1-мавзу «ИҚтисодий таълимотлар тарихи» фанига кириш. Фаннинг предмети ва



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#134880
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu УзМУ вариант

Илмий даврлаш
• Иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганишда
маълум даврлаш тизимидан фойдаланилади. 
• Таниқли иқтисодчи олим Ж.К.Гэлбрейт: «Амалда
иқтисодий ғоялар ўз даври ва вужудга келиш
жойининг махсули бўлиб, улар билан чамбарчас
боглангандир;
бу
ғояларни
улар
тушунтириб
бераётган дунёдан мустақил равишда ажратиб
қараш мумкин эмас; бу дунё эса доимо ўзгаришда
бўлади, агар бу ғоялар ўз максадларига тўла жавоб
беришни кўзласалар, доимо шунга мос равишда
ўзгариб туришлари керак», деб ёзган эди.
25


• Капитализм, бозор муносабатлари даврида
хўжалик ва ижтимоий ҳаётда байналмилаллик
(интернационализм) кучайганлиги туфайли,
иқтисодий фикрнинг ривожланиши ҳам ягона
жаҳон жараёнига айлана бошлади. Оқибатда,
классик иқтисодий мактаб асосчилари В.Петти,
А.Смит ва Д.Рикардонинг қарашлари қисқа
вақт ичида бутун жаҳонга маълум бўлди,
ваҳоланки ундан аввалги кўпгина назариялар
айрим мамлакатларда кўпчиликка маълум
бўлмасдан «ўлик мол» сифатида ётган.
26


• Fарб мамлакатларида юзага келган «Экономикс» ва
бошқа тадқиқотлар барчанинг диққат-эътиборини
жалб килмокда.
• Қадимдан то ҳозирги давргача минглаб турли-туман 
иқтисодий ғоя, қараш, концепция, назария, 
таълимотлар вужудга келганлиги аниқ. Уларнинг
барчасини тўла ўрганиш алоҳида мавзу, махсус
муаммо. Шу мақсадда янги-янги тадқиқотлар олиб
бориш, таҳлил этиш ва умумлаштириб эълон қилиш
зарур, бу якин келажак вазифаси сифатида қабул
қилиниши мумкин.
27


• Аммо ҳозирги давргача жамланган барча
иқтисодий ғояларни маълум системага
солиш ва шу асосда ўрганиш мақбулдир. 
Аммо ўтган давр ҳодисалари ва ғояларини
ҳозирги замон қарашлари «қолипи»га
зўрма-зўраки келиштириш, мослаштириш
мумкин эмас. Бу тарихни вульгар
замонавийлаштиришга, ўрганилаётган
даврнинг хусусиятларини инкор этишга
олиб келади.
28


• Бу фан доим ривожланишда бўлиб, бир-бирини
тўлдирувчи эволюцион (мавжуд ғояларнинг янада
чуқурроқ такомиллашуви) ва инқилобий (бутунлай
янгича концепциялар вужудга келиши) йўллари
мавжуд. Инқилобий ўзгаришга мисол сифатида
А.Смит
ва
унинг
издошлари
ғоялари,
маржиналистик тўнтариш, янги классик йўналиш
(А.Маршалл),
Ж.М.Кейнснинг
иқтисодий
қарашларини
келтириш
мумкин.
Ўтиш
даври
иқтисодиёти бўйича ғоялар ҳозирги даврнинг
муҳим қарашлари мажмуасига киради ва ниҳоятда
долзарбдир, бу масала бизда Ўзбекистон мисолида
қараб чиқилди.
29


• Таниқли давлат арбоби Уинстон Черчилл (1874-1965) «Қаерга
боришимизни билиш учун, қаердан чиққан эканлигимизни
билишимиз керак», деб айтган эди. Бу ғоя ниҳоятда аҳамиятли
бўлиб, босиб ўтилган йўлни тўғри баҳолаш ва келажак
истиқболини кўзлаш ҳакида гап боради.
• Иқтисодчиларнинг тадқиқотларидаги асосий бош ғоя - жамият,
инсоният, айрим шахсларнинг бойлиги масаласидир. Мақсад
бир, лекин унга элтадиган йўллар ниҳоятда хилма-хил
эканлигини кўрамиз. Илк капиталистик муносабатлар вужудга
келган давргача (XV аср) бўлган иқтисодий ғоялардаги
умумийлик шуки, барча донишмандлар ва уларнинг ёзган
асарларида меҳнат ва ер бойликнинг асосий воситаси эканлиги
турли йўллар билан талқин этилади, уларда ишлаб чиқариш
соҳаси асосий деб ҳисобланган.
30


• XV-XVII асрларда (қисман XVIII аср бошларида) 
янги иқтисодий таълимот - меркантилизм
вужудга келди. Меркантилизм тўғрисида
қисқа маълумот берадиган бўлсак, унинг
моҳияти иқтисодий сиёсатда мамлакатда ва
давлат хазинасида нодир металларни кўпроқ
тўплаш, таълимотда эса муомала (савдо, пул 
обороти) соҳасидаги иқтисодий
қонуниятларни излашдир, яъни аввалги
даврдаги ғоялардан кескин фарқ қилади.
31


Кейинги муҳим ўзгариш, бу классик иқтисодий мактабнинг юзага
келишидир (XVIII аср). Бу иқтисодий таълимот ичида физиократизм ҳам
вужудга келдики, унинг умри унча узоқ бўлмади. Классик мактаб ғоялари
ҳозирги даврда ҳам турли шаклларда қайта намоён бўлмокда
(неоклассик, либерал, неолиберал...). Маркс номи билан боғлиқ бўлган
марксизм таълимоти (нобозор иқтисодиёт) ҳам тарихда муҳим ўринни
эгаллайди. Ҳозирги даврда бу таълимот тўғрисида имкони борича
гапирмасликка ва айниқса ёзмасликка ҳаракат кучайиб бормоқда, кўпроқ
унинг фақат салбий томонларини тилга олиш «мода»га кирган. Бунда
«жон» бор албатта, шуни 1917 йили Россияда бошланган марксизмни
ҳаётга тадбиқ этиш жараёни самарасиз тугади. Кейинчалик шу йўлга
ўтган бир қанча мамлакатларда ҳам эксперимент самарасиз якунланди.
Лекин тарих учун инсониятга бу сабок жуда муҳим, шу сабабли уни
четлаб ўтиш адолатдан эмас, деб ҳисоблаймиз. Хаёлий социалистлар ва
марксчиларнинг иқтисодий ғоялари ҳам ўрганилиши зарур.
32


XIX аср 2-ярмида аввалги ғояларга, марксизмга муҳолиф равишда
вужудга келган ва умумлаштирилган ҳолда маржинализм деб
аталадиган таълимот ҳозирги замоннинг асосий иқтисодий ғояси
хисобланади. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки,
бирор таълимот доимо соф ҳолда амалда деярли қўлланилмайди.
Ҳар бир таълимотнинг кўплаб турли оқим ва йўналишлари
мавжуд.
Одатда
соф
эркин
бозор
муносабатлари
деярли
учрамайди. Бозор муносабатларининг унсурлари, улар ўртасидаги
нисбат ҳам доимо ўзгариб туради. Демак, иқтисодий таълимотлар
тарихи фанининг муҳим хусусиятларидан бири, бу унинг доимо
ҳаракатда, ўзгариш, ривожланишда эканлигидир. Бир мамлакат
чегарасида иқтисодий таълимот таъсири остида иқтисодий сиёсат
ҳар доим ривожланишда бўлиши керак.
33


• 90-йилларда тарихий жараёнларда яна бир ҳолат
қайд этилмокда. Бу «социалистик» деб аталган ва
иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозликка асосланган
(«режали
иқтисодиёт»
ҳам
дейилади)
мамлакатларнинг бозор иқтисодиётига ўтиш даври
амалга ошмоқда («ўтиш иқтисодиёти» деб ҳам
номланади). Бу тарихда биринчи марта рўй
бермокда, охирги ун йилликлар тажриба бор. Аммо
бу ҳолат кўп мунозараларга сабаб бўлмокда.
• Маърузаларда
Ўзбекистон
мисолида
бозор
муносабатларига ўтиш иқтисодиёти концепцияси
хусусиятлари баён этилади.
34



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish