Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Иқтисодиётни
модернизациялаш
шароитида
замонавий
стратегияларнинг аҳамияти
2. Питер Лоренжунинг стратегик режалаштиришга оид фикрлари
3. Ишлаб чиқариш корхоналарининг ташқи муҳитга мослашиши.
4. Ишлаб
чиқариш
корхоналари
стратегик ривожлании
босқичларининг тўрт муқобил варианти.
5. Корхонада стратегик режалаштириш жараёнининг босқичлари.
6. Корхонада стратегияларни амалга ошириш усуллари.
7. Замонавий стратегияларни режалаштиришда фойдаланиладиган
моделлар.
8. И.Ансофф матрицаси ёрдамида олинадиган асосий стратегик
тавсиялар.
9. Диверсификациянинг уч тури.
10. М.Портер модели ва унинг стратегиясининг32 афзалликлари
11. “Бостон консалтинг групп” матрицаси
12. Замонавий стратегияларни қўллашнинг чет эл тажрибаси
13. Бенчмаркингнинг японча чеҳраси
32
М.Потер. Международная конкуренция. М. Прогресс, 2006 , 202-стр.
138
14. Бенчмаркингнинг асосий босқичлари
15. Корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий
стратегиялардан фойдаланиш
4-мавзу Корхоналарнинг ташкилий тузилмаси ва бошқарув
жараёнлари стратегияси
4.1. Ташкилий тузилмаларнинг моҳияти ва уларни тузиш
босқичлари.
4.2. Маҳсулот бўйича тузилма. Истеъмолчига йўналтирилган
тузилма.
4.3. Корхоналарни бошқаришни ташкил этишнинг тамойиллари
ва усуллари.
4.4.Ўзбекистонда акционерлик жамиятларини бошқариш.
4.1.Ташкилий тузилмаларнинг моҳияти ва уларни тузиш
босқичлари.
Корхона тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар . Ҳар бир ишлаб
чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш бўлинмалари, бошқарув
органлари
ва
корхона
ходимларига
хизмат
кўрсатувчи
ташкилотлардан иборат бўлади. Тузилма (структура) тушунчасини
корхонанинг таркиби, тузилиши сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Корхона қанчалик йирик бўлса, унинг ишлаб чиқариш тузилмаси
шунчалик мураккаб бўлади.
Саноат корхоналарининг умумий ва ишлаб чиқариш
тузилмалари мавжуд.
Ишлаб чиқариш бўғинлари, корхона бошқаруви ҳамда
ходимларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, уларнинг миқдори,
катталиги ва эгаллаб турган майдони, ходимларининг сони ва ишлаб
139
чиқариш
имкониятлари
корхонанинг
умумий
тузилмасини
ифодалайди.
Ишлаб чиқариш тузилмасига асосий, ёрдамчи ва хизмат
кўрсатиш жараёнлари амалга оширилувчи цех ва участкалар
киритилади.
Ишлаб чиқариш тузилмаси корхона умумий тузилмасининг
бир қисмидир. У цех, участка ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар
шаклидаги ишлаб чиқариш бўлинмаларидан иборат бўлади ҳамда
уларнинг
маҳсулот
ишлаб
чиқариш
жараёнидаги
ўзаро
муносабатларини, меҳнат билан банд бўлган ходимлари сони, асбоб-
ускуналари қиймати, эгаллаб турган майдони ва ҳудудий
жойлашувини акс эттиради.
Асосий цехларда ва ишлаб чиқариш участкаларида ишлаб
чиқариш жараёнининг асосий – хом ашё ва ярим тайёр
маҳсулотларни тайёр маҳсулотга айлантириш босқичи ёки маҳсулот,
ё унинг бир қисмини тайёрлашнинг бир қатор босқичлари амалга
оширилади (музлаткичлар цехи).
Ёрдамчи цехлар асосий ишлаб чиқаришни асбоб-ускуналар ва
энергия билан таъминлайди ҳамда ускуналарни таъмирлаш
(таъмирлаш, ускуналар, модел цехлари ва бошқалар) вазифаларини
бажаради.
Хизмат кўрсатувчи цех ва хўжаликлар таркибига корхонанинг
инфратузилмасини (омбор ва транспорт бўлинмалари, уй-жой-
коммунал хўжалиги, ошхона, санаторий ва ҳоказо)ташкил қилувчи
бўлинмалар киради.
140
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш тузилмасининг уч хил тури
мажуд: технологик, предметли ва аралаш.
Технологик тузилмали корхоналарда цехлар ва ишлаб чиқариш
участкалари технологик жиҳатдан бир хиллик тамойили асосида
ташкил қилинади (масалан, тўқимачилик комбинатларида йигирув ва
тўқув цехлари).
Предметли тузилмага асосланган корхоналарда ҳар бир цех
маълум бир маҳсулот ёки унинг бир қисмини ишлаб чиқаради
(масалан, автомобиль заводида мотор цехи, шасси цехи ва ҳоказо).
Аралаш (предметли-технологик) тузилма тайёрлов цехларини
технологик тамойилда (темирчилик, чўян қуйиш, пўлат қуйиш ва
ҳоказо), ишлов бериш ва маҳсулот чиқариш цехларини эса предметли
тамойил асосида ташкил этишни кўзда тутади.
Саноат корхонасининг тузилмаси қуйидаги омиллар таъсири
остида шаклланади:
техника ва технологиянинг хусусиятлари;
ишлаб чиқариш ҳажми;
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакллари (ихтисослаштириш,
кооперация, комбинация, координация);
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг
мураккаблиги ва номенклатураси;
ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, механизациялаштириш ва
роботлаштириш даражаси;
мулк шакли;
рақобат олиб бориш усуллари ҳамда шакллари ва ҳоказо.
141
Амалиётда
ишлаб
чиқариш
тузилмасини
мукаммаллаштиришнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган. Улар
қаторига корхона ва цехларни йириклаштириш; алоҳида корхоналар
интеграцияси; корхона ичидаги барча бўлинмалар орасида
мутаносибликни таъминлаш; цехсиз структура кабиларни киритиш
мумкин.
Корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш, яъни бошқарув
сифатини кўтариш ва ишлаб чиқариш фаолиятидаги якуний
натижаларнинг
юқорилигига
эришиш
корхона тузилмасини
мукаммаллаштириш самарадорлигини баҳоловчи мезон бўлиб хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |