1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

Мажмуавий ҳудудлар алоҳида маъмурий туманлар ҳудудида 
умумий хўжалик юритиш режимига нисбатан алоҳида, имтиёзли 
режим ўрнатиш билан ташкил қилинади. Уларга Хитойнинг 5 та 


172 
маҳсус иқтисодий ҳудудларини, Бразилиядаги «Мануас» ҳудудини, 
Аргентинадаги «Оловли ер»ни, саноати ривожланган давлатларнинг 
кам ривожланган ҳудудларидаги эркин тадбиркорлик ҳудудларини 
киритиш мумкин. 
Турли кўринишдаги эркин иқтисодий ҳудудларнинг ўхшаш 
томонлари уларда ўзида тадбиркорлар учун божхона, молиявий, 
солиқ имтиёзлари ва умумий режимга нисбатан устунликлар бўлган 
қулай инвестицион иқлим мавжудлигидадир. Турли ҳудудларда 
имтиёз ва рағбатлантиришлар баъзи жиҳатлари билан фарқ қилади. 
Имтиёзлар туртта асосий гуруҳга ажратилади: 

Ташқи савдо имтиёзлари. Бу алоҳида божхона-тариф режимини 
киритиш (экпорт-импорт божларини камайтириш ёки бекор қилиш) 
ва ташқи савдо операцияларини амалга ошириш тартибини 
соддалаштириш; 

Солиқ имтиёзлари. Бунда фаолиятнинг маълум кўринишлари 
солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантирилади. Бу имтиёзлар солиқ 
базаси (даромад, мулк қиймати ва ҳ.к.), унинг таркибий қисмлари 
(амортизация ажратмалари, иш ҳақига харажат, транспорт), солиқ 
ставкаларининг даражаси, солиққа тортилишдан доимий ва 
вақтинчалик озод қилиш масалалари; 

Молиявий имтиёзлар. У ўз ичига турли шаклдаги 
субсидияларни олади. Уларга коммунал хизматларнинг арзонлиги, ер 
майдонлари ва ишлаб чиқариш бинолари, ижара ҳақини камайтириш, 
имтиёзли кредитлар бериш киради; 

Маъмурий имтиёзлар. Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ва 
хорижий фуқаролар кириб-чиқишини енгиллаштириш, шунингдек 


173 
турли хизматлар кўрсатиш мақсадида маъмурият томонидан махсус 
ҳудудлар ажратилиши. 
Эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилишнинг жаҳон 
тажрибаси уларнинг умумий ютуқлари, умумий хусусиятлари ва 
ривожланишининг ўзига хос томонлари ҳақида маълум бир хулосалар 
чиқаришга имкон беради. Саноати ривожланган давлатлардаги эркин 
иқтисодий ҳудудлар яхши режалаштирилганлиги ва уларни 
бошқаришнинг мослашувчанлигига боғлиқдир.
Бу ҳудудларни ташкил қилиш ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан 
жуда фойдали бўлиб, кўплаб иш ўринларини ташкил қилишда, 
халқаро товар айирбошлашни жонлантиришда, ташқи савдо 
алоқалари натижаларини яхшилашда, илмий-ишлаб чиқариш 
салоҳиятини оширишда катта рол ўйнайди. 
Ривожланаётган давлатлардаги эркин иқтисодий ҳудудлар ҳам 
ўзига хос қатор ўхшашликларга эгадирлар. 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish