1-мавзу. Ислом ҳуқуқи предмети, методлари ва асосий тушунчалари Ислом ҳуқуқининг предмети



Download 67 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi67 Kb.
#79249
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни-Ислом ҳуқуқи


1-мавзу. Ислом ҳуқуқи предмети, методлари ва асосий тушунчалари

Ислом ҳуқуқининг предмети. Ислом ҳуқуқи ўзига хос ҳуқуқий принциплар, конструкциялар ва тартибга солиш усулларига эга бўлган мустақил ҳуқуқий тизим (оила) ҳисобланади. Бу ҳуқуқий принциплар, конструкциялар ва тартибга солиш усулларидан турли ижтимоий–сиёсий шароитда фойдаланиш мумкин. Ислом ҳуқуқи – узоқ ривожланиш тарихига эга бўлган мураккаб ижтимоий ҳодиса. Мусулмон дини билан узвий боғланган Ислом ҳуқуқи у билан чатишиб кетмаган ва мустақил ҳуқуқий тизим сифатида қаралиши мумкин.


Ислом ҳуқуқини тадқиқ қилиш ҳуқуқшунослик учун нафақат тарихий, балки назарий аҳамиятга ҳам эгадир. Мусулмон ва Ислом ҳуқуқи жамиятшуносликнинг кўпгина тармоқлари томонидан ўрганилади. Уларнинг ҳар бири бу муаммони ўз мақсадларига мувофиқ тадқиқ қилади. Табиийки, юридик фани ҳам Ислом ҳуқуқини муайян нуқтаи назардан ўрганади.
Масалан, ҳуқуқшуносликнинг етакчи тармоғи – давлат ва ҳуқуқ умумий назарияси:

  1. Ислом ҳуқуқи вужудга келиши ва ривожланишининг умумий қонуниятларини;

  2. Мусулмон давлатларидаги ҳокимиятнинг ижтимоий моҳиятини;

  3. Уларнинг бошқарув шакллари ва давлат қурилишининг ўзига хос хусусиятларини;

  4. Ислом ҳуқуқининг табиати, манбалари ва мактабларини;

  5. Унинг таркиби, асосий институтлари ва тармоқларини;

  6. Ҳозирги мусулмон мамлакатлари миллий ҳуқуқининг ўзига хос жиҳатларини ўрганади.



Ҳуқуқ соҳасидаги предмети – ислом дини аҳкомлари ва шариат нормалари асосида мусулмонларнинг ақидавий ва дунёвий хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракати ва фаолиятини тартибга солишдир.

Ислом ҳуқуқи ҳам худди ислом дини каби иккита таркибий қисмдан иборат: 1) Ақидавий яъни инсон ва Оллоҳ ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ва бошқариш. 2) мусулмонларнинг ўзаро ва уларнинг мусулмон бўлмаган давлатлар, жамиятлар ва кишилар билан дунёвий муносабатларини (мулкий, савдо-сотиқ, шахсий, фуқаровий, сиёсий) тартибга солиш.





Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish