4. Органларни трансплантация қилиш учун тўқималарни типларга ажратиш.
Трансплантациянинг мутлоқ мувофаққияти гистомутаносиблиликнинг антигенлари
бўйича реципиент – донор жуфтлигини тўғри танлаш, иммуносупрессор препаратлардан
самарали фойдаланиш, хирургнинг мувофаққиятли профессионал ишига боғлиқ бўлади.
Тўқималарнинг турлари типлари ҳақида билган ҳолда врач органлари камроқ битмай
қолиш эҳтимоли бўлган донорларни саралаб олиши мумкин. Хўжайралардаги антиген
маркерлар гуруҳи HLA- комплекси деб номаланади. Ота-онадан болага кўчириб
ўтказилган органнинг бирлашиб кетиш эҳтимоли 50% ни ташкил қилади. Органлар ака-
укалар ҳамда опа-сингиллар ўртасида кўчириб ўтказилганда антигенлар умумий масса
билан бир хил бўлиши 25 % ни ташкил этади. HLA-ўхшаш ака-укалар ҳамда опа-
сингиллар ўртасидаги ёки ота-оналар ва болалар орасидаги ўхшашлик бир тухумдан
бўлган эгизакларни каби кўчириб ўтказиш жараёнида энг яхши натижани беради, яъни
100% ни ташкил этади.
Бир тухумли эгизаклар – бир бирига жўда ўхшаш бўлгани учун улар толерантлик
(генетик) табиатига эга бўлиб, биридан иккинчисига бирор бир органни кўчириб
ўтказишда битиб кетмаслик эҳтимоли мавжуд бўлмайди. Шунинг учун битиб кетмаслик
реакциясини бостириш ёндошувларидан бири реципиентда орттирилган толерантликни,
яъни трансплантат органга нисбатан узоқ вақт давом этувчи ареактив ҳолатни ҳосил
қилиш саналади. Маълумки, ҳайвонлардаги сунъий толерантликни бегона тўқимани
эмбрионал ривожанишнинг илк босқичларида ўтқазиш йўли билан эришиш мумкин.
Кечроқ ана уша ҳайвонга уша тўқимани кўчириб ўтказишда у гуёки бегонадек қабул
қилинади ва битиб кетмаслик жараёни вжудга келади. Сунъий толерантлик ушбу ҳолатни
қабул қилиш учун фойдаланилган донорнинг тўқимасига нисбатан ўзига хос таъсир
кўрсатади. Ҳозирги пайтда орттирилган (сунъий) толерантликни ҳаттоки катта ёшли
ҳайвонларда ҳам яратиш мумкин эканлиги маълум бўлди. Шу каби ёндошувларни
инсонларда ҳам қўллаб кўриш имкони пайдо бўлиши эҳтимоллари катта.
Афсуски, талаб доирасидаги трансплантатлар миқдорини қоплаш учун тирик
донорлар етишмайди, шунинг учун ҳам қариндошлик билан боғлиқ донорларни топишга
эмас, балки одатда бахтсиз ҳодиса сабаб яқинда вафот этган донорларни топишга
ўринишларни олиб бориш лозим. Айнан шу ерда тўқималарни типларга ажратиш
технологиясидан фойдаланилади. Инсон трансплантатга муҳтожлик сезганлар орасига
тушиб қолганда унинг тўқималари тури харитаси тузилиб, маълумотлар умуммиллий
компьютерга киритилади ва унда донор органларини олишнинг жорий имкониятлари
тўғрисидаги маълумотлар сақланади. Тўқималарнинг асосий тўрт гуруҳи – А, B, C, D
мавжуд. Барча тўртала гуруҳдаги мутаносиблик энг яхши имкониятни беради, лекин
амалиётда кўпроқ HLA- А, В, С гуруҳларини етарлича қиёслаш имкони бўлади.
Тўқималарнинг мос келишидан ташқари, яна донор ҳамда реципиентлар бир хил қон
гуруҳига ва резус-факторга эга бўлиши ҳам муҳимдир. Ҳаттоки донор ва реципиент
ўртасидаги МНС бўйича максимал ўхшашлик ҳам гиситосиғимлилик (ўхшашлилик) мино
антигенлари бўйича сезиларли фарқларни бўлимни истисно қилмайди.
Агар донор миллий компьютер билан танланган бўлмаса, мос зарурий орган
ўхшашлигига жавобгарлик ҳамда тасдиқлаш ишлари ушбу мижоз билан ишлаётган
жарроҳ (хирург) зиммасига юклатилади. Донор вафотидан сўнг унинг қариндошлари
билан боғланиб, органларини олиш учун руҳсат сўраши лозим. Одатда донорлар қуйидаги
кишилар бўлишади:
-
Бошидан жиддий жароҳат олган ҳолда бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган кишилар;
-
Кутилмаганда миясига қон қуйилиб ҳалок бўлган кишилар;
-
Нафас олиш органи ёки юраги тўхтаб қолган ҳолда вафот этган кишилар.
Саратордан, инфекциядан, юқори қон босимидан, буйрак касалликларидан ҳалок
бўлган кишилар одатда донорликка ярамайди. Яна шунингдек юрак, ўпка, жигар учун
маълум бир ёш чегаралари ҳам мавжуд. Ушбу органлар, агар эҳтимолий донорнинг ёши
50 дан ошган бўлса тўғри келмайди. Агар донорнинг буйраклари умри давомида бирор
маротаба ҳасталанмаган бўлса, донорнинг ёши 70 гача бўлган кишилар буйрагидан
фойдаланиш мумкин. Донорлар ВИЧ ҳамда гепатит В бўйича текширилган бўлиши лозим.
Мугуз парда, агар кўзлар соғлом бўлса ҳам қандай инсондан донор сифатида фойдаланиш
мумкин.
Мазкур чекловларга қарамасдан органларни кўчириб ўтказиш каттагина
мувофаққиятларга эришмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |