1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


ТЕРРОРИЗМНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ



Download 372,48 Kb.
bet54/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

ТЕРРОРИЗМНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

  1. Терроризмнинг умумий тавсифи ва олдини олишнинг профилактик чора-тадбирлари

Терроризм ҳозирги даврнинг энг хавфли ва мураккаб воқелигидир. Ушбу ижтимоий муаммони ҳал этиш учун биринчи галда терроризмнинг нималигини, унинг мақсадини, мохиятини, нима учун ва кимлар томонидан қандай восита сифатида қўлланишини аниқ билиш мақсадга мувофиқдир.
Таъкидлаш жоизки, турли мақсадларни кўзлаб, давлат ва сиёсат арбобларига, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига ҳужум уюштирилади, завод, фабри­ка, алоқа тармоқлари, транспорт воситаларини яксон қиниш ва шу каби хатти-ҳаракатлар ҳам амалга оширилишини кўриш мумкин. Бироқ қилинаётган хатти-ҳаракатлардан мақсад қўрқув ва даҳшатга солишдир. Бу эса терроризмнинг ўзига хос аломати бўлиб, унга асосан терроризмни бошқа турдаги жиноятлардан фарқлаш мумкин.
Терроризм у ёки бу объектга жисмоний таъсир ўтказиш ва унга қарши курашаётган томонга руҳий таъсир этиш кабилар орқали ўз рақибини заифлаштириш усулидир. Шу билан бирга, гарчанд мақсад айнан моддий зарар етказишдан иборат бўлса ҳам (масалан, тижоратдаги рақибини йўқотиш мақсадида қилинса), жисмоний тазйиқ амалга оширилмаслиги ҳам мумкин ва бунда ҳеч кимга зарар етказилмасдан, кичикроқ портлатиш ёки кам микдорда зарар етказилади. Табиийки, бу ҳолатни юзага келтиришдан асосий мақсад руҳий агрессияни очикдан-очик, намойиш этишдир.
Бу каби намойишкорона хатти-ҳаракатлар террорчининг бирор-бир моддий манфаатдорликни кўзламасдан, фақат ўз мавқеини ҳамда қудратини кўрсатишда ифодалаши мумкин. Айрим террорчилик ҳаракатлари эса рамзий маънога эга булиб, фақат қурбонини эмас, балки бутун оммага ҳам ўз устунлигини кўрсатишдан иборатдир.
Хозирги кунда «терроризм» тушунчасини ифодалашга муайян ёндашувнинг мавжудлигини кўриш мумкин. Унга кўра, терроризм куйидагича талқин этилади:
—онгли равишда ва муайян тизим асосида куч ишлатиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар орқали сиёсий кураш олиб бориш тактикаси;
нафақат у ёки бу эътиборли шахсни жисмонан йўқ қилиш, балки ҳукумат ёки муайян ижтимоий гуруҳларни даҳшатга солиш.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, куч ишлатишни террорчилик ҳаракати, деб билиш учун, албатта, бирор-бир шахсни даҳшатга солиш аломати булиши лозим. Шунингдек, айрим хатти-ҳаракатлар ўз вақтида даҳшатга солиш билан бирга, бошқа мақсад (масалан, кераксиз шахсни йўқ, қилиш)ни ҳам кўзда тутиши мумкин.
Зотан, айтиш мумкинки, терроризм зўравонликдир ва ўз ичига бошқа бировга хавф солишни, ваҳимага солиш учун бераҳмларча зўравонликларни юзага келтиришни, давлат ва жамоат тартибини бузиш, ҳатто бутунлай издан чиқариш, қўрқувв уйғотиш, ўз фойдасига қарорга чиқаришга мажбур қилиш, сиёсий ва бошқа ўзгаришларнинг содир бўлишига эришишдир. Терроризм турли миқёсларда, шу жумладан олий сиёсий бошқарув ва халқаро алоқалар миқёсда ҳам ушбу жиҳатлари билан намоён бўлади.
Бу каби ҳолларда терроризм ўз-ўзидан халқааро миқёсдаги жиноят сифатида рўй беради ва табиийки, халқаро миқёсдаги жиноятларга қарши кураш тегишли миллий давлатлар ва халқаро аҳамиятга эга бўлган қонунлар асосида амалга оширилади. Шу боис, бир қатор халқаро ҳужжатларда терроризм турли мамлакатларнинг ўзаро муносабатларида юзага келган сиёсий алоқалар тизимининг бузилишига олиб келади ҳамда умуминсоний ахлоқий қадриятларга тажовуз қилади, деб эътироф этилган.
Энг хавфлиси, кўп ҳолларда халқаро ҳуқуқ-тартибот ва унинг субъектлари бўлмаган оддий фуқароларнинг жабрланади. Умуман олганда, халқаро терроризмни терроризмнинг ўзига хос тури сифатида эътироф этишга асло эътироз бўлмаслиги лозим. Бинобарин, терроризмнинг айнан шу тури бўйича тадқиқот ишларини илмий ва ўкув адабиётларида кўплаб учратиш мумкин.
Терроризмни умумий маънода у билан боглиқ ҳолатларининг барчасини бирдек тушунган ҳолда ва шу би­лан боғлиқ, террорчилик ҳаракатларининг мавжудлигини ҳам инобатга олиш жоиздир, бинобарин, «терроризм» тушунчасини белгилашда қуйидаги ҳолатларни ҳам эътиборга олиш лозим. Демак террорчилик дейилганда, терроризмни амалга ошириш учун кетган вақт муайян ҳудудда амалга оширилиши ва жуда кўп инсонларга қарши қаратилган жиноий ҳаракатлар тушунилади.
.
Мамлакатимизда тер­роризмнинг ягона таърифи Ўзбекистан Республикасининг Жиноят кодексида баён этилган. Кодекснинг 155-моддасига кўра: «Терроризм — халқаро муносабатларни мураккаблаш- тириш, давлатнинг суверинитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жис­моний ёки юридик шахсни бирор-бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд бўли- шини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолиятдир».
Санаб ўтилганлар, таъкидланганидек, жиноят ҳуқуқи нуктаи назаридан терроризмга берилган таъриф бўлса, кри­минология нуқтаи назаридан ҳам терроризм ўзига хос гуруҳларга ажратилган ва бу гуруҳларга умумий терроризмнинг дахшатга солишдек асосий жихати ва унинг қай даражада кўзга ташланиши ҳамда хуфия тарзда амалга оширилиши каби хусусиятлари ҳисобга олинган. Бу хусусиятларни Ўзбекистан Республикаси Президентига тажовуз қилиш (ЖК 158-моддаси), Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (ЖК 159-моддаси) каби жиноят- ларда мавжудлигини кўриш мумкин.
Оммавий ахборот воситаларида эса «терроризм» тушунчаси кўп ҳолларда экстремизм, уюшган, тайёргарликдан ўтган ва яширин фаолият кўрсатаётган ҳамда оғир жиноятлар содир этган (шу жумладан, одам ўлдиришдек) жиноятчилар тўғрисида гап кетганида қўлланиши ҳам яхши маълум. Ҳозирги кунда ОАВда жаҳон миқёсидаги шу каби террорчилар сифа­тида араб мамлакатларида, АҚШ ва Исроил ҳамда бир қаатор Европа давлатларига қарши олиб борилаётган террорчилик ҳаракатларини амалга ошираётган террорчилар кўрсатилади. Албатта, терроризмни шу каби қиёсий маъноларда хам таърифлаш мумкин. Бинобарин, бундай таъриф Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексидаги таърифга мос келмаслигини ҳам унутмаслик зарур.
Терроризм жамият ва инсоният хавфсизлигига катта хавф солади, чунки унинг оқибатида оммавий тарзда кишилар жабр кўради, кўплаб одамлага руҳий жароҳат, шу билан бирга, жуда катта моддий ва маънавий зиён етказилади. Террорчиларнинг ғаразли мақсадларига ҳеч бир алоқаси бўлмаган, оддий кишиларжабрланади.
1999 йил 16 февральда Тошкент шахрида амалга оширган террорчилик ҳаракатлари ҳам кўпчилик фуқароларнинг жабрланишига олиб келди. Журналистларнинг уша воқеалар билан боғлиқ саволларига берган жавобларида Президентимиз И.А.Каримов ушбу террорчилик ҳаракатлари пухта уйланган булиб, уларнинг ташкилотчилари Ўзбекистондан узокда туриб фаолият курсатганлигини алохида таъкидлаб утган. Ижрочиларнинг асосий қисми муқаддам ва ходиса содир этилган пайтда Узбекистон Республикасининг фуқаролари булиб хисобланганлар.
Терроризмнинг мик,ёси оммавий булган-булмаганлигига кура, сезиларли микдордаги инсонларга зарар етказади ва уларни хавотирли химоясизлик, бутунлай хавфда к;олдириш, мехнат фаолиятининг сусайиши, ижтимоий алок,аларининг бузилишига, қнун ва виждон уртасида битим тузишга чор- лайди. Шунинг учун хам терроризмни энг ярамас жиноят деб аташ мумкин.
Терроризм хавфи курбонларнинг микдори билан боғланмайди — жахон микёсида террор оркасида содир этилаётган одам улдиришларнинг умумий микдори умумий жиноятлар оркали содир этилган жиноятлар билан асло қиёсланмайди, чунки терроризм ок,ибатпда кишиларнинг халок булиши улар- дан микдоран куплиги билан ажралиб туради.
Терроризмни, айник,са халк,аро мик,ёсдагисини ядровий курол хавфи ва ик^исодий таназзул кабилар билан ёнма-ён куйиш мумкин, чунки: биринчидан, террорчилар ядро ва бошк,а оммавий к,иргин куролларини куллашлари, шунингдек табиатга хам тиклаб булмас даражада зарар етказишлари мумкин; иккинчидан, террорчилар нафак,ат куркувни, балки узига нисбатан халқ маломатини кузгатади, шу билан бирга, айрим кимсаларнинг завкданишларини ва куизикишларини хам юзага келтиради; учинчидан, терроризм айрим давлатлар чегарасидан четга чиь;иб, уз багрида доимо турли ихтилофлар, Харбий тукднашувлар, хатто урушни хам сакдаб туради; туртин- чидан, терроризмнинг яна бир хавфли жихати унинг мақсади у ёки бу давлатда, у ёки бу минтакдда тор доиралар манфаатини ифодалайди, уз ташкилотининг кучлилигини намойиш этади, йулбошчиларнинг обруйини ошириш, уз гоялари ва таълимотларини кучайтиришни назарда тутган холда, ижтимоий-иктисодий ва сиёсий вазиятларни яхшилашни эмас, балки издан чикдриш маъносига эгалигидир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, хозирги кунда тер­рорчилар террорчилик харакатларини амалга оширишда дахшатли ва ута қалтис усулларга таянмокдалар, шу максадда, террорга карши курашувчи профессионал мерганлар каби мохирлик билан мулжалга олиш куролларидан янада яхширок фойдаланишга интилмокдалар.
Агар XX аср бошларида революционер террорчида харбий тайёргарликнинг йукдиги, бунга ўз тажрибаларига асосан эриш- ганликларини, ўз машк, майдонлари, дастурлари булмаганлиги кабилар хос булган булса, хозирги террорчилик гурухининг аъзолари учун уз мамлакатларида ва хорижда зарур машк, жойлари, махсус тайёргарлик куриш технологиялари, махсус вазифаларни бажариш булимларида хизмат қил га н махоратли йурикчилари ёрдам кдпаётганлигини куриш мумкин.
Умуман олганда, террорчиларни тайёрлашга худци мах­сус булинмалари ёки махфий хизматлар таркибига кирувчи ходимларни тайёрлашда булганидек, тайёргарликлар жорий этилади. Уларга, шунингдек разведка ва контрразведка, таш­ки ва карши кузатувларни олиб бориш ургатилади.
Террорчилик харакатлари ута аникдик билан ташкил эти­лади, шунинг учун хам гуёки уларнинг олдини олиш чораларини куллашга имкон бордек туюлади. Бирок, террорчилар террорчилик харакатларини ута махфийликда тайёрлайдилар, шунинг учун хам куп холларда уларнинг олдини олиш имкони булмайди.
Терроризмни узига хос турлар (тип)ларга ажратиш мум­кин. Хусусан, профессор В.Влунеевтипологияси бўйича хозирда террорчилик фаолиятларининг куйидаги турлари учрайди: сиёсий макраддаги терроризмда давлат ва жамоат арбоблари ёки хокимият вакилларининг хаётига к,асд к,илиш, портлатишлар, ёкиб юбориш ва бошка килмишлар содир этиш оркали одамларнинг халок булиши, куп микдорда мод­дий зиён ва хокимиятни йукотиш учун амалга оширилади- ган бошк,а хатти-харакатлар содир этилади. Бундай харакат- ларда экстремистик кайфиятдаги турли сиёсий окимларга тааллукди кучларнинг катнашуви эса янада огир окибатларга олиб келиши мумкин; —жиноий ташкилотлар ва уюшмаларнинг (ички ва хал­каро мик;ёсдаги) жиноий терроризмида жиноий ишлар буйича тергов ишларини олиб боришда ва жиноят соҳасида сиёсат юритишда давлатлар ва уларнинг ваколатли шахсларига халал бериш, шунингдек ҳуқуқни мухрфаза этувчи органларнинг фаол ходимларини йуқотиш, судьяларни енгил хукмлар чикаришга мажбурлаш, жабрланувчилар, гувоҳлар, журналистларнинг жиноий фаолиятларни тўхтатиш ва йўк чилиш ишларида ёрдам беришларига йул куймаслик кабилар амалга оширилади;
—Қарши турувчи кучларнинг миллатчилик терроризми эса, уз олдига давлатнинг ҳокимият органлари фаолиятини издан чикариш ва шу оркали узларини сиёсий ёки иктисодий жихатдан таъминлашни мақсад килиб олади;
—«Ҳаводаги» терроризм, яъни кишиларни гаровга олиш ёрдамида самолётларни олиб кочиш каби террорчиликнинг узига хос куриниши турли гаразли максадларда — бошка мамлакатлардан сиёсий бошпана топиш, содир этилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликдан қочиш ва шу каби бошка гаразли максадларда ёки шахсий эҳтиёжларини кузлаб амалга оширилади;
—халқаро терроризм эса, чет давлатлар билан уруш ке-либ чикиши ва халкаро алокаларнинг бузилишига интилади.
Фикримизча, таклиф этилган бу каби тарздаги терроризм­ни фаркдаш типологияси шу куннинг талабларига мос келади.


  1. Download 372,48 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish