2. Йигирув эритмасини тайёрлаш. Полимерлар доим қаттиқ жисм бўлганликлари туфайли улардан тола олиш учун уларни суюқлик, эритма ёки юмшоқ ҳолатга келтирилади.
3. Ипларни шакллантириш (йигириш). Жараённинг бу босқичида йигирув эритмаси босим кучи ёрдамида филъеранинг майда тешикчаларидан ўтказилади. Кимёвий толаларнинг тури, йўғонлиги ва кўндаланг кесимининг кўриниши филъералар тешикларининг сонига, диаметрига ва шаклига боғлиқ. Филъерада битта тешик бўлса якка тола ҳосил бўлади. Филъерада 24-50 тагача тешик бўлса, у ҳолда комплекс толаси олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |