1-Мавзу: кириш. Электр аппаратлардаги иссиқлик ва электродинамик жараёнлар



Download 65,95 Kb.
bet1/4
Sana26.02.2022
Hajmi65,95 Kb.
#469077
  1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu

1-Мавзу: КИРИШ. ЭЛЕКТР АППАРАТЛАРДАГИ ИССИҚЛИК ВА ЭЛЕКТРОДИНАМИК ЖАРАЁНЛАР


Режа

1.Электp ва электрон аппаpатлаp фани ва унинг электp энеpгетикасида тутган ўpни.


2.Электp аппаpатлаpнинг туpлаpи ва улаpга қўйиладиган асосий талаблаp.
3.Электр аппаратларнинг қизиши.
4. Электр контактлар.


1.Электp ва электрон аппаpатлаp фани ва унинг электp энеpгетикасида тутган ўpни
Электр аппаратларнинг энергетикада ва автоматлаштирилган ишлаб чиқариш жараёнларидаги кенг ва туpли йўналишларда қўлланилиши электр таъминоти сиcтемасида ишловчи бўлажак мухандис электриклар олдига электр аппаратлари назариясини, уларнинг қўлланилиши масаласини чуқур ўрганишни қўяди.
Фаннинг мақсади талабаларга электр аппаратлари назариясини, уларнининг статик ва динамик режимлардаги характеристикалари, конструктив жихатдан тузилиши ва ишлаши принципидан иборатдир.
Фанни ўрганиш жараёнида қуйидаги масалалар хал қилиб борилади:

  • схемаларининг хусусиятларини ўрганиш. электр таъминоти системасида ишловчи ЭА нинг умумий характеристикасини ўрганиш, ЭА таркибига кирувчи элементларнинг асосий параметрларини ва иш режимини ҳисоблаш ;

  • аппаратларни техник эксплуатация қилиш сабоқларини олиш ва автоматик бошқарув системаларнинг ишлаб чиқарувчанлигини орттирувчи ЭА хизмат муддатини ошириш тадбирларини ўрганиш ва бу масалаларни хал қилишда контактсиз ва ярим ўтказгичли аппаратлардан фойдаланиш;



2.Электp аппаpатлаpнинг туpлаpи ва улаpга қўйиладиган асосий талаблаp
Электр аппарати - электротехник қурилмаси бўлиб электр занжирларни улаш ёки узиш учун, улардаги параметрларини (U,I,F) назорат қилиш , ўлчаш, ростлаш, бошқариш учун қўлланади. Бундан ташқари ЭА лар электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва узатишда иштирок этади. ЭА деярли ҳамма саноат корхоналарнинг технологик жараёнларида ишлатилади.
ЭА турланиши қуйидаги белгилар бўйича олиб борилади: вазифаси бўйича, қўлланиш жараёни бўйича, ишлаш принципи, ток тури бўйича, атроф-мухитдан мухофазалангани бўйича, конструктив хусусиятлари бўйича ва хоказолар. Айтиб кетилганлардан асосийси деб электр аппаратларни вазифаси ҳисобланади ва қуйидагиларга ажратилади:
1.Коммутацион аппаратлари электр занжирларни улаб ёки узиш учун ишлатилади. Буларга - рубилниклар, пакет узгичи, юкламали узгичлар, ажратгичлар, бўлаклагичлар, қисқатуташтиргичлар, автоматлар, сақлагичлар киради. Бу гурух ЭА хусусияти шундаки улар маълум узок иш вақти давомида кам улаб узилади.
2.Чекловчи аппаратлар қисқа туташув токларни (реакторлар) ва ута кучланишларни (разрядниклар) чеклаш учун ишлатилади. ҚТ ва ута кучланиш режимлари авария режими ҳисобланади. Шунинг учун чекловчи аппаратлар катта юкламалар остида кам маротаба ишлайди.
3.Юргизиб-бошкарувчи аппаратлар электр машиналарни ёки бирор электр энергияни истеъмол этувчи аппаратни юргизиш, тезлигини ростлаш, U ва I ни ўзгартириш учун кулланади. Бу гурухга контроллерлар, бошкарувчи контроллерлар, юритгичлар, резисторлар ва реостатлар киради.
4.Электрик ва ноэлектрик параметрларни назорат қилиш учун реле ва датчиклар ишлатилади.
5.Ўлчов аппаратлари. Бу аппаратлар ердамида бирламчи коммутация занжирлари ўлчов ва химоя ускуналаридан изоляцияналанади ва ўлча-наетган параметр қиймати стандарт ўлчамларга мосланади. Буларга трансформаторлар ва сиғимли булаклигичи напряжения киради.
6.Электр регуляторлар - ростлагичлар бўлиб электр параметрни белгиланган қонун бўйича ўзгаришини таъминлайди. Яъни бу аппаратлар U,I,t,n ва хоказоларни керакли қийматида ушлаб турилишини таъминлайди.
Номинал кучланиш бўйича ЭА ларни икки гурухга ажратса бўлади: паст кучланишли (1000В гача) ва юкори кучланишли (1000В дан ортиқ). Электр аппаратларга қўйиладиган талаблар уларнинг вазифаси, ишлаш шароити, керакли ишончлилиги ва х.к.ларга боғлиқ. Талаблардан умумийларини алохида айтиб кетамиз:
1. Номинал иш режимида ЭА нинг ток ўтказувчи қисмининг харорати ГОСТ ёки норматив хужжатида белгиланган қийматдан ортмаслиги керак. ҚТ пайтида ток ўтказувчи қисмлар катта токлар ўтиш жараёнида термик ва динамик кучлар остида бўлади, бу эса аппаратнинг ишчи кобилиятига таъсир килмаслиги лозим.
2. Тез-тез улаб узиш режимида ишлайдиган ЭА мустахкам бўлиши керак.
3. ҚТ режимида электр занжирни узадиган ЭА нинг контактлари шу режимга мулжалланган бўлиши зарур.
4. ЭА изоляцияси ўта кучланишларга бардош берувчи бўлиб, атроф-мухит таъсирида номинал хизмат давоматини таъминлаш керак.
5. ЭА иложи борича тез ишлайдиган ва хатоликлари кичик бўлиш лозим.
6. Ишлаб чикаришни автомалаштириш электр схемаларни мураккаблашишга олиб келади, яъни унда ЭА сони ортади ва уларнинг ишончли бўлиши га катта талаб куйилади.
7. ЭА нинг вазни, габаритлари, нархи ва эксплуатацион сарфлар минимал бўлиши зарур. Замонавий талабларга кура ЭА 25 йил давомида ремонт ва ревизияга мухтож булмаслиги керак.

Download 65,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish