Ҳаққонийлик ва холисоналик тамойили. Бу тамойил таҳлил учун йиғилаётган ахборотларни аниқ далиллар асосида йиғилишини ва холис ҳеч қандай ортиқча қўшимчаларсиз бўлишини таъминлайди. Шунда сохта ёки яширин банкротлик каби инқирозга қарши бошқарув билан боғлиқ жиноий ишлар камаяди. Чунки, таҳлил қилинатган маълумотларнинг ҳаққоний ва холис жамланмаганлиги ва унга ёлғон ахборотларни фириб бериш ёки яна бошқа ғараз мақсадларда қўшилиши олинган хулоса ҳамда корхона молиявий ҳолати учун қўйилган ташхисни нотўғрилигини таъминлайди.
Манбаалар тахлил қилиниши учун кенг имкониятли бўлишлиги. Яъни режа, ҳисоб ва статистик маълумотлар ҳодиса ва жараёнлар мазмунини тўлиқ ёритиши, талаб қилинган вазифаларни етарли даражада бажариши керак, бўлмаса, таҳлил учун зарур маълумотлар аниқ ташхис қўйишда камлик қилади. Шу сабабли, ахборотларни йиғиш жараёнида олдиндан барча керакли маълумотлар учун алоҳида рўйҳат қилиниши ва унда ахборот манбаалари аниқ кўрсатиб қўйилиши керак. Мазкур рўйҳатни маълумотлар йиғишга киришишдан аввал мутахассисларга кўрсатиб қўйиш зарар қилмайди.
Иқтисодий ходиса ва воқеаларни ифодаловчи манбаалар аниқ ўлчамда акс эттирилиши. Бу молиявий ҳисобот шаклларини таҳлилга тайёрловчи ҳодимларнинг тўғридан-тўғри эътибор қаратиши зарур бўлган функсионал вазифасидир. Таҳлил учун тайёрланаётган барча ахборотларнинг ўлчов бирлиги ва ҳисобот даври бир хил тартибга келтирилиши керак. Агар барча ҳисоботларда ўлчов бирлиги минг сўмда белгиланса, қолган ахборотлар ҳам шунга таққасланиши ва бирхиллаштирилиши лозим. Қиймат, натура ўлчовлари таҳлил даврида аралаштириб юборилмаслиги ва бир хил даврни акс эттириши керак.
Барча манбааларнинг умумий бирлиги ва узвий боғлиқлигининг сақланиши. Барча ахборот манбаалари бир-бирини келтириб чиқарган ва узвий боғланган бўлиши лозим. Масалан меҳнат унумдорлигининг ўзгариши бўйича ахборот тақдим этилаётганда ишчилар сони асосий, ёрдамчи ва хизматчи ишчи-ҳодимлар кўринишида, маҳсулот ҳажмини эса ишлаб чиқарилган ҳамда сотилган маҳсулот ҳажми кўринишидиа алоҳида бериш мақсадга мувофиқдир. Кўп ҳолларда таҳлилчилар корхона меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда 2-сонли шаклдаги сотилган маҳсулот ҳажми кўрсаткичнинг ўзи билан чекланиб қолади. Аслида бу нотўғри. Сабаби корхона ишлаб чиқарган маҳсулотига нисбатан бир неча баробар оз маҳсулотни реализация қилган бўлиши мумкин. Бу ҳолат меҳнат унумдорлигини кескин тушиб кетишига олиб келади. Шу сабабли, бу ҳолатга таҳлилда тушунтириш бериб кетиш зарур. ва ҳ.к.
Юқоридаги талабларга жавоб берувчи барча ахборотлар таҳлилнинг аниқ бажарилиши, сермазмун бўлишлигига имкон яратади.
Иқтисодий тахлилда фойдаланиладиган барча манбааларни ишончлилигини, аниқлилигини ва тўғрилигини текшириш натижаларни самарали бўлишига замин яратади. Керакли манбааларнинг турли- туманлиги, сермазмунлилиги ва кўплиги уларнинг сифатли шаклланишига эътиборни қаратилишни тақозо этади. Барча йиғма маълумотларни хар томонлама тўғрилигини текшириш:
Техник (юзаки) текшириш усули;
Мантиқий ёки мазмунан текшириш усулларига ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |