Тош пахта толаси. Тош пахта толаси – табиий маъданлардан олинувчи тола. Ушбу маъданлар Канада, Зимбабве, Жанубий Африка Республикаларида, Россиядаги Тува вилоятида ва Урал тоғларида, ҳамда қисман Қозоғистонда топилади. Олинган маъданлар бир неча марта майдалангандан кейин улар алоҳида – алоҳида толаларга бўлинади. Тош пахта ва пахта, вискоза ёки бошқа кимёвий толалар аралашмаларидан олинган ипдан ўтган ҳимоя қилувчи ва кимё саноатида қўлланилувчи газламалар ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, тош пахта толаси электр изоляциялаш хусусиятга ҳам эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |