1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


Экспорт ишлаб чиқариш ҳудудларини



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

Экспорт ишлаб чиқариш ҳудудларини ташкил қилиш 
мантиқи 
ривожланаётган 
мамлакатлар 
иқтисодиёти 
билан 
белгиланган эди. Ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталарида бу ерда 


170 
саноат экспортини рағбатлантириш ва хорижий капитал оқими 
ёрдамида бандлик даражасини ошриш зарурияти туғилган эди. 
Техника киритиш ҳудудлари учинчи авлод ҳудудлари 
ҳисобланади (70-80-йиллар). Улар стихияли тарзда ҳосил бўлади ёки 
махсус равишда давлат ёрдамида йирик илмий марказлар атрофида 
ташкил қилинади. Уларда ягона солиқ ва молиявий тизимдан 
фойдаланувчи миллий ва хорижий тадқиқотчилик, лойиха, илмий-
ишлаб чиқариш фирмалари жамланади. 
Энг кўп техника киритиш ҳудудлари АĶШ, Япония, Хитойда 
фаолият кўрсатмокда. АĶШда уларни технопарклар, Японияда-
технополислар, Хитойда-янги ва илғор технологиялар ҳудуди деб 
аталади. 
Жаҳонда энг машҳур ва АĶШда энг йирик «Силикон Вэлли» 
номли технопарк жаҳон ҳисоблаш техникаси воситалари ва 
компъютерлар ишлаб чиқаришининг 20 %ини беради. Умуман 
АĶШда 80 дан ортиқ бундай ҳудудлар мавжуд. Японияда маҳсус 
ҳукумат дастурлари доирасида илғор илмий ташкилотлар асосида 
йигирмага яқин технополислар ташкил қилинган. Хитойда ҳам 
бундай ҳудудлар одатда давлатнинг илм ва техникани 
ривожлантириш режаларини амалга ошириш пайтида ташкил 
қилинади. 90-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Хитойда 50дан ортиқ 
янги ва илғор технологияларни ривожлантириш ҳудудлари 
ишламоқда. 
Турли молия-иқтисодий, суғурта ва бошқа хизматлар 
кўрсатувчи фирма ва ташкилотлар учун тадбиркорлик фаолиятининг 


171 
имтиёзли шароитлари яратиладиган ҳудудлар сервис ҳудудлари деб 
аталади. 
Сервис ҳудудлар қаторига оффшор ҳудудлар (ОҲ) ва солиҳ 
гаванлари (СГ) киради. ОҲ ва СГ тадбиркорларни қўлай валюта-
молия, фискал шароитлар, банк ва тижорат сирларининг яхши 
сақланиши, давлат бошқарувининг камлиги билан ўзига жалб қилади.
Оффшор компаниялар фаолият кўрсатаётган давлатлар қаторига 
Лихтенштейн, Панама, Нормандия ороллари, Мэн ороллари 
(Британия), Антил ороллари, Гонконг, Мадейра, Либерия, Ирландия, 
Швейцария ва бошқалар киради. Охирги ўн йилликда буларга 
Мальта, Маврикия, Ђарбий Самоа, Исроил, Малайзия (Лабуан ороли) 
ва бошқа давлатлар қўшилди. 
Оффшор ҳудудлардаги саноат, савдо, банк, суғурта ва бошқа 
компаниялар ё умуман солиққа тортилмайди (Ирландия, Либерия) 
ёки кичик миқдордаги солиқлар тўлайди (Лихтенштейн, Антил 
ороллари, Панама, Мэн ороли ва бошқалар). Оффшор ҳудудларни 
ташкил қилувчи давлатлар қўшимча хорижий капитал жалб қилиш, 
оффшор ҳудудида рўйхатга олинган корхонадан фойда олиш, 
маҳаллий мутахассислар учун қўшимча иш жойлари ташқиқилиниши 
орқали фойда кўрадилар. Баъзи маълумотларга қараганда оффшор 
бизнесда банд бўлган капитал 500 млрд. долл.га етади. Унда қарийиб 
2 млн. киши қатнашади ва ҳар йили бир неча минг янги компания 
рўйхатга олинади. 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish