370
ҳаракатдаги қувватларни такомиллаштириш.
Янги қурилишга янги майдонларда махсус ишлаб чиқилган
лойиҳалар асосида қурилувчи корхона, бино, иншоот ва қурилмалар
мансубдир.
Фаолият юритаётган
корхонани кенгайтириш қўшимча ишлаб
чиқариш мажмуаларининг навбатдаги қисмларини янги лойиҳа
асосида қуриш ёки асосий, қўшимча, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи
ишлаб чиқаришнинг амалдаги цехларини кенгайтириш ёки қуришни
англатади. У асосан, фаолият юритаётган корхона ҳудудида ёки унга
туташ майдонларда амалга оширилади.
Қайта тиклаш
бу, фаолият юритаётган
корхонани маънавий
ва жисмоний эскирган қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб
чиқаришни механизациялаштириш ва
автоматлаштириш, технологик
бўғинлар ва ёрдамчи хизматдаги номутаносибликларни йўқотиш
йўли билан алмаштириш ёрдамида тўлиқ ёки қисман ўзгартиришни
англатади. +айта тиклашда эски цехлар ўрнига
янги цехларни
қуришга рухсат берилади.
Техник қайта қуроллантириш алоҳида ишлаб чиқариш
турларини замонавий талабларга асосан янги техника ва
технологияларни
киритиш,
ишлаб
чиқариш
жараёнларини
механизациялаштириш ва автоматлаштириш, эскирган қурилма ва
ускунларни янгилаш ва алмаштириш, ишлаб чиқариш
тузилмаси ва
ташкил этилишини яхшилаш йўли билан, корхонанинг техник
даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасидир. У ишлаб
чиқариш интенсивлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини
371
ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар
сифатини яхшилашга
йўналтирилган.
Молиявий ресурслар ва ер танқислиги шароитларида,
иккинчи
томондан эса, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан унумлироқ
фойдаланиш учун янги қурилишни нисбатан чекланган ҳолатда,
асосан жуда зарур ҳоллардагина амалга оширилади. Шу сабабли
бугунги кунда капитал қўйилмаларнинг энг кўп тарқалган
йўналишлари
сифатида, умуман олганда янги турдаги маҳсулот
ишлаб чиқаришни ҳам кўзда тутувчи мавжуд ишлаб чиқаришни
кенгайтириш,
қайта
тиклаш
ва
техник
жиҳатдан
қайта
қуроллантиришни кўрсатиш мумкин.
Амалиёт шуни кўрсатадики, ишлаб чиқариш кучларини ва
иқтисодиётни
тубдан
модернизациялашни
муваффақиятли
ривожланиши учун фақатгина миқдорий эмас,
балки сифат
жиҳатидан ҳам қаралиши муҳимдир. Бугунги кунда биз фақатгина
қанча миқдордаги инвестицияга эга эканлигимиз эмас,
балки ундан
қандай фойдаланаётганимиз, уларнинг қопланиши қандай эканлиги
муҳимдир. Инвестицияларнинг қопланиши кўп жиҳатдан
капитал
қўйилмаларнинг тузилмасига, яъни капитал қўйилмаларнинг умумий
ҳажмидагиа алоҳида ҳаражатларнинг улушига кўп жиҳатдан
боғлиқдир.
Ҳозирги
кунда
инвестицияларнинг
тузилмавий
шаклланишини қуйидаги турларга ажратадилар.
1. Технологик тузилма.
2. Такрор ишлаб чиқариш тузилмаси.
3. Тармоқлараро тузилма.