1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

3-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашнинг ҳуқуқий ва ташкилий-тактик асослари 
Жамоат тартиби ва хавфсизлиги одамлар хоҳишининг иродавий 
муносабатларидан ташкил топади ҳамда ижтимоий фаолиятнинг 
натижаси сифатида уларнинг хатти-ҳаракатларида намоѐн бўлади. 
Сиѐсий тизим (давлат, жамоат бирлашмалари) жамоат тартиби ва 
хавфсизликни шакллантиради, ижтимоий хатти-ҳаракат қоидаларини 
ўрнатиш, уларнинг ижроси ва риоя этилишини таъминлаш орқали 
ижтимоий муносабатларга фаол таъсир кўрсатади. 
Давлатдаги жамоат тартиби ва хавфсизлиги
– жамиятнинг 
асосининг негизи билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий категория бўлиб, 
ижтимоий нормалар (ҳуқуқ нормалари, ахлоқ қоидалари ва 
бошқалар)га риоя этиши натижасида қарор топган ижтимоий 
муносабатлар тизимини акс эттиради. Ушбу ижтимоий муносабат-
ларнинг дахлсизлигини давлатнинг бутун сиѐсий тизими ҳамда 
жамият кафолатлайди. 
Демак, мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида 
жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасида юзага келадиган ижтимоий 
муносабатлар ҳуқуқ нормалари ва бошқа ижтимоий нормалар билан 
тартибга солинади. 
Жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни 
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда асосий ўринни конституциявий 
нормалар эгаллайди. Ушбу нормалар давлат ҳокимияти органлари, 
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар, 
фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларига Ўзбекистон Республикаси-
нинг Конституциясига риоя қилиш мажбуриятини юклайди. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасига мувофиқ 
«Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб 
қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши 
чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни 
тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи, 


26 
шунингдек, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний 
руҳдаги сиѐсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг 
тузилиши ва фаолияти тақиқланади махфий жамиятлар ва уюшмалар 
тузиш тақиқланади». 
Жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни 
тартибга солишда қонунлар ва давлат ҳокимияти органларининг 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 
қонун ҳужжатлари нормалари алоҳида ўрин тутади. Улар соҳасидаги 
муносабатларни белгиловчи нормалар жиноят қонунлари ва бошқа 
қонун ҳужжатларида ҳам мавжуд. Бундай нормалар Ўзбекистон 
Республикасининг қонунлари, мамлакат Президентининг фармонлари 
ва қарорлари, фармойишлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 
шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси вакиллик ва ижроия 
ҳокимият органларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлик-
ларининг бошқа ҳужжатларида, маҳаллий ҳокимият органларининг 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ҳам мавжуд. 
Ушбу соҳадаги муносабатлар жамиятда яшашнинг умум эътироф 
этилган қоидалари, ахлоқ нормалари, одатлар ва бошқалар билан 
тартибга солинади. Улар фуқаролар зиммасига жамоат тартиби ва 
хавфсизлиги 
соҳасидаги 
маънавий-ахлоқий 
бурчлар 
ва 
мажбуриятларини бажариш вазифасини юклайди ҳамда ғайриижти-
моий ҳаракатларнинг олдини олишда муҳим воситалар ҳисобланади. 
Маданияти ривожланган жамиятнинг маънавий ахлоқи жамият 
аъзоларини қонунларга аниқ ва оғишмай риоя этиш, бошқа 
фуқароларнинг ҳуқуқлари, шаън-шавкати ва қадр-қимматини, 
жамиятдаги яшаш қоидаларини ҳурмат қилиш, турли ғайриижтимоий 
қилмишларга нисбатан муросасизлик, ўз бурчларини виждонан 
бажариш ҳамда жамият олдида масъулият руҳида тарбиялайди.Айни 
пайтда ахлоқ нормаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
бузувчиларга нисбатан жамоатчилик таъсири чоралари ҳам 
белгиланади. Шахснинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракати жамоат 
ташкилоти, меҳнат жамоасининг мажлисларида муҳокама қилиниши 
мумкин. Мамлакатдаги жамоат тартиби хавфсизлигининг аҳволи, 


27 
унинг мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан ахлоқ нормалари ва жамиятдаги 
яшаш қоидаларига риоя этилишига, фуқаролар маънавий-ахлоқий 
тарбиясининг самарадорлигига боғлиқдир. 
Жамият қанчалик ривожланиб, маданийлашиб борса, барча 
фуқароларнинг жамоат тартиби ва хавфсизлиги талабларига риоя 
этишлари, ҳар қандай ғайриижтимоий ҳодисаларга нисбатан 
муросасизлиги шунчалик катта аҳамият касб этади. Жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу соҳадаги 
ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нормаларга қатъий риоя 
этиш зарурати халқ, жамият ва давлат манфаатлари билан боғлиқ 
бўлади. Зеро, улар халқнинг хоҳиш-иродасини акс эттиради, 
ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши ва такомиллашувига 
фаол кўмаклашади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилади. 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамоат тартибини ва 
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунлар, 
жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати 
тўғрисида»ги (1992), «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1992), 
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1996), 
«Гиѐҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги (1999), 
«Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда 
ҳолатлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (1999), «Фуқаро муҳофазаси 
тўғрисида»ги (2000), «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги (2000), 
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги (2000), «Махсус юклар ва 
ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги (2001), «Автомобиль 
йўллари тўғрисида»ги (2007), «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги 
(2013 йил 
10 апрель), 
«Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси 
тўғрисида»ги (2014 йил 14 май), «Аҳолининг санитария-эпидемиологик 
осойишталиги тўғрисида»ги (2015), «Меҳнатни муҳофаза қилиш 
тўғрисида»ги (2016), «Ўсимлик дунѐсини муҳофаза қилиш ва ундан 
фойдаланиш тўғрисида»ги (2016), «Ҳайвонот дунѐсини муҳофаза 
қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги (2016) қонунлари қабул 
қилиниб ижроси таъминланмоқда. 


28 
Мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат 
тартибини 
сақлаш 
ва 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
давлат 
бошқарувининг асосий таркибий қисми сифатида жамият ижтимоий 
ҳаѐтида доимо энг долзарб ва муҳим аҳамиятга эга бўлган узлуксиз 
амалий ҳуқуқий жараѐн ҳисобланади. Амалдаги қонун ҳужжатларига 
асосан мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини 
бошқариш-ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширувчи давлат 
органлари, хусусан, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Ички 
ишлар 
органлари 
тўғрисида»ги (2016 йил 16 сентябрь) қонунига асосан фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва 
юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя 
қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсиз-
лигини, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва 
профилактикасини таъминлаш вазифаларини бажариш учун ўн 
олтидан ортиқ асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб борилади. 
Қонуннинг 4-моддасида: фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлик-
лари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; жамоат тартибини 
сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш; йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш; паспорт тизими талабларининг бажарили-
шини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва унга кириш 
учун зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун 
рухсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, 
паспорт тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш 
қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш; 
саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек, 
пиротехника буюмларининг, гиѐҳвандлик воситаларининг, психотроп 
моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши 
соҳасида назорат қилиш; давлат объектларини, ўта муҳим, 
тоифаланган объектларни ва бошқа объектларни, жисмоний ва 
юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш; лицензиялаш ва рухсат 
этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шунингдек, лицензия ва 


29 
рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини 
назорат қилиш ички ишлар органларининг асосий фаолият 
йўналишлари сифатида белгиланган
4

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ички ишлар органлари 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ичида энг кўп сонли куч ва 
воситаларга, барча асосий фаолият йўналишлари бўйича махсус 
ваколатларга эга бўлган ҳамда хизмат ва таркибий тузилмалар 
фаолият олиб борадиган яхлит тизимдир. Шунингдек, мазкур хизмат 
ва таркибий тузилмалар фаолияти бир-бири билан узвий боғлиқ, 
уларнинг ҳар бирининг асосий фаолият йўналиши эса бир-бири билан 
боғлиқ ҳамда яна бир қанча йўналишларда олиб борилади. Улар 
фаолиятларини эса қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар 
доирасида тизимдаги соҳавий хизматлар, давлат ҳокимиятининг 
бошқа органлари, муассасалари, ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, фуқаролик жамиятининг 
бошқа институтлари билан ҳамкорликда амалга оширади. 
Ўтган йиллар давомида мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий 
бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
ловчи давлат органлари, хусусан, ички ишлар органлари тизимидаги 
ислоҳотларга назар ташласак, ушбу фаолиятни амалга оширувчи 
асосий соҳавий хизматлар, айниқса, уларнинг бошқарув тизимини 
такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаѐтганлигини кузатамиз. 
Ҳозирги дунѐдаги глобаллашув жараѐнлари билан боғлиқ ҳолда 
жамиятда жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид қилувчи 
омилларнинг кўпайиб ва кучайиб бориши, ушбу соҳада фаолият олиб 
борувчи соҳавий хизматлар фаолиятини бошқаришни такомил-
лаштириш, уни ташкил этишга янгича ѐндашишни талаб қилмоқда. 
Суд-ҳуқуқ тизимида давлат органлари, хусусан, ички ишлар 
органларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатда 
ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартиби ва 
хавфсизлигини таъминловчи миллий тизим шаклланди. 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимини тубдан 
ислоҳ қилиш, айниқса, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 


30 
таъминловчи хизматлар фаолиятини такомиллаштириш борасида 
кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, амалиѐтга жорий 
этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-
масининг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
ликни таъминлаш концепцияси тўғрисида»ги (1999 йил 12 апрель) 
170/40-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича ушбу даврда амалга 
оширилган ишлар натижасида Тошкент шаҳар ички ишлар бош 
бошқармасининг таркиби қайта ташкил этилди, хусусан, патруль-пост 
ва йўл-патруль хизматлари мутлақо янгича асосда тузилди ва 
фаолияти йўлга қўйилди, ҳар бир маҳаллада жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминловчи профилактика инспекторлари 
институти ва таянч пунктлари ташкил этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг «Ўзбекистон 
Республикаси ички ишлар органларининг фаолиятини такомиллаш-
тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2001 йил 27 март) фармонида 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг яхши 
жиҳозланган ва тайѐрланган патруль-пост, йўл-патруль хизматлари 
бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг олдида турган 
вазифалар белгиланди. 
Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг: 
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги 
(2001 йил 15 май) қарори билан Ички ишлар вазирлиги таркибидаги 
Давлат автомобиль назорати негизида Давлат йўл ҳаракати хавфсиз-
лиги хизмати ташкил этилиб, ушбу хизматларнинг тизими ва асосий 
вазифалари белгиланди, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси ИИВ 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги 
низом», йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг ташкилий-штат 
тузилиши ҳам тасдиқланди; 
«Ўзбекистон Республикасида патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини 
сақлаш 
фаолиятини 
такомиллаштириш 
чоралари 
тўғрисида»ги (2001 йил 31 май) қарори билан Ички ишлар вазирлиги 
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси 


31 
ҳамда унинг қуйи тузилмалари ташкилий-штат тузилиши, асосий 
вазифалари ва ушбу хизматлар фаолиятини ташкил этишнинг муҳим 
масалалари белгиланди. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2017 йил 
7 февралдаги ПФ-4947-сон фармонининг 1-иловасига мувофиқ 
тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор 
йўналишида: 
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 
устувор 
йўналишлари 
сифатида 
белгиланган: 
а) демократик 
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда 
Олий Мажлис, сиѐсий партияларнинг ролини янада кучайтириш; 
б) давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш; в) жамоатчилик 
бошқаруви тизимини такомиллаштириш; г) халқ билан мулоқотнинг 
самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилди. 
II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада 
ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган: а) суд 
ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг 
нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаш-
тириш; б) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя 
қилиш кафолатларини таъминлаш; в) маъмурий, жиноят, фуқаролик 
ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш; г) жиноятчиликка 
қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини 
такомиллаштириш; д) суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада 
мустаҳкамлаш; е) юридик ѐрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини 
такомиллаштириш бўйича амалга оширилаѐтган чора-тадбирлар 
бевосита ѐки билвосита мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий 
бирликларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизлигини 
таъминлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. 
Ҳаракатлар стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш ва 
суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг 2.2. Фуқароларнинг 
ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини 
таъминлаш 
бўйича 
устувор 
йўналишида: 
фуқароларнинг 


32 
мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда 
сансалорлик, расмиятчилик ва лоқайд муносабатда бўлиш 
ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини 
таъминлаш, шунингдек, бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча 
зарур чораларини кўриш; суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат 
органлари фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича чора-
тадбирларни амалга ошириш белгиланган бўлса, 2.4. Жиноятчиликка 
қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш 
тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишида: жиноятчи-
ликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш 
борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини 
ошириш; диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчи-
ликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-
амалий чораларни кучайтириш; коррупцияга қарши курашнинг 
ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва унга қарши 
кураш тадбирларининг самарадорлигини ошириш; аҳолининг 
ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат 
тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий 
ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил 
этиш талабларидан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларининг 
фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, 
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини 
кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш белгиланди. 
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси 
доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг 
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 
10 апрель) ПФ-5005-сон фармонида ички ишлар органлари тизимида 
туб ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган комплекс 


33 
чора-тадбирлар бевосита мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий 
бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашга хизмат қилмоқда. 
Мазкур Фармонда қайд этилганидек, ҳозирги пайтда юзага 
келаѐтган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало халқаро терроризм, диний 
экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ѐшлар ўртасида ѐт 
ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораѐтганлиги ички ишлар 
органлари олдига ўз вақтида тезкорлик билан уларнинг олдини олиш 
ҳамда барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда. 
Мазкур вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бир-бири 
билан боғлиқ бўлган жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашда, уни ташкил этиш ҳамда тактикасига ҳам боғлиқдир. 
Ушбу соҳадаги фаолиятни ташкил этиш ҳамда қўлланиладиган 
тактика бир-бирини ўзаро тўлдиради, жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш борасида қўйилган вазифаларнинг 
самарали бажарилишига имкон яратади. Шунинг учун аввало 
«жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш», «жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш», 
«жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тактикаси» 
тушунчаларининг мазмун-моҳиятини англаб етиш ниҳоятда 
аҳамиятлидир. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish