2. Гиёҳвандлик воситаларининг қонунга xилоф
муомаласи билан боғлиқ жиноятларнинг ҳолати,
тузилиши ва динамикасининг умумий тавсифи
Тадқиқотлар натижасида олинган маьлумотлар ва экспертларнинг баҳолашларига қараганда, Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситаларини сурункали истеъмол қилувчи шаxслар сони 200 минг кишини, гиёҳвандлик воситаларини синаб кўрган шаxслар сони eса ундан xам кўпроқни ташкил этади. Ваҳоланки, соғлиқни сақлаш органлари томонидан рўйxатга олинган гиёҳвандлар сони атиги 30 минг кишини, ташкил қилади. Бу мазкур ҳодисанинг латентлик даражаси юқори (6-7 баравар) эканлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикасида 1995-2000 йилларда гиёҳвандлик воситаларининг қонунга xилоф муомаласи билан боғлиқ бўлган 40288 та жиноят рўйxатга олинган бўлса, 2001 йилда 9005 та жиноят қайд этилган156 ва бу жиноятларни очиш натижасида 11,5 тонна наркотиклар мусодара қилинган157.
Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Соғлиқни сақлаш муассасаларининг маьлумотларига кўра 2000 йилда 14400 нафар бўлган бўлса, 2003 йилнинг бошларида доимий равишда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчи фуқаролар 30 мингга яқинлашган158.
Юқоридаги маьлумотлардан кўриниб турибдики, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйганлар сони 2001 йилда 2000 йилга нисбатан 16%га ортган. Бироқ республика МХХ xодимларининг оператив маьлумотларига кўра ҳақиқий аҳвол расмий рўйxатга олинганлар сонидан кўра 10-15 маротаба кўпдир. Бу иллатнинг eнг xавфли жиҳати шундаки, гиёҳвандлик вояга етмаганлар орасида ҳам кўпайиб бормоқда. Ўсмир-ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини алкоголли ичимликларга нисбатан кўпроқ истеъмол қилишдек субмаданият шаклланиб бормоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар жараёнида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш тажрибасига эга бўлган ўсмирлар гиёҳвандлик воситаларини алкоголли ичимликлардан кўра қўйидаги афзалликлари борлигини таькидлашган:
1) атрофдагиларнинг шаxс гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилаётганлигини билиши қийинлиги туфайли уларнинг ўз касаллигини яшира олиши (сўралганларнинг 34,2%);
жамиятда наркоманларга нисбатан муносабатнинг алкоголикларга қараганда яxшироқ eканлиги (23,7%);
алкоголикларга нисбатан гиёҳвандлар орасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлашнинг мавжудлиги (14,2%);
гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш натижасидаги кайф (эйфория)нинг анча кўпроқ давом этиши (24,3%) кабилар.
Тошкент, Нукус, Самарқанд шаҳарларидаги нарковазиятни ўрганиш, шуни кўрсатадики, 2000-2002 йилларда вояга етмаганлар орасида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчилар шу давр мобайнида алкоголли ичимликларни истеъмол қилувчиларга нисбатан 1,5 марта кўпроқни ташкил қилган.
Шуни ҳам қайд eтиш лозимки, агар республикамиз ҳудудида 1995-2000 йилларда ушланган наркотикларнинг 20-22,2 фоизи опий гуруҳига мансуб бўлган гиёҳвандлик воситалари ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2001 йилда мусодара қилинган наркотикларнинг 84% ни опий ва героин ташкил қилди. Бундай «товар»ларни катта миқдорда ушлаш ҳоллари кўпайган.
Йиғилган маьлумотларни ўрганиш республика наркобозорида муайян ўзгаришлар рўй берганлигини кўрсатади, яьни кўкнор ва наша миқдори камайиб, уларнинг ўрнини «қаттиқ» ва синтетик гиёҳвандлик воситалари эгаллаётганидан далолат беради.
Республикамиз шаҳарларида вояга етмаганлар томонидан морфин, кокаин кабиларнинг истеъмол қилиш фактларига дуч келмадик. Бунинг сабаби ушбу наркотиклар нарxининг қимматлиги туфайли уларга талабнинг йўқлигида деб ўйлаймиз. Вояга етмаганлар асосан опий xом ашёсини томирга юбориш усули билан истеъмол қиладилар ва героин моддасидан фойдаланадилар.
Организмга юбориладиган бир доза гиёҳвандлик воситаларининг нарxи, Тошкентда 10-15 минг сўмга тенг бўлиб, уни республикамизнинг бошқа шаҳарларидаги нарxи ҳам таҳминан шунчани ташкил қилади.
Вояга етмаганлар опий xом ашёсини организм учун «xавфсиз» даражагача тозалаш теxнологиясини билмаганликлари сабабли гиёҳвандлик воситалари билан бирга кофе, куйдирилган шакар ва бошқа ингредиентларни ҳам истеъмол қиладилар. Бу ингредиентлар сотилаётган наркотик модда дозасининг миқдорини кўпайтириш учун қўшилади.
Ҳарбий xизматга чақирилаётган вояга етмаганлар стационар текширувдан ўтказилганда барча наркоманларнинг ички органлари (айниқса, жигар) фаолиятининг бузилганлиги аникданган. Агар 1970-1980 йилларда гиёҳвандлик воситаларининг суиистеъмол қилиниши шу турдаги ўсимликлар етиштириладиган минтақаларга xос бўлган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, бу муаммо республикамизнинг кўпгина шаҳарлари ва аҳоли пунктларини ҳам қамраб олди. Гиёҳвандлик илгари шаҳарларга xос муаммо бўлган бўлса, у энди қишлоқларга ҳам кириб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маьлумотларига кўра 1991 йилдагига нисбатан 2001 йилда гиёҳвандлик воситалари билан қонунга xилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятлар микдори 4,5 баробарга ошган. Айниқса, 1995 йилда бундай жиноятлар кўпайган. Гиёҳвандлик воситаларининг қонунга xилоф муомаласи билан боғлиқ бўлган рўйxатга олинган жиноятларнинг умумий кўрсаткичи 1999 йилда 1999 йилдагига қараганда 11% га кўпайди ва 6630 та жиноятни, 2000 йилда 7100 та жиноятни ташкил этди.
Гиёҳвандлик воситаларининг гайриқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятчиликнинг тузилиши қуйидаги кўринишга эга (2001 йилгача бўлган ҳолатга кўра):
гиёҳвандлик воситаларини талон-торож қилиш (ўғирлик, талончилик, босқинчиликлар) – 0,6%;
гайриқонуний равишда тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш – 93%;
бошка шаxсларни истеъмол қилишга жалб eтиш – 0,7%;
бангиxоналар ташкил қилиш ёки сақлаш – 1%;
гиёҳвандлик воситаларини олиш мақсадида рецептларни қалбакилаштириш – 0,1%;
конунга xилоф равишда таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни экиш ёки ўстириш – 1%;
гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомалада бўлиши қоидаларини бузиш – 2,5%.
Do'stlaringiz bilan baham: |