Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда бизнес режанинг аҳамияти
Бизнес-режанинг мазмуни. Корхона фаолиятини муваффақиятли олиб боришда бизнес-режа муҳим рол ўйнайди. Бизнес-режанинг тузилиши ва мазмуни қатиян чегараланмаган. Бизнинг фикримизча, етти бўлимдан иборат бизнес-режа энг мақбулдир.
Бизнеснинг таърифи. Фирманинг миқдорий кўрсаткичларини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини, жойини, манзилини, ишловчилар сонини кўрсатиш лозим. Ишлаб чиқарилмоқчи ёки бажарилмоқчи бўлган товар ва хизматларни, корхонанинг қисқача тарихини, истиқболини, маркетинг ҳудудини, истеъмолчи ва таъминотчиларни кўрсатиш лозим.
Бошқарув. Ҳар бир мулк эгалари ва корхонанинг бошқа бошқарувчиларининг маълумоти, тажрибаси ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади.
Корхонанинг молиявий истиқболи ва кўрсаткичлари. Агар корхона янги ташкил этилган бўлса, унда корхона эгасининг шахсий капиталини кўрсатиш, режали баланс тузиш, истиқболини баҳолаш келтирилиши лозим. Шу билан бирга кутилмаган сарф-харажатлар учун муайян маблағларни ажратиб қўйиш керак. Агар корхона жамоаси ҳаракатда бўлса, унда охирги икки-уч йил ичидаги даромад ва зарарлар ҳақида балансли ҳисоботни ва бугунги ҳолати ҳақидаги маълумотни тақдим этиш лозим.
Кўрсатилган бешта бўлим учун 11 ёрдамчи шакл тузилади.
1-шакл. Заём олиш учун берилган аризанинг мақсади ва унинг асосланиши.
2-шакл. Шахсий молиявий декларация.
3-шакл. Корхонанинг батафсил таърифи.
4-шакл. Бозорнинг таҳлили.
5-шакл. Рақобатчилар.
6-шакл. Корхонанинг жойлаштирилиши.
7-шакл. Корхонанинг ишчилари.
8-шакл. Бошқарув.
9-шакл. Ташкил этилаётган ёки кенгайтирилаётган корхона учун молиявий маълумот.
10-шакл. Ҳаракатдаги корхонани сотиб олиш учун молиявий маълумот.
11-шакл. Раҳбар учун қискача хулоса.
Бизнес режанинг асосий бўлимлари ва уларнинг тавсифлари
Биринчи бўлим. Бизнес-режада «Тадбиркорлик фаолиятининг мақсади ва вазифалари» марказий ўринни эгаллайди.
Тадбиркорлик бизнесининг асосий мақсади фойда олишдир. Режалаштирилаётган битимни амалга ошириш олдидан катта маблағ ишлатишни ва шу маблағ қанча фойда келтиришини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим. Бунда ва умуман, бизнес-режа тузишда вақт омилини доимо ҳисобга олиш керак. Бошқача қилиб айтганда, келадиган фойда вақтга қараб қандай тақсимланади ва инфляцияга нисбатан унинг самарадорлиги қандай бўлишлигини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим.
Иккинчи бўлим. «Бизнес-режанинг умумий хулосаси, асосий параметрлари ва кўрсаткичлари» умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, бизнес-режанинг асосий ғоя ва мазмунининг қисқача кўринишидир. У режани ишлаб чиқиш жараёнида яратилиб, аниқланади ва бизнес-режани тузгандан кейин якунланади.
Учинчи бўлим. «Тадбиркорнинг истеъмолчига тақдим қилаётган маҳсулот, товар ва хизматларнинг тавсифи» деб номланиб, унда қуйидагилар тақдим этилади: тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кўрсаткичлари ёки унинг тавсифи: таърифи, модели, сурати ва бошқалар; ишбилармон ишлаб чиқарган товар истеъмолчилари ва у қониқтирмоқчи бўлган истеъмоллар (ҳаридорнинг товарни сотиб олишга қодирлиги ҳақида башорат; товар сотиб олувчи ҳудуд, аҳоли гуруҳи, ташкилотлар ҳақида маълумот; товарларни маълум вақт доирасида истеъмол қилиши ҳақида маълумот, товарга бўлган талабга таъсир етувчи омиллар); ишлаб чиқарилган товарнинг сотиш нархини башорат қилиш.
Тўртинчи бўлим. «Бозор конъюнктураси, талаб ва сотув ҳажми-нинг таҳлили» бўлимида талабни ўрганиш ва нархларни башорат қилишнинг давоми бўлиб, бу бўлимда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва товарнинг сотилишини вақт мобайнида белгилаб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |