бу тана хўжайраларининг мутацион ўзгарган бактериялари, тўқима ва органли
трансплантлари ёки иммуноген хусусиятларга эга бўлган содда кимёвий тўқималар, ҳоҳ
вируслар бўлсин – антиген нуқтаи назардаги материал билан тўқнаш келганда ҳар доим
ҳам ишлаб кетади. Бошқача қилиб айтганда,
иммунитет
, табиатига кўра ҳам экзоген, ҳам
эндоген бўлган барча турдаги антиген – ёд моддалардан организмнинг ҳимоя усулидир;
шу каби ҳимоянинг биологик моҳияти – тур зотларининг индивидуал ҳаёти давомида
генетик бир бутунлигини таъминлаш. Иммунитетни бу тарзда талқин этишда у ирсий
материални авлоддан авлодга узатиш учун зарурий шарт-шароит – онтогенезнинг
барқарор бўлишида асосий омиллардан бири бўлиши аниқ бўлиб қолади.
Иммунологияда тадқиқодларнинг асосий предмети организмнинг антеген
муносабатдаги барча бегона (ёд) тўқималарга ўзига хос иммун жавобининг шаклланиш
(ҳосил бўлиш) механизмларини билиш саналади.
«Иммунология» фани замонавий иммунология назарий асосларининг систематик
талқинини ўз ичига олиб, физиология ҳамда тиббиётнинг кўплаб долзарб мавзуларини
(муаммоларини) ўзида акс эттиради. Иммунология қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ҳамда
фундаментал биология ривожига катта ҳисса қўшган биологиянинг энг йирик соҳаси
саналади.
Антигенлар ҳамда антителалар ҳақида, ноинфекцион иммунологиядаги: Т ҳамда В
тизимларнинг, лимфоцитлар роли ва уларнинг иммун реакциясидаги жавоби, аллергик
реакцияларнинг ҳар хил турлари, иммунологик толерантлик, трансплантацион
иммунология, иммуногенетика ва бошқаларнинг ютуқлари ҳақидаги энг замонавий
маълумотлар келтириб ўтилган. Иммун тизимининг таркибий қисми, ҳўжайра
(хўжайрали) ва гуморал иммунитет функциялари, уларнинг ўзга хос бўлмаган ҳимоянинг
омиллари билан алоқалари (боғлиқликлари) характеристикаси келтириб ўтилган. Ундан
ташқари, қариш, ўсмалар (шишлар) иммунологиясининг иммунодефицитлари (иммун
тақсиллиги), аутоиммун бузилишлари (касалланишлари) бўйича асосий ҳолатлар
шунингдек инфекцион иммунитет ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар келтириб ўтилади.
Иммунология – инсон организмининг генетик хўжайра гомеостазини назорат
қилувчи тизимлар структурасини ҳамда функциясини ўрганувчи фандир. Иммунология
тадқиқодларининг асосий предмети организмнинг барча турдаги ёд тўқималарга антиген
муносабатдаги ўзига хос иммун жавобининг ҳосил бўлиш механизмларини англаш
(тушуниб олиш) саналади.
Предметнинг (фаннинг) мақсади талабаларни инсон организми иммун тизимининг
тузилиши ҳамда иммун жавобининг механизмлари билан яқиндан, чуқурроқ
таништиришдир
Предметнинг (фаннинг) вазифалари:
1.
Иммун жавобининг механизмларини таҳлил қилиш ҳамда тушунтириб бериш;
2.
Касбий фаолиятда иммун ҳимояси омиллари ва иммун тизимининг
бузилишлари ҳақидаги билимлардан фойдаланиш;
3.
Инфекцион (юқумли) ҳамда ноинфекцион (юқумли бўлмаган) касалликларнинг
тарқалишини олдини олиш бўйича профилактик чораларни олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: