4-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятининг принциплари
Ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини самарали ташкил этишнинг асосий омилларидан бири
– уни амалга оширувчи субъектлар, айниқса, бошқарув функцияси
учун масъул бўлган раҳбарлар томонидан ушбу соҳадаги
фаолиятнинг асосий принципларини мукаммал билиши ҳамда риоя
этишини таъминлашидир.
Демак,
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш фаолияти бир қатор принциплар
– яъни, ушбу соҳанинг
фаолият мазмуни ҳамда ташкил этиши белгилайдиган муҳим
қоидалар асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ҳуқуқни
муҳофаза қилиш тизимида бошқарув аппаратининг ажралмас ва
асосий қисми ҳисобланади. Шунинг учун давлат бошқаруви
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида,
шунингдек, қонуности ҳужжатларида акс этган ҳамда ҳуқуқни
муҳофаза қилиш тизими ижтимоий муносабатларни мувофиқлаш-
тирувчи
ижтимоий-ҳуқуқий принциплар
ички ишлар органларига,
хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятига нисбатан ҳам тўлиқ қўлланилади. Бундай ижтимоий-
ҳуқуқий принципларга қуйидагилар киради: қонунийлик; инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш;
инсон ҳаѐти ва соғлиғининг устуворлиги; фуқароларнинг тенг
ҳуқуқлилиги ва ижтимоий бошқарувдаги иштироки; инсонпарварлик;
ижтимоий адолат; тизимлилик; ишонтириш усулининг устуворлиги;
ошкоралик ва шаффофлик; жиноятларнинг барвақт олдини олиш
38
чоралари устуворлиги; ошкора ва ноошкора усулларининг уйғунлиги;
жалб этиладиган кучлар ва воситалар томонидан ўтказиладиган
операцияга раҳбарлик қилишда яккабошчилик; жамоатчилик
фикрини доимий инобатга олиш ва ҳ.к.
Бундан ташқари,
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш фаолиятида
: тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг
фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва
ишончлилиги; фаолиятнинг ошкоралиги ва шаффофлиги;
ички ишлар
органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишда:
фуқароларнинг ўз шаън-шавкати ва қадр-қимматини тажовузлардан,
ўз шахсий ҳаѐтига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларига, шунингдек, фуқаролар ва юридик
шахсларнинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига
риоя этиш; ахборотнинг ўз вақтида берилиши ва ишончли бўлиши;
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чораларининг олдиндан
кўрилиши;
фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий
шерикчиликда:
қонунга бўйсуниш; тенг ҳуқуқлилик; очиқлик ва
шаффофлик; ҳаммабоплик; мустақиллик; холислик; ўзаро ҳурмат,
манфаатларнинг инобатга олиниши ва масъулият; мажбуриятлар
қабул қилишнинг ихтиѐрийлиги каби принципларларга риоя этилиши
талаб қилинади.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи хизматлар
ва уларнинг тактикасига оид талаб ҳамда қоидалар ташкилий-тактик
принциплар ҳисобланади.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг
ташкилий принципларига:
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлашга комплекс ѐндашиш; жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш хизматларининг аппаратлари, бўлим ва
бўлинмаларининг
тузилиши
ҳамда
функцияларини
амалга
оширишнинг ҳудудий, соҳавий, тармоқ-ҳудудий принципи; яккабош-
чилик, танқидий таҳлил, қаттиқ тартиб-интизом ва шахсий масъулият
ҳамда жавобгарлик принципини киритишимиз мумкин.
39
Do'stlaringiz bilan baham: |