15.3.Иқтисодиётда инвестиция инвестицион муҳит
жозибадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари
Инвестиция сиёсатининг энг муҳим бўғини инвестиция
маблағларини энг устувор ва аҳамиятли тармоқлар ва ҳудудларга
жалб қилиш борасидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бу
мақсадда, умуман, мамлакат иқтисодиётида, хусусан эса, устувор деб
белгиланган тармоқлар ва ҳудудларда қулай инвестиция муҳитини
яратиш зарур. Инвестиция муҳити бир қатор шарт-шароитларга қараб
баҳоланади. Бу шарт-шароитларга сиёсий барқарорлик, инфляция ва
ишсизлик даражалари, бюджетнинг тўлдирилиши даражаси,
давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки ва хусусий секторнинг
378
ривожланиши даражаси, иқтисодиётнинг, хусусан, ташқи савдо,
валюта бозорларининг эркинлиги, бозор инфратузилмасининг
ривожланиши даражаси, табиий ва меҳнат ресурсларининг
мавжудлиги ва улардан фойдалана олиш имкониятлари, ишчи
кучининг малакаси, солиқ тизимининг хусусиятлари, банк фоиз
ставкалари, бозор сиғими ва бошқалар киради.
Инвестиция муҳити корхоналар томонидан маблағларни ишлаб
чиқаришга сафарбар этишдаги, янги иш ўринларини ташкил
этишдаги ва ўз фаолияти масштабларини кенгайтиришдаги имконият
ва рағбатларга таъсир этувчи локал омилларни акс эттирувчи
шароитдир.
Инвестицион жозибадорлик - мамлакат, тармоқ ёки алоҳида
олинган бирор бир корхона инвестицияларининг даромадлилиги,
ривожланиш истиқболлари ва инвестицион риск даражаси нуқтаи
назаридан баҳоланишидир. Инвестицион жозибадорлик инвестицион
салоҳият ва инвестицион риск даражасини шакллантирадиган икки
гуруҳ омилларнинг бир вақтда таъсир этиши орқали аниқланади. Бу
каби кўрсаткичларга баҳо бериш орқали инвестицияларнинг мақсадга
мувофиқлилиги ҳамда жозибадорлиги, инвестицион риск даражасини
аниқлаш мумкин. Инвестицион риск даражаси инвестицион муҳитга
бевосита, тўғридан – тўғри боғлиқдир.
Хорижий инвестор учун юқорида қайд қилинган барча омиллар
муҳимдир. Шунинг учун ҳам ривожланган кўпгина мамлакатларда
махсус инвестиция лойиҳаларини баҳолайдиган, инвестициялар
қўйилишига талаб бўлган давлатларни инвестиция муҳитини
ўрганадиган ва аниқ хулосаларни инвесторлар учун берадиган
379
фирмалар, ташкилотлар мавжуддир. Масалан: Шведцария, Германия
каби қатор мамлакатларнинг нуфузли ахборот хизматлари давлатнинг
иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий холатини баҳолаш учун ҳар бири 0 –
қониқарсиз ва ўта қулайгача бўлган балли шкала бўйича
баҳоланадиган 15 та муҳим кўрсаткични ҳисобга оладиган “BERI”
(business environment risk index) ни қўллайди. “BERI” индекси 45-48
мамлакат бўйича йилига 3 марта эълон қилинади. Қуйидаги чизмада
(15.5-расм) улар инвестиция қарорларини қабул қилиш бўйича
аҳамиятидан келиб чиқиб акс эттирилган.
Умуман олганда, “BERI” хизмати бу борада катта обрў қозонган
ташкилотдир. Бу хизмат кўрсатувчи ташкилот, капитал импорт
қилувчи мамлакатлардаги инвестиция муҳитни таҳлил қилиб
инвестицияларнинг тавакалчилик даражасини аниқлаб беради.
“BERI” хизмати матбуотлар орқали турлича хавф – хатарлилик, риск
даражасини аниқлаб беради. Ҳозирда бу хизмат кўрсатувчи ташкилот
55 ортиқ капитал импорт қилувчи мамлакатлардаги инвестиция
муҳитини 15 та кўрсаткични қамраб олувчи мезон (балл) билан
аниқламоқда. Бунда қанчалик юқори балга эга мамлакатлар шунчалик
барқарор мамлакатлар ҳисобланади. Бу балл индексларини
ҳисоблашда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий омиллари таъсири ҳам
ҳисобга олинади. Бу ташкилот фақатгина жорий даврнигина эмас,
балки истиқболда кутилаётган ўзгаришларни ҳам баҳолайди.
Инвестицион салоҳият макроиқтисодий хусусиятлар, худуднинг
ишлаб чиқариш омиллари билан тўйинганлиги, аҳолининг
харидоргир талаблари ва бошқаларни ҳисобга олади.
380
Инвестицион риск даражасининг юқорилиги инвестиция ва
ундан келадиган даромадни йўқотиш эҳтимолини кўрсатади. Охир-
оқибат
инвестицион фаоллик унинг инвестицион жозибадорлигига боғлиқ.
Инвестицион фаоллик - асосий капиталга қўйилган инвестиция
кўринишидаги
инвестицион
фаолиятнинг
реал
(ҳақиқий)
ривожланишидир.
Қулай инвестицион муҳит мамлакатга капитал олиб келишни
рағбатлантиради, инветорлар фаолияти фаоллиги кўтарилишига
хизмат қилади ва аксинча, инвестицион муҳит маъқул бўлмаса,
инвестицион фаоллик сўна бошлайди. Қаердаки қулай инвестицион
муҳит мавжуд экан ўша томонга хорижий инвестициялар оқими
тезлашади. Дарҳақиқат, хорижий инвестициялар иқтисодиётни
ҳаракатга келтирувчи кучдир..
Хорижда биздаги инвестиция муҳити ҳақида нима билишлари у
қандай берилганлиги ва баҳоланиши аниқланишидан Ўзбекистоннинг
жаҳон инвестициялари учун имкониятлари келиб чиқади.
Инвестиция
муҳити
микроиқтисодиёт
даражасида
икки
томонлама, яъни инвестор ва аниқ давлат органлари, хўжалик
субъектлари ўртасидаги муносабатларда ўз аксини топади.
Инвестиция муҳити ҳар қандай аниқ вақт учун объектив ҳолат бўлиб,
капитал қўйиш учун мавжуд шароитларнинг мажмуасини ўзида
қамраб олади. Лекин инвестиция муҳити давлат органларининг
бошқариш фаолияти таъсирида шаклланади. Шунинг учун
давлатнинг инвестиция сиёсати энг асосий омиллардандир. Шу
маънода ҳар бир давлат капитал импорт қилишда ўзининг аниқ
381
капитал қабул қилиш тизимига эга бўлади. Капитал қабул қилиш
тизими бу хорижий капиталга нисбатан давлат сиёсатининг ва
қонунларининг,
меъёрий
ҳужжатларининг
мажмуасидир.
Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқаришга капитал қабул қилиш тизими
йилдан-йилга
такомиллашиб
бормоқда.
Ҳозирда
хорижий
инвестицияларга бўлган муносабатда замонавий халқаро хўжалик
алоқалари қоидаларига асосаланган ҳолда қонун ва қарорлар ишлаб
чиқилмоқда,
шунингдек
хорижий
инвестицияларнинг
инфратузилмалари яратилмоқда.
Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик
ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умум
қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари
тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро
рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар
комплекси қабул қилинди.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш,
кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш, бизнесни тугатиш
жараёнлари
сезиларли
даражада
соддалаштирилди
ва
арзонлаштирилди. Мулкни рўйхатдан ўтказиш, ер участкаларини
ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, электр тармоқларига
уланишда «бир дарча» тамойилларини оммавий жорий этиш бўйича
ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитининг
ҳозирги ҳолати ва бизнесни юритиш шароитлари ҳали-ҳамон эркин
бозор иқтисодиёти талаблари ва тамойилларига, умум қабул
қилинган халқаро нормаларга тўлиқ ҳажмда жавоб бермаяпти.
382
Аввалгидек тадбиркорлик фаолиятини ҳаддан ортиқча тартибга
солиш ҳолатлари мавжуд, давлат органлари билан тадбиркорлик
субъектлари
ўртасида
ўзаро
муносабатларнинг
контактсиз
шаклларини самарали жорий этиш имкониятлари тўлиқ ҳажмда
ишлатилмаяпти. Бизнесни юритиш учун шарт-шароитларни яхшилаш
бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар жойларда етарли даражада
амалиётга жорий этилмаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |