Маълумот учун: Оддий акцияларнинг бозор курси, сўмда
200,0
187,2
-12,8
Кейинги ўринда айланма бўлмаган активлар, яъни компаниянинг асосий воситалари келади. Бу гуруҳга, шунингдек, ер, завод бинолари ва асбоб-ускуналари каби модда (қисм)лар киради. Биз таҳлил қилаётган балансга кўра бино ва асбоб-ускуналарнинг амортизацияни чегириб ташлагандаги қиймати 300,0 млн. сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, корпорациянинг жами активлари 600,0 млн. сўмга тенг. Бундан кейин балансда “XYZ”корпорациясининг мажбуриятлари акс эттирилади. Тўловини бир йил ичида амалга ошириши керак бўлган мажбуриятлар қисқа муддатли мажбуриятлар деб аталади. Баъзида уларни қисқа муддатли қарз деб аташади. “XYZ”корпорацияси учун бу кўрсаткич тўланиши керак бўлган ҳисоблар (яъни, корпорация ўз маҳсулот (мол) етказиб берувчиларига тўлаши керак бўлган сумма – 60,0 млн. сўм, шунингдек, улар кредиторлик қарзлари деб аталади) ва компаниянинг қисқа муддатли кредитлар бўйича қарзи (90,0 млн. сўм) суммасидан иборат. Айланма активлар ва қисқа муддатли мажбуриятлар ўртасидаги фарқ соф айланма капитал деб аталади. Балансда бу кўрсаткич алоҳида акс эттирилмайди. Аммо уни ҳисоблаш жуда осон. Демак, соф айланма капитал суммаси 20х0 йил охирига 150,0 млн. сўмни ташкил этган. Бунинг учун биз жорий активлар кўрсаткичидан (300,0 млн. сўм) жорий мажбуриятларни (150,0 млн. сўм) айирдик. Сўнг “XYZ” корпорациясибалансининг мажбуриятлар гуруҳида узоқ муддатли қарзлар ёки узоқ муддатли мажбуриятлар кўрсатилган. Булар номинал қиймати 150,0 млн. сўм ва тўлаш муддати 20х7 йил деб белгиланган облигациялардир. Ушбу мажбуриятлар бўйича корпорация белгиланган йиллик 8% ставкасини тўлайди. Бу дегани “XYZ” корпорациясининг облигацияларга доир фоизларни тўлаш бўйича ҳар йиллик харажат 12,0 млн. сўмни ташкил этади, демакдир. Бу харажатлар “XYZ”корпорацияси фаолиятининг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилади. Корпорация балансидаги акс эттирилиши лозим бўлган маълумотларнинг энг охирги категорияси унинг хусусий (акциядорлик) капиталидир. Унга кўра капиталнинг тўланган қисми, яъни ўтмишда оддий акцияларни муомалага чиқариш натижасида олинган сумма 200,0 млн. сўмни ташкил этган. Компания бизнесини ривожлантиришга йўналтирилган тақсимланмаган (ушлаб қолинган) даромад, яъни олинган фойданинг жами кўрсаткичи эса – 100,0 млн. сўмга тенг бўлган. Энди 20х0 31 декабрдан 20х1 йил 31 декабргача “XYZ”корпорацияси балансида юз берган ўзгаришларни кўриб чиқамиз. 11.2-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, мазкур давр оралиғида жами активлар 20%га ошган. Шунингдек, тўланиши керак бўлган ҳисобварақлари бўйича қарздорлик ҳам ортган. Бир вақтнинг ўзида, қисқа муддатли қарзлар бўйича қарздорлик 94,6 млн. сўмга ошган бўлса, узоқ муддатли қарз мажбуриятлари суммаси олдингидек, яъни 150,0 млн. сўм миқдорида қолган. Шу давр мобайнида акциядорлик капитали ҳам 13,4 млн. сўмга, яъни компания бизнесни ривожлантириш учун қолдирган тақсимланмаган соф фойда суммасига тенг миқдорда ортган. Бу даврда янги акциялар чиқарилмаган. Шунинг учун капиталнинг тўланган қисми кўрсаткичи ўзгаришсиз қолган. 5-мавзу. Антиинқирозий молиявий бошқарувда корхонатўлов қобилияти тушунчаси ва тўловга лаёқатсизликнинг келиб чиқиш сабаблари Режа: Корхонанинг тўлов қобилияти ҳақида тушунча ва уни аниқлаш турлари. Корхонада мажбуриятлар, уларнинг вужудга келиши ва турлари. Корхонада тўловга лаёқатсизликнинг келиб чиқиш сабаблари. Корхона тўлов лаёқатини бузилишига олиб келувчи омиллар.
1-савол баёни. Миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг тижорат фаолиятлари давомида солиқ органлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, мол етказиб берувчилар, ишлаб чиқаришга яқиндан ёрдам берувчи инфратузилма субъектлари ва бошқа шу каби корхона ва ташкилотлар билан иқтисодий муносабатларга киришади. Ҳудди шунингдек, мазкур хўжалик субектлари ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликка киришади. Бундай иқтисодий ҳамкорлик алоқалари томонлардан тўловга лаёқатли бўлишни, шартномада келтирилган етказиб бериш шартлари ва тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажариш талабини қўяди. Акс ҳолда, ҳамкорликка ишончсизлик аралашиб иқтисодий муносабатларга путур этади. Шу ўринда савол туғилади. Томонлар шартнома тузишдан аввал нималарга эътибор қаратишлари зарур? Дарҳақиқат, шартнома шартлари бажарилиш шароитида бузилмаслиги ва ҳар иккала томоннинг ҳам ўзаро алоқаларига путур этмаслиги учун томон (ҳамкор)лар ўзаро шартномани бажариш қобилиятиларини олдиндан ўрганиб таҳлил қилиб чиқишлари зарур. Шартнома шартларининг ўз вақтида бажарилмаслиги ишлаб чиқариш соҳасида инқироз ҳатарини вужудга келтирувчи асосий омиллардан биридир. Ҳар қандай ҳамкорлик ортида иқтисодий манфаат ва иқтисодий қизиқишлар ётади. Буни пул қийматида ифодалаганда, шартнома ёки шерикчиликнинг қийматини кўриш мумкин. Мазкур қийматни тўлов мажбурияти бир томонга ва уни қиймати даражасидаги хизмат кўрсатиш ва (ёки) маҳсулот этказиб бериш масъулияти иккинчи томонга тушади. Бундай вазиятда, аксарият ҳолларда тўлов мажбуриятини ўз бўйнига олган томонга масъулият ва талаб кўпроқ бўлади. Чунки, ҳамкорлик қилишни истаган ҳар қандай юридик шахс аввало бўлажак шеригини тўлов қобилиятини шунингдек, активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги ўзаро нисбатларни ўрганишга интилади. Сабаби кейинги ҳамкорликдаги алоқаларда шерикчилик билан боғлиқ тўлов муносабатлари юзага келади. Бу шароитда тўлов хатари юзага келмаслиги ва муаммоларни олдиндан бартараф этиш мақсадида ҳам ҳамкорнинг тўлов қобилияти тубдан ўрганилади. Бундай алоқалар натижасида ҳамкор ташкилотлар ўртасида ҳақдорлик ва қарздорлик муносабатлари юзага келиши табиий ҳол ҳисобланади. Хар бир корхона оддий маҳсулот этказиб бериш шароитида ўз вақтида тўловлар тўланишини истайди. Чунки, бошқа корхонага этказиб берилаётган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига хомашё сифатида олиб келинган ва унга қўшилган қийматни қўшилиши натижасида тайёр кўринишга келитирлган. Қўшилган қйимат ҳам ўзида бошқа ташкилотлар билан боғлиқ тўловли муносабатларни вужудга келтирганлиги сабабли, ўз вақтида мажбуриятларни бажариши учун товар сотаётган корхона ҳам сотиб олаётган корхонадан тўлов интизомига риоя қилишини талаб этади. Акс ҳолда, тўлов муддати этиб келиб тўланиши кечиккан дебиторлик ва кредиторлик қарзлари вужудга келадики, бу ҳолат битта тўлов тизимида қатнашаётган корхона ва ташкилотларни тўлов қобилиятини тушиб кетишига олиб келади. Бунда қатнашаётган шахслар бозор муносабатлари тилида мол этказиб берувчи, хизмат кўрсатувчи, ҳаридор, тўловни кечиктириб тўлашда қарздор ва кредитор деб номланади. Хизмат кўрсатиш ёки маҳсулот этказиб бериш масъулиятини бўйнига олган корхона ва ташкилотлар уни шартнома доирасида бажаришга ҳаракат қилади ва кўп ҳолларда бунга эришади. Шу сабабдан, асосий эътиборни тўлов масъулияти тушган шахсга қаратилади. Тўлов масъулияти кўп ҳолларда шартномалар асосида вужудга келади. Яъни, ишчи ва корхона ўртасида тузилган шартнома асосида иш ҳақини ўз вақтида тўлаш масъулияти, кўрсатилган хизмат, бижарилган иш ва этказиб берилган хомашё ва материаллар учун тўлов мажбурияти. Тўлов мажбурияти шартномасиз вужудга келиши ҳам мумкин. Бу бюджет ва бюджетдан ташқари амалга оширилиши зарур бўлган тўловлар масъулиятида ўз аксини топади. Корхонада солиқ органи билан ҳеч қандай шартнома тузмаган ҳолда, даврий қарздорлик вужудга келади. Хозирда кўплаб корхоналарда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни ўз вақтида тўламаслиги оқибатида банкротлик аломатлари сезилмоқда. Бунга сабаб, инқирозга қарши бошқарувни тўғри йўлга қўйилмаганлигидир. Бундай ҳолатларнинг кескин кўпайиб кетиши тўлов қобилияти ўзи нима эканлиги ҳақида назарий ва амалий билимларни талаб қилади. Инқирозга қарши бошқарув жараёнида корхона тўлов қобилияти нима ва уни аниқлаш қандай усуллар билан амалга оширилишини билиш ҳамкорликни амалга ошираётган корхоналарнинг ўз вақтида тўловларни тўлаб қобилиятсизлик рискини камайтириш имконини беради. Чунки, тўлов қобилиятини тўғри аниқлай билиш тўлов масъулияти тушган корхона учун шартномани қиймати максимум қанча бўлганида тўлаш имконияти мавжуд эканлигини англатса, иккинчи томон учун дебиторлик рискини олдини олади. Тўлов қобилияти – бу корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажара олиш имконияти. Тўлов қобилияти корхонанинг бозордаги мавқеига энг катта таъсир қилувчи молиявий ҳолат бўлиб, корхонада тўлов қобилияти мавжуд бўлгандагина, бозор муносабатларининг фаол қатнашувчисига айланади. Акс ҳолда, корхонага нисбатан ишончсизлик ҳосил бўлади ва бошқа иқтисодий инқирозни вужудга келтирувчи муаммоларни юзага келтиради. Корхонанинг тўловга қобиллигини ифодаловчи машҳур кўрсаткичларга тўлов лаёқати ва ликвидлиги каби тушунчалар киради. Ликвидлик тушунчаси корхона мажбуриятларини активлар билан қоплай олиш даражаси сифатида акс этади. Ликвидликни бошқача тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, бу корхона активларини пулга айланиш тезлигини акс эттиради. Одатда корхона тўлов қобилиятини аниқлашда жорий активлар ва жорий мажбуриятларнинг ўзаро нисбатидан фойдаланилади. Натижада, жорий мажбуриятларни жорий активлар орқали қанча қисмини қоплай олиш мумкинлиги аниқланади. Шу орқали корхонанинг жорий даврдаги тўловга қобиллиги ўрганилади. Бундан ташқари, корхона тўлов лаёқатининг мавжудлиги ҳақида аниқ хулоса қилиш учун қуйидагиларга ҳам эътибор қаратиш талаб қилинади: корхона айланма маблағлари айланувчанлигининг тезлиги; дебиторлик қарзларини ундириш тезлиги; корхонанинг бозордаги имиджи; жами активлар таркибида жорий активларнинг улуши (тармоқ хусусиятига эътибор берилади); жорий активларнинг таркибида дебиторлик қарзларининг улуши; жорий активлар таркибида пул маблағлари ва товар моддий заҳираларининг улуши; тўлов интизомига риоя қилиш тарихи; корхона маҳсулотига бозорда бўлган эҳтиёж ҳолати. Келтирилганлардан кўриниб турибдики, корхона тўлов қобилияти ҳақида биргина кўрсаткич билан аниқ хулоса бериш қийин. Уни батафсил ўрганиш учун эса юқорида айтиб ўтилган хусусиятларни ҳам мунтазам ўрганиб бориш зарур.
2-савол баёни.Бозор муносабатларида иштирок этувчи барча хўжалик юритувчи субектлар тўлов жараёнларида қарздор ёки кредитор бўлиб иштирок этади.Чунки, бозорда фаолият олиб бориш шароитида корхоналарда мунтазам молиявий имкониятлари етарли бўлмайди. Масалан, маҳсулот сотилганидан сўнг уни пули ҳисоб-китоб рақамига келиб тушгунигача бўлган жараёнда, ёки ишчиларга иш ҳақи ва солиқ тўлангандан сўнг корхонада пул маблағларини узилиши даврий равишда рўй беради, бу ҳолда корхонада хомашё ва материалларга бўлган талаб вужудга келиб қолса, у қарз ҳисобига маҳсулот сотиб олишга мажбур бўлади. Бошқа ҳолларда, қарзга маҳсулот сотишга мажбур бўлади. Шундай экан, корхона балансида мажбуриятларни вужудга келиши табиий ҳол ҳисобланади. Қачонки, дебитор ва кредитор қарздорлик муддатидан ўтиб кетсагина, салбий ҳисобланади.Бутушунчаларни батафсил кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.