PISA тадқиқотларидан келиб чиқадиган сабоқлар
PISA-2015 тадқиқотлари ўқувчиларнинг қуйидаги ўқув компетен-циялари асосида олиб борилди:
ўзлаштирилган билимлар асосида амалий машқларни, ўқув топшириқларини бажара олиши,
ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни мактабдан ташқаридаги ҳаётий вазиятларда қўллай олиши;
ўзлаштирилган билим ва кўникмалар устида фикр юрита олиши, яъни мантиқий фикрлай олиши.
PISA тадқиқотлари натижаларига кўра:
Аксарият ўқувчилар XXI асрда яшашга тайёр эмаслар, яъни замонавий жамият эҳтиёжларидан келиб чиққан компетенцияларига тўлиқ эга эмаслар;
Мактаб таълими кўп жиҳатдан бу компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилмаган;
Ўқувчилар эгаллаган билим ва кўникмаларини қаерда ишлатилишини билишмайди;
Ҳали ҳам кўп мактабларда эскича усулларда таълим берилаяпти, яъни тайёр билимлар берилаяпти. Аслида мактаб ўқувчиларни “ўрганишга ўргатиши” лозим, яъни мустақил билим олишга ўргатиши керак бўлади;
Дарсликлар ва ундаги ўқув топшириқлари мазмуни ҳам бундай вазифани бажаришга мўлжалланмаган;
TIMSS халқаро тадқиқотлари
TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study) Математика ва табиий фанларни ўқтиш бўйича халқаро анъаналар деб номланган халқаро тадқиқотлари ўқувчиларнинг ўқув ютуқлари сифатини баҳолаш халқаро ассоциацияси томонидан ҳар 4 йилда ўтказилади. TIMSS математика ва табиий фанлар бўйича 4- ва 8- синф ўқувчилари ўқув ютуқларини баҳолаш орқали иштирокчи мамлакатларда бу фанлар бўйича ютуқларни кузатиб бориш имконини беради. Ўқув ютуқларини баҳолаш учун ўқувчилар тестдан ўтказилади ҳамда ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб маъмурлари сўров варақаларини тўлдиришади, шунингдек бу билан таълим натижаларига таъсир кўрсатадиган омиллар ҳақида маълумот олинади.
Математика ва фанга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш кўплаб мамлакатларда ушбу фанларнинг ўқув дастурларининг энг муҳим мақсадларидан биридир.
Уйда топшириқлар бажариш ўқувчиларга мактабда ўрганилган материални мустаҳкамлаш имконини беради ва ўқитувчилар учун мавзу бўйича ўқитиш вақтини узайтиради. Натижада, кўп миқдорда уй вазифаси олган ўқувчилар кам миқдорда уйга вазифа олган ёки умуман олмаган ўқувчиларга қараганда юқори натижаларга эришиши кутилади. Уй вазифасини бажариш анъаналари кўп мамлакатлар томонидан кенг тарқалган. Баъзи мамлакатларда 4- синфда улар камдан-кам ҳолларда уйда, асосан тузатув мақсадларида, индивидуал ўқувчиларни ўзларининг тенгдошлари билан материалларни ўзлаштириб олишларига имкон бериш учун сўраладилар. Умуман олганда, уй вазифасининг катта миқдори ўқувчиларнинг таълим ютуқлари сифатига салбий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |