2. Фаннинг ўрганиш услубиёти
(методологияси)
• «Иқтисодий таълимотлар тарихи» курси иқтисодий
фанлар тизимида муҳим ўринни эгаллайди.
• Инсоният ўзининг кўп минг йиллик тарихи давомида
катта иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлини босиб
ўтган. Ҳар бир даврда у ёки бу мамлакатда айрим
шахслар (олим ёки ҳокимлар) томонидан шундай
иқтисодий
аҳамиятга молик
фикр,
ғоя,
назария,
концепциялар илгари сурилган ва амалга оширилганки,
бир ҳолда шулар туфайли давлат ва халқлар равнақ
топган, баъзида тушкунликка учраган. Ана шу иқтисодий
ғояларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, таҳлил этиш,
улар орасидан умумбашарий аҳамиятлиларини ажратиб
олиб, ҳозирги даврга, яъни ҳаётга тадбиқ этиш ниҳоятда
ҳам амалий, ҳам назарий фойдалидир, чунки уларда
кўп йиллик тажриба мужассамлашган бўлади.
13
• «Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети бўлиб,
маълум даврлардаги у ёки бу ижтимоий қатламлар, инсонлар
манфаатини ифода этувчи иқтисодий ғоялар ва ижтимоий
концепцияларнинг
вужудга
келиши,
ривожланиши
ва
алмашинувининг тарихий жараёни ҳисобланади.
• Бу ғоялар айрим иқтисодчи олимлар, назарий мактаблар,
оқимлар ва йўналишларга тегишлидир. Иқтисодий таълимотлар
тарихи мустақил фан сифатида энг қадимги даврдан бошлаб то
ҳозирги замонгача вужудга келган асосий иқтисодий фикр, ғоя,
қараш, назария ва таълимотларни ўз ичига олади.
• Методик жиҳатдан бу фан иқтисодий таҳлилнинг илғор
методлари йиғиндисидан иборат бўлиб, тарихий, индукция,
мантиқий абстракция ва бошқа усуллардан кенг фойдаланади.
14
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фани «Иқтисодий
назария» фани билан чамбарчас боғлиқ, лекин ундан
катта фарқ қилади. «Иқтисодий назария» фанида энг
муҳим иқтисодий категорияларнинг сўнгги давр учун
таҳлили берилади, аммо бу назариялар ҳар доим ҳам
турғун бўлмайди ва вақт давомида, айниқса кескин
ўзгаришлар даврида эволюцияда бўлади. «Иқтисодий
таълимотлар тарихи» фанида айрим олимлар, давлат
арбоблари томонидан илгари сурилган ғоя, қараш,
назария,
қонун,
таълимот,
концепциялар
инсоният
тараққиётининг
турли
босқичларидаги
ижтимоий
қатламлар, синфлар ва бошқа гуруҳларнинг манфаатлари
нуқтаи назаридан тарихий ривожланиши тадқиқ этилади.
15
Иқтисодий тафаккур тарихи фанининг амалий хўжалик
объекти билан чамбарчас боғлиқлигини намоён этади.
«Эскирган назарияларни улар фақат инкор этилганлиги
сабабли принципда илмий эмас дейиш мумкин эмас» деб
ёзади таниқли иқтисодчи Т.Кун. Чунки кейинги, нисбатан
янги қарашлар аввалгилар асосида, уларни қабул қилиш,
ривожлантириш ёки инкор этиш натижасида пайдо бўлган.
Баъзи
мутахассислар
фақат
янги
назарияларнигина
ўрганишни таклиф этишади, аммо бу сўнгги назария
аввалги кўп йиллик илмий, амалий тадқиқотларнинг
якуний хулосаси сифатида намоён бўлади ёки бугун биз
«янги» деган фикр маълум вақтдан кейин ўзгариши
мумкин.
16
Бу фан бошқа иқтисодий ва тарихий, айниқса
иқтисодиёт назарияси фани билан бевосита
боғлиқ. Иқтисодий таълимотлар тарихи анча
кенг
даврни
қамраб
олган
ва
мустақил
ҳарактерга эга. Бу фанни ўрганиш орқали
экономикс, халқ хўжалиги тарихи, иқтисодий
тарих ва иқтисодий концепциялар ҳамда аниқ
иқтисодий
предметларни
ўзлаштириш
осонлашади, у ёки бу иқтисодий ўзгаришнинг
шарт-шароитлари
ва
оқибатларини
тахлил
этишга катта кўмак беради.
17
• Масалан, бизга бугун янгидек туюлган бозор
иқтисодиёти тўғрисидаги фикрлар Адам Смит
томонидан 1776 йили чоп этилган «Халқлар
бойлиги»
асарида
асосан
тўла
таҳлил
этиб
берилган. Баъзи иқтисодий ғоялар эса қадимдан
маълум. Уларни ўрганиш ва энг муҳими ҳаётга
тадбиқ этиш яхши самара беради, кўп ҳолларда
Американи янгидан кашф этишга хожат қолмайди.
• Ҳозирги пайтда дунёдаги илғор ғояларни ўрганиш
давомида хур фикрлиликка (плюрализмга) кенг
ўрин бериш, ҳар қандай фикрни атрофлича тахлил
этиш кераклиги аниқ бўлиб қолди.
18
Бу фанни чуқурроқ ўрганиш туфайли бир қанча ечимини
кўтаётган назарий масалаларга ойдинлик киритиш имкони
туғилади. Масалан, бозор муносабатларининг ибтидоси
ханузгача аниқ ечимга эга эмас. Айрим олимлар бу
жараённи хусусий мулк, синфий жамият юзага келиши
билан боғласалар, айримлари (Р.Хейлбронер, Л.Туроу) уни
капитализм билан, аниқроғи, «ишлаб чиқариш омиллари»
пайдо бўлиши билан изоҳлайдилар (меҳнат, ер ва капитал
товарга айлангач, бозор тизими юзага келган экан).
Кейинги фикр буйича бозорнинг ибтидоси XVIII асрда
Англияда бошланди.
Ўз даврида илғор Шарқнинг ортда қолиш, Fарбнинг
илгарилаб
кетиш
сабаблари,
келажак
тўғрисидаги
прогнозлар ҳам муаммо бўлиб турибди.
19
Do'stlaringiz bilan baham: |