1-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни маъруза машғулоти



Download 0,64 Mb.
bet19/51
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#146451
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51
Bog'liq
Kich biz va tad

Бешинчи бўлим. «Ҳаракат дастури ва ташкилий чора-тадбирлар» бўлиб, бу бўлимнинг мазмуни аксарият ҳолларда тадбиркорлик турига (ишлаб чиқариш, тижорат, молия) боғлиқ. Ишби­лармонлик ҳаракат дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: а) маркетинг ҳаракатлари (реклама, сотиш бозорини аниқлаш, истеъмолчилар билан алоқа боғлаш, уларнинг талабини ҳисобга олиш); б) маҳсулотни ишлаб чиқариш; в) товарларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, сотиш (асосан, тижорат тадбиркорлигига оид); г) товарни сотиш жараёнида ва сотгандан кейин ҳаридорга хизмат кўрсатиш.
Олтинчи бўлим. «Битимнинг ресурсли таъминоти». Бу бўлимда тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун керак бўлган ресурслар тури ва ҳажми, ресурсларни олиш манбаи ва услуби ҳақида маълумотлар берилади.
Еттинчи бўлим. «Битимнинг самарадорлиги». Бу бўлим бизнес-режанинг якунловчи қисми бўлиб, унда тадбиркорлик фаолияти самарадорлигининг умумий тафсилоти берилади. Самарадорликнинг умумий кўрсаткичлари орасида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари устувор мавқега эга.
Соф жорий қиймат баъзида иқтисодий интеграл самара деб ҳам аталади. Лойиҳани амалга ошириш вақтида маҳсулот сотишдан олинган умумий даромаддан шу вақт даврида кетган барча сарф-харажатлар айирмасига соф жорий қиймат дейилади.
Рентабеллик фойданинг капитал қўйилмаларга ёки акци­онер капиталига нисбати шаклида аниқланади. Тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда рентабеллик ҳар бир йилга ҳисоблаб чиқилади. Бу ерда солиқлар ҳисобга олинади.
5.4.Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини таҳлил қилишнинг мақсади ва вазифалари.
Ҳар бир корхона махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Махсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хом-ашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эхтиёт қисмлар ва бошқа) ва жонли меҳнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин:
1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:
- ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
- ноишлаб чиқариш ҳаражатлари.
2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра:
- ички ҳаражатлар;
- ташқи ҳаражатлар.
3. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатаи:
- доимий ҳаражатлар;
- ўзгарувчан ҳаражатлар.
4. Махсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан:
- бевосита ҳаражатлар;
- билвосита ҳаражатлар.
5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган:
- махсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар;
- давр ҳаражатлари;
- молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар;
- фавқулодда зарарлар.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги ҳаражатлардан ташкил топади:
- бевосита моддий материал ҳаражатлари;
- бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари;
- ишлаб чиқаришга тааллуқли устама ҳаражатлар.
Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган
ҳаражат турлари ноишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish