Бешинчи бўлим. «Ҳаракат дастури ва ташкилий чора-тадбирлар» бўлиб, бу бўлимнинг мазмуни аксарият ҳолларда тадбиркорлик турига (ишлаб чиқариш, тижорат, молия) боғлиқ. Ишбилармонлик ҳаракат дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: а) маркетинг ҳаракатлари (реклама, сотиш бозорини аниқлаш, истеъмолчилар билан алоқа боғлаш, уларнинг талабини ҳисобга олиш); б) маҳсулотни ишлаб чиқариш; в) товарларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, сотиш (асосан, тижорат тадбиркорлигига оид); г) товарни сотиш жараёнида ва сотгандан кейин ҳаридорга хизмат кўрсатиш.
Олтинчи бўлим. «Битимнинг ресурсли таъминоти». Бу бўлимда тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун керак бўлган ресурслар тури ва ҳажми, ресурсларни олиш манбаи ва услуби ҳақида маълумотлар берилади.
Еттинчи бўлим. «Битимнинг самарадорлиги». Бу бўлим бизнес-режанинг якунловчи қисми бўлиб, унда тадбиркорлик фаолияти самарадорлигининг умумий тафсилоти берилади. Самарадорликнинг умумий кўрсаткичлари орасида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари устувор мавқега эга.
Соф жорий қиймат баъзида иқтисодий интеграл самара деб ҳам аталади. Лойиҳани амалга ошириш вақтида маҳсулот сотишдан олинган умумий даромаддан шу вақт даврида кетган барча сарф-харажатлар айирмасига соф жорий қиймат дейилади.
Рентабеллик фойданинг капитал қўйилмаларга ёки акционер капиталига нисбати шаклида аниқланади. Тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда рентабеллик ҳар бир йилга ҳисоблаб чиқилади. Бу ерда солиқлар ҳисобга олинади.
5.4.Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини таҳлил қилишнинг мақсади ва вазифалари.
Ҳар бир корхона махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Махсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хом-ашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эхтиёт қисмлар ва бошқа) ва жонли меҳнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин:
1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:
- ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
- ноишлаб чиқариш ҳаражатлари.
2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра:
- ички ҳаражатлар;
- ташқи ҳаражатлар.
3. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатаи:
- доимий ҳаражатлар;
- ўзгарувчан ҳаражатлар.
4. Махсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан:
- бевосита ҳаражатлар;
- билвосита ҳаражатлар.
5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган:
- махсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар;
- давр ҳаражатлари;
- молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар;
- фавқулодда зарарлар.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги ҳаражатлардан ташкил топади:
- бевосита моддий материал ҳаражатлари;
- бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари;
- ишлаб чиқаришга тааллуқли устама ҳаражатлар.
Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган
ҳаражат турлари ноишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |