1-мавзу: маркетингнинг моҳияти, мақсади ва вазифалари режа


-МАВЗУ: БОЗОРНИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЎРГАНИШ



Download 0,49 Mb.
bet34/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#260097
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69
Bog'liq
Маркетинг (копия).

5-МАВЗУ: БОЗОРНИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЎРГАНИШ
Режа:

  1. Товар бозори тушунчаси ва товар бозори турлари

  2. Бозор конъюнктураси ва унга таъсир қилувчи омиллар

  3. Бозорни сегментлаш ва унинг моҳияти

  4. Истеъмолчиларнинг гуруҳланиши ва уларнинг хулқ-атворига таъсир қилувчи омиллар



1. Товар бозори тушунчаси ва товар бозори турлари


Бозор (маркет) - кенг маънода муомала соҳаси бўлиб, товар айирбошлаш муносабатлари ва жараёнлари мажмуидир. Бунда товар билан олди-сотди муносабатлари товар ишлаб чиқариш, товар айирбошлаш ва пул муомаласи қонунлари асосида амалга ошади. Кўпинча, маркетингда бозор деганда маълум тармоқ товарларига эҳтиёж сезувчи ва уни қондириш имкониятига эга бўлган потенциал истеъмолчиларнинг мажмуи тушунилади.
Бозор маълум бир қийматга эга бўлган турли хил обектлар бўйича ташкил етилиши мумкин. Масалан, истеъмол товарлари бозори, қимматли қоғозлар бозори, меҳнат бозори, капитал бозори ва бошқалар шулар жумласидандир. Истеъмолчиларнинг турига қараб бозорлар истеъмол бозори ва корхоналар (ташкилотлар) бозорига бўлинади.
Истеъмол бозори - бу товарларни ва хизматларни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сотиб оладиган якка шахслар ва оилалар мажмуидан иборат бўлиб, оммавий истеъмолчиларга эгалиги, рақобатнинг хилма-хиллиги ва марказлашмаган структурага эга эканлиги билан характерланади.
Корхоналар (ташкилотлар) бозори эса ўз навбатида ишлаб чиқариш - техник мақсадларда фойдаланиладиган маҳсулотлар бозори ва давлат ташкилотлари бозорига бўлинади.
Ишлаб чиқариш - техник мақсадларда фойдаланиладиган маҳсулотлар бозори деганда бошқа товарлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган товарлар ва хизматларни сотиб олувчи корхоналар ва шахсларнинг мажмуи тушунилади.
Давлат ташкилотлари бозори деганда эса ўз фаолиятларини юритиш учун товарлар ва хизматларни сотиб олувчи ёки ижарага олувчи ҳамма бўғиндаги давлат ташкилотлари тушунилади.
Ишлаб чиқариш - техник мақсадларда фойдаланиладиган маҳсулотлар бозори кам сонли харидорларга эгалиги, лекин товарларнинг катта миқдорда сотилиши билан характерланади.
Бозорда ким етакчилик қилишига қараб бозорлар «сотувчи бозори» ва «харидор бозори»га бўлинади.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish