1-mavzu. Iqtisodiyotda inqiroz va uning mohiyati Reja


Умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижа



Download 0,93 Mb.
bet35/48
Sana01.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#724285
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48
Bog'liq
анти

Умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижа. Умумхўжалик фаолиятидан олинган молиявий натижа солиқ тўловига қадар фойда суммасидан ёки ҳисоб фойдаси суммасидан фавқулодда фойда ва зарарлар суммасини мос равишда қўшиши ёки айириш орқали аниқланади.
Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда суммаси молиявий натижанинг шаклланиш қатори эмас, балки уни жамловчи қатор сифатида таркибланади.
Фавқулодда фойда (зарар). Фавқулодда фойда (зарар) – корхона тамонидан одатий ҳол ҳисобланмаган ва уч йиллик оралиқда бундай фаолият билан шуғулланмаган ҳолатлардан оладиган даромад ва йўқотишлар фавқулодда фойда ва зарарлар қаторига киритилади.
Лекин амалий кузатишлар натижаси шуни кўрсатадики уларнинг шаклланиш эхтимоли нихоятда қисқа ёки кам. Бўлган тақдирда ҳам фақат зарар шаклида бўлмоқда.
Солиқ тўлагунгача бўлган фойда (зарар). Солиқ тўловига қадар фойда (зарар) суммаси умумхўжалик фаолиятидан фойда (зарар) суммасига фавқулодда фойда (зарар) суммасини қўшиш асосида аниқланади. Солиқ тўловига қадар фойда суммаси ахборот истеъмолчилари эътиборидаги ва кузатувидаги қатор хисобланади.
У бевосита асосий фаолиятнинг молиявий натижасидан, молиявий фаолиятнинг молиявий натижасидан ҳамда фавқулодда фойда ва зарарлар жамланган суммасидан иборот бўлади.
Соф фойда (зарар). Соф фойда корхона ихтиғрида қоладиган фойда суммасини ифодалайди. Ушбу қатор солиқ тўловига қадар бўлган фойда суммасидан фойда (даромад)дан тўланган солиқлар ва бошқа солиқли тўловларни чегириш асосида аниқланади.
Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги 3-сонли ҳисобот шакли Бухгалтерия балансида келтирилган асосий воситалар ҳақидаги маълумотларни чуқур таҳлил қилишда фойдаланиладиган ҳужжатдир.
Мазкур шакл ҳам моментли ҳисобот бўлиб, асосий воситаларнинг йил давомидаги кирим чиқимини, яъни ҳаракатини ифодалайди. У ўз ичига қуйидаги асосий воситаларнинг йил давомидаги ҳаракатини кўрсатади: бино, иншоот, узатиш мосламалари, машина ва жиҳозлар, тоанспорт воситалари, асмаъруза-ускуналар, ишлаб чиқариш инвентарлари, хўжалик инвентари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик экинлар, ер ҳолатини яхшилашдаги капитал харажатлар (иншоациз) ва бошқа асосий фондлар.
Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг афзаллиги корхонада эскирган асосий воситаларнинг таркибини ва уни ишлаб чиқариш билан боғлиқлик даражасини таҳлил қилади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот корхонадаги муайян вақт ичидаги пулнинг кириб келиши ва чиқиб кетиши ҳамда улар ўртасидаги фарқни таҳлил қилишда фойдаланиладиган ҳужжатдир. Унда жорий (операцион), инвестиция, молиявий ва солиққа тортиш фаолиятлари бўйича пул маблағларини кирими ва чиқими ифодаланган ҳисобланади.
Жорий (операцион) фаолият – хўжалик жараёнларини корхонанинг пул маблағларига, фойда миқдорига таъсирини ифодалайди. Бу бўлимга қуйидагилар киради:
Жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағлари;
Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланган пул маблағлари;
Ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари;
Операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари.
Инвестицион фаолият орқали номоддий ва узоқ муддатли активларни сотиб олиш ва сотиш бўйича тўланган пуллар ва ҳисоб-китоб рақамига келиб тушган нақд пуллар ифодаланади. Бу бўлимга қуйидагилар киради:
Асосий воситаларни сотиб олиш ва сотиш;
Номоддий активларни сотиб олиш ва сотиш;
Узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш;
Инвестицион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари.
Молиявий фаолият пул оқимларида корхонанинг молиявий фоалияти билан боғлиқ кирим ва чиқимлар келтирилади. Бу бўлим ўз ичига қуйидагиларни олади:
Олинган ва тўланган фоизлар;
Олинган ва тўланган дивидендлар;
Акциялар чиқаришдан ёки хусусий капитал билан боғлиқ бўлган бошқа инстументлардан келган пул тушумлари;
Хусусий акциялар сотиб олингандаги пул тўловлари;
Узоқ ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
Молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари.
Пул оқимлари тўрисидаги ҳисобот инқирозга қарши соғломлаштириш тадбирлари тайёрланаётган даврда муҳим аҳамият касб этади. Чунки, соғломлаштириш жараёнида кредиторлик қарзларининг тезлик билан узилиши пул оқимларининг жадаллигига боғлиқ.
Ўз маблағлари таҳлилини олиб боришда хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботдан кенг фойдаланилади. Мазкур шакл корхона хусусий капиталининг йил давомидаги кўпайиши ёки камайишини таҳлил қилади ва ўз ичига қуйидаги кўрсаткичларнинг ўзгаришларини олади:
Устав капитали;
Қўшилган капитал;
Резерв капитали;
Тақсимланмаган фойда;
Хусусий капитал билан қопланмаган зарар.
Шаклнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бошқа ҳисобот шаклларида барча кўрсаткичлар фақат пул ифодасида берилса, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда натурада акциялар сони келтирилади. Бу ҳисобот шакли инқироз даврида корхонанинг молиявий мустақиллигини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот ҳам қолган ҳисобот шакллари каби корхона тўлов қобилиятини ўрганишда мухим манбаа бўлиб ҳисобланади. Ҳисоботда корхонанинг ўзига қарашли барча маблағлар ҳисоби ва уларнинг манбаалари аниқ кўрсатиб ўтилади.
Корхонада инқироз сабабларини аниқлаш, ташхис қўйиш жараёнларида таҳлил мақсадида фойдаланилаётган ахборот ва маълумотларнинг ўзаро хусусиятларига жиддий эътибор қаратиш зарур бўлади. Чунки, хулоса қарор қабул қилиш жараёнига узатилганида, мазкур ахборотнинг қанчалик аниқ ва тўғри берилганлиги қабул қилинган қарорнинг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун, йиғилган ахборотларни таҳлил қилиш ва керакли хулоса чиқариш аниқ белгиланган ишларни талаб қилади.
Энг аввало таҳлил учун керакли бўлган маълумотларни ўрганиб чиқиш зарур. Таҳлил учун керакли бўлган маълумотларни мазмунига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин: иқтисодий маълумотлар, ҳуқуқий–меъёрий маълумотлар, илмий-техникавий маълумотлар, табиий-экологик маълумотлар ва бошқа маълумотлар.
Иқтисодий маълумотларни бизнес режа, турли хил ахборот манбаалар, технологик маълумотлар, оператив-техник, меъёрий ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари ташкил этади. Бу манбаалардан таҳлилда энг кўп фойдаланилади.
Ҳуқуқий-меъёрий маълумотларга эса Республикамизда амал қилаётган барча қонунлар, меъёрий ҳужжатлар ва актларда расмийлаштирилган ахборотлардан фойдаланиш тушунилади.
Илмий-техникавий маълумотлар, энг янги тараққиёт, жаҳондаги ўзгаришлар, фан ва техника ютуқларини ўзида мужассам этган ахборотлардир. Бу ахборотлар таҳлил учун муҳим аҳамият касб этади.
Табиий-экологик маълумотлар, табиат, ер, иқлим ва бошқа экологик омилларни мужассамлаштирган ахборотларни иқтисодий таҳлилда муҳим манбаа сифатида ўрганилади.
Бошқа манбааларга эса, иқтисодий, ҳуқуқий, илмий-техникавий, табиий- экологик манбааларда акс этмаган маълумотлар тушунилиб, бунга оммавий ахборот воситалари, рўзнома ва ойномалардаги, радио ва телевидениядаги келтирилган ахборотлардан киради.
Қуйида молиявий ҳисобот шаклларининг ахборотларини ўзига хос хусусиятлари ва уларга қўйиладиган талаблар акс эттирилади. Молиявий ҳисоботларнинг ўзига хос хусусияти, энг аввало улар корхонадаги иқтисодий воқеа-ҳодисаларни тўғридан-тўғри иштирокчилари бўлган ҳодимлар томонидан тузилади.
Иккинчидан, молиявий ҳисобот шаклларини тузишнинг асосий мақсади ташқи фойдаланувчиларни ахборотлар билан таъминлаш бўлгани учун, у корхонанинг молиявий ҳолатига оид маълумотларни тўлиқлигича қамраб олади.
Учинчидан, молиявий ҳисоботларда корхонанинг тижорат сири ҳисобланган ахборотлар мутлақо тақдим этилмайди;
Тўртинчидан, молиявий ҳисоботлар истаган вақтда эмас, балки ҳар чорак, ярим йиллик ва бир йиллик ҳисоботлар сифатида тақдим этилади. Шу сабабли, таҳлил корхонанинг исталган даври учун эмас, балки, молиявий ҳисоботларда белгаланган аниқ муддат учун ўтказилади. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, молиявий ҳисобот шакллари ёрдамида корхонанинг ҳолатига аниқ ташхис қўйиб бўлмайди. Яъни, молиявий ҳисобот шакллари корхонанинг молиявий ҳолатини, барқарорлигини ва дебиторлик-кредиторлик қарзларининг кўринишинигина ас эттиради. Аммо, инқирознинг асл сабабини нима эканлигини билиш учун бошқарув ҳисоби ахборотлари ҳам зарур бўлади. Аниқ хулосалар, корхонанинг ички ҳолати билан боғлиқ бўлган ҳодисаларга қараб берилади.
Таҳлил ўтказишдан аввал, унда фойдаланиладиган ахборот манбааларининг аниқ тамойилларини ишлаб чиқиш зарур. Мазкур тамойиллар қуйидагилардан иборат:

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish