қай бирини эса сотиб олиши мумкинлигини билиб олиш, ҳар бир қисмнинг зарур захира даражасини белгилашга тўғри келди. Маълумки, фирма бу муаммоларни тажриба сифатида ҳар бир имкони бор жойда бир неча лойиҳалар бўйича завод қуриб ҳал қила олмасди.

Download 94,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish