1-мавзу: математика фанини ўҚитишнинг илғор халқаро тажрибалари ва фанни ўҚитишга қЎйилаётган замонавий талаблар


STEAM - таълимни реал ҳаёт билан боғловчи технология



Download 1,18 Mb.
bet6/10
Sana06.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#746916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-МАВЗУ

STEAM - таълимни реал ҳаёт билан боғловчи технология
STEAM анъанавий ўқитишга муқобил замонавий ёндашув ҳисобланади.


STEAM – сўзининг бош ҳарфлари - Science (табиий фанлар), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика)ни англатади. Ўқувчилар бу фанларни уйғунлашган ҳолда, улар орасидаги боғланишлар ва амалий ёндашувга асосланган ҳолда ўрганадилар. Бошқача қилиб айтганда, STEAM - фанлараро интеграция ёндашувга асосланган ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти. Бу жараёнда ўқувчи ва ўқитувчи ижодий фикр юритади.
Бу назария ва амалиётни бирлаштиришнинг мантиқий натижасидир. STEAM ёндашуви дастлаб АҚШда ишлаб чиқилган. Баъзи мактаблар ўзларининг битирувчиларининг карьераларини ривожлантиришга эътибор беришди ва фан, технология, муҳандислик ва математика каби фанларни бирлаштиришга қарор қилишди, яъни STEM ни ташкил этилди. (Табиий фанлар, техника, муҳандислик ва математика). Кейинчалик унга Art (санъат) қўшилди ва STEAM ташкил этилди. STEAM ёндашувининг энг машҳур намунаси Массачусетс Технологиялар Институти (МИТ)да ишлаб чиқилган. Бу машҳур университетининг шиори “Mind and hand” – “Ақл ва қўл” дир. Массачусетс Технология институти STEAM курсларини ишлаб чиқди ва ҳатто баъзи ўқув юртларида STEAM таълим марказлари яратилди.
STEAM ёндашувининг асосий ғояси: амалиётнинг назарий билим каби жуда муҳим эканлиги ҳисобланади. Яъни, ўрганиш вақтида биз нафақат мия, балки қўлларимиз билан ҳам ишлашимиз керак. Дарс вақтида билим олиш тез ўзгарувчан дунё билан мос келмайди. STEAM ёндашуви билан анъанавий ёндашув ўртасидаги асосий фарқ, болалар турли мавзуларни муваффақиятли ўрганиши учун уларнинг ақли ва қўлларини баравар ишлатишидир. Улар билимларни ўзлари учун “ўзлари” ўрганадилар.
Иқтидор (ақл, интеллект) нима? Ақл-идрок - мақсадга энг самарали тарзда эришиш мумкин бўлган, яъни вақт ва ресурсларни кам сарфлаш билан эришиш мумкин бўлган билишни ташкил этиш қобилияти. Мактаб ўқувчиларининг ақлий ривожланиши ва мазмунига замонавий нуқтаи назар когнитив тузилмалар ҳақидаги назарий ғоялар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у орқали инсон атроф муҳит ҳақида хулоса чиқаради, келадиган барча янги таассурот ва маълумотларни таҳлил ва синтез қилади. Улар қанчалик ривожланган бўлса, маълумот олиш, таҳлил қилиш ва синтезлаш имконияти шунчалик яхши тушунади, идрок этади.
STEAM ёндашуви нафақат ўрганиш методи, балки фикрлаш усули ҳамдир. STEAM таълим муҳитида болалар билимга эга бўлиб, шу билимдан фойдаланишни дарҳол ўрганадилар. Шунинг учун улар ўсиб, ҳақиқий дунёда исталган ҳаёт муаммосига дуч келганда, бу хоҳ ифлосланиш ёки иқлимнинг глобал ўзгариши бўлсин, бундай мураккаб масалаларни фақат тури фанлардан олган билимларга таяниш ва биргаликда ишлаш орқали ҳал қилиш мумкинлигини тушунадилар. Фақат битта фандан олинган билимга таяниш етарли бўлмай қолади.
STEAM ёндашуви ўрганиш ва таълимга бўлган муносабатимизни ўзгартиради. Ўқувчилар амалий кўникмаларга эътибор қаратиш орқали иродасини, ижодкорлигини, мослашувчанлигини ривожлантиради ва бошқалар билан ҳамкорлик қилишни ўрганади. Ушбу кўникмалар ва билимлар асосий таълим вазифасини ташкил этади, яъни таълим тизимининг бош мақсади ҳисобланади.
STEAM ўқувчиларда қуйидаги муҳим хусусиятлар ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради:

  • Муаммони кенг қамровли тушуниш;

  • Ижодий фикрлаш;

  • Муҳандислик ёндашуви;

  • Танқидий фикрлаш;

  • Илмий методларни тушуниш ва қўллаш;

  • Дизайн асосларини тушуниш.

Амалиёт шуни кўрсатадики, ўқувчилар қуйи синфларда математика фанини ўргана бошлаганларида дарсда ўргатиладиган дастлабки мавзуларга қизиқиш кўрсатадилар, ўқитувчининг саволларини муҳокама қилишда фаол иштирок этишади. Бироқ, вақт ўтган сари математикага ҳали ҳам иштиёқли бўлган 1-2 гина ўқувчи қолади. Ўқитувчиларнинг иш услубларининг бир хиллиги ўқувчилар орасида қизиқишнинг пасайишига олиб келади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish