Фанни ўрганиш вазифаси ва
аҳамияти
• Иқтисодий таълимотлар тарихи фанининг бошқа
фанлардан фарқли яна бир муҳим хусусияти шуки,
ҳар бир ғоя, таълимот уни яратган бир ёки бир гуруҳ
инсонлар, олимлар, давлат раҳбарларининг
фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда берилади.
• Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати
Милтон Фридменнинг фикрича, фанни ўрганишда
олимларнинг «автобиография ва биографияларига
мурожаат қилиш, шу йўл билан олимларни афоризм
ва мисоллар ёрдамида рағбатлантириш керак,
фақат силлогизм (дедуктив фикрлаш) ва
теоремалар билан чекланмаслик зарур».
35
• Шарқ, хусусан Марказий Осиё
донишмандларининг иқтисодий ғояларини
ўрганиш, аслини олганда, энди бошланди, шу
сабабли маърузалар бу б8лими янги
материаллар билан тўлиб боришига
ишончимиз комил.
• Етакчи мамлакатлар тараққиётининг асосий
омилларидан бири, бу давлатлар
иқтисодиётининг бўлаётган ўзгаришларга тез
адаптациясидир, яъни мослашувидир.
36
АКШ давлати тарихида қисқа вақт давомида иқтисодий сиёсат бир
неча бор алмашди ва иқтисодий равнақ сақлаб қолинди. Буюк
депрессия (1929-1933 йй.)дан кейинги даврда АҚШ президенти
Д.Рузвельт «янги йўл» курси билан Ж.М.Кейнснинг иқтисодий
ғояларини амалда қўллади (давлатнинг иқтисодиётдаги роли
кескин ошди, ваҳоланки ундан аввалги йиллари хусусий мулк (99
фоиз) асосий ва етакчи бўлган). Кейинроқ президент Р.Рейган
даврида давлатнинг иқтисодиётдаги роли анча камайтирилиб,
либерал
(эркин)
иқтисодиётга
кенг
йўл
очиб
берилди
(рейганомика), оқибатда бу президент даврида қўшимча 14
миллион киши тадбиркорлигига йўл очиб берилди, янги-янги
миллионерлар вужудга келди. Худди шундай ҳолат Б.Клинтон
президентлик даврида ҳам қайд этилди.
37
• Буюк Британия иқтисодиётида ҳам буни кўриш
мумкин (тетчеризм). Иқтисодий сиёсат ва
иқтисодий ғояларнинг бир-бири билан чамбарчас
боғлиқлигини исботловчи мисолларни кўплаб
келтириш мумкин.
• Айниқса, «социалистик» деб аталган ривожланиш
йўлидан воз кечмаган Хитой ва Вьетнам
давлатларининг иқтисодий тараққиёти ҳам
диққатга сазовордир. Бозор иқтисодиёти
унсурларининг кенг ривожланишига имкон берувчи
иқтисодий ислоҳотлар туфайли катта ютуқларга
эришилди.
38
Иккинчи
жаҳон
уруши
туфайли
иккига
ажратилган ГФР ва ГДРларнинг бу давлатлар
қайта бирлашгандан кейинги иқтисодий ривожи
ҳам жуда ибратлидир. «Социалистик» лагерь
вакиллари ичида етакчи бўлган ГДРнинг тўла
эркин бозор муносабатларига ўтиши учун хийла
катта маблағ ва вақт талаб этилиши аниқ бўлиб
қолди.
Ваҳоланки,
Россиянинг
таниқли
иқтисодчи
олимлари
бозор
иқтисодиётига
ўтишнинг «500 кунлик», хатто «100 кунлик»
дастурларини
таклиф
этдилар
(Шаталин,
Явлинский...). Бу йўл ўзини оқламади.
39
• Иқтисодий таълимотлар тарихига, балки
бошқа фанларга ҳам хос бўлган яна бир
хусусият шуки, иқтисодий ғоялар доимо
диалектик ривожланишда бўлиб, уларнинг
таҳлилига
сўнгги
нуқта
қуйиш
қийин.
Бундан бир неча юз йил аввал юзага келган
фикр
ва
ғояларнинг
маъноси
устида
тортишув ва бахслар ҳали ҳам давом этиб
келмокда.
40
• Бу фан тарихи шуни аниқ исботламоқдаки, кўпгина
иқтисодий ғоялар объектив хўжалик амалиёти билан
чамбарчас боғлиқ. Кўпгина олимлар авваллари (ҳозир
ҳам учраб туради) ўз қарашларини мутлоқ универсал
беками-кўст деб кўрсатишга уринганлар. Албатта,
«абадий» қонуниятлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни
исталган тизимда кузатиш мумкин, аммо кўп ҳолларда
олимлар бугунги хақиқатнинг тарихийлигини илғаб
олишга ҳар доим қодир эмас.
• Яна бир муҳим масала устида тўхтаб ўтиш керакки,
аввал юзага келган иқтисодий ғояларга шу кунги
ўлчовлар билан баҳо берилади ва одатда илгариги
ғоядаги «хато» ва «камчилик»лар аниқланиб, янги
ғоянинг ундан афзаллиги «исботланади».
41
• Бунда диалектик мантиқ бор албатта, лекин
юқорида таъкидланганидек, аввалги ғоялар
туфайли одатда янги ғоялар юзага келади,
шунинг учун бу ғоя «яхши», униси «ёмон» каби
баҳолаш адолатдан бўлмайди. А.Смитнинг
машҳур асарида ўзидан аввалги даврда юзага
келган
антик
дунё,
меркантилизм,
физиократизм таълимотлари таҳлил этилган,
Европанинг
иқтисодий
тарихи
синчиклаб
ўрганилган ва янги гоя вужудга келган.
42
Do'stlaringiz bilan baham: |