1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятининг ривожланиш тамойиллари



Download 3,44 Mb.
bet85/102
Sana31.05.2023
Hajmi3,44 Mb.
#946579
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

15.2. Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятининг ривожланиш тамойиллари

Ўзбекистонда баҳолаш институтининг ривожланиши ягона тизимни яратиш йўналишида амалга оширилмоқда. Бундай тизимнинг асоси ягона услубий макон бўлиши мумкин, унинг тамойилига Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятини ривожлантириш концепциясида асос солинган. Келтирилган макон қуйидагиларни назарда тутади:



  1. Баҳолаш фаолиятининг ҳар бир элементи (компоненти, таркибий қисми) нинг ривожланиши, у ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

  • баҳолаш қонунчилик базасининг ривожланиши;

  • баҳолаш услубий базасининг ривожланиши;

  • баҳолаш субъектлари (баҳолаш ташкилотлари, шу жумладан, баҳоловчиларнинг ўзи) нинг ривожланиши;

  • баҳолашни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот манбаларининг ривожланиши;

  • лицензияловчи органнинг ривожланиши;

  • таълим муассасаларида баҳоловчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ривожланиши;

  • мутахассис жамоат ташкилотларининг ривожланиши;

  • баҳолаш буюртмачилари (шу жумладан, давлат) нинг ривожланиши;

  • баҳолаш натижаларидан фойдаланувчиларнинг ривожланиши.

  1. Баҳолаш фаолияти тизимининг умумий ривожланиши, у ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

  • ҳар бир элементни ривожлантиришнинг алоҳида мақсадларини баҳолаш фаолияти тизимни ривожлантиришнинг ягона мақсадига мослиги, ундан келиб чиқиши;

  • баҳолаш фаолияти тизими ичида барча элементларнинг ўзаро боғланишларини ривожланиши;

  • баҳолаш фаолияти тизими ва бошқа соҳалар (бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий ҳисобот, кадастр фаолияти, банк фаолияти, суғурталаш ва бошқалар) нинг ўзаро боғланишининг ривожланиши;

  • баҳолаш фаолияти тизимини бошқаришни ташкил қилиниши;

  • республика регионларида баҳолаш фаолияти тизимининг ривожланиши.

Бошқа тизимлар каби, баҳолаш фаолияти ҳам элементлар (компонентлар, таркибий қисмлар) дан ташкил топадиган тузилмага эга. Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолияти тизими қуриладиган асосий пойдевор бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: баҳолаш қонунчилик базаси, баҳолашнинг услубий базаси, баҳолаш субъектлари (баҳолаш ташкилотлари, шу жумладан, баҳоловчиларнинг ўзи), баҳолашни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот манбалари, лицензияловчи орган, баҳоловчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари, мутахассис жамоат ташкилотлари, баҳолаш буюртмачилари (шу жумладан, давлат), баҳолаш натижаларидан фойдаланувчилар (юридик ва жисмоний шахслар) ва баҳолаш объектлари.
Баҳолаш қонунчилик базасининг ривожланиши.
Ўзбекистонда баҳолаш қабул қилинган тартиби(институти)нинг ривожланиши, шунингдек, қонунчилик базасининг ривожланишини ҳам тақозо этади. Баҳолаш фаолиятининг қонунчилик базаси ривожланишининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

  1. Баҳолаш фаолияти меъёрларини тизимли равишда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

  2. Турли вазирликлар ва бошқармалар томонидан ўзбошимча атамалар, таърифлар ва тушунчаларни ўрнатишига йўл қўймаслик;

  3. Турли вазирликлар ва бошқармалар томонидан келишилмаган, бир бирини такрорловчи ёки инкор этувчи меъёрларни қабул қилишилигига йўл қўймаслик;

  4. Баҳолаш ва унга ёндашган қонунчилик ўртасида аниқ чегараларни ўрнатиш;

  5. Илғор чет эл тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ягона ва зиддиятсиз баҳолаш фаолиятининг қонунчилик базасини яратиш;

  6. Ҳавола қилинувчи меъёрлар сонини сезиларли камайтириш ва бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри таъсирга эга меъёрларни кўпайтириш.

Юқорида келтирилган вазифаларни адо этиш учун турли ҳужжатлар орасидаги зиддиятларни бартараф қилиш мақсадида, баҳолаш фаолияти ҳақидаги қонун ҳужжатлари (шу жумладан, унга ёндашган қонунчиликнинг меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари) рўйхатдан ўтказиб тартибга солиш ва инвентаризация натижалари бўйича тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим. Шу билан бирга, қонун меъёрларининг бир хил маънони касб этмайдиган тушунчаларини ва ўзбошимча ёки ҳар хил талқин қилиниши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш керак.

Download 3,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish