1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Яккабошчилик, танқидий таҳлил, қаттиқ тартиб-интизом ва 
шахсий масъулият ҳамда шахсий жавобгарлик принципи –
жамоат 


41 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш масъул раҳбарнинг 
яккабошчилигида чуқур ва ҳар томонлама танқидий таҳлил ҳамда 
қатъий тартиб-интизомга асосланган ҳолда, бир ѐқадан бош чиқариб 
ва аниқ ишлашни тақозо қилади. Ички ишлар органларидаги 
яккабошчилик – ички ишлар органлари ҳайъати йиғилишларда ѐки 
тезкор йиғилишларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш борасидаги масалаларни чуқур ва ҳар томонлама 
танқидий таҳлил асосида муҳокама қилишда вужудга келадиган 
коллегиалликни инкор этмайди. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни 
амалга оширувчи хизматларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти 
самарадорлигини оширишда 
тактик принциплар
алоҳида аҳамият 
касб этади. Бундай принципларга қуйидагилар киради: 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
куч ва воситаларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш ҳамда 
улардан комплекс фойдаланиш; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг профилактик йўналишга эга 
эканлиги ҳамда унинг устуворлиги; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг 
узлуксизлиги; 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасида юқори фаоллик ва 
ҳамкорлик; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг энг 
зарурий вақтида барча ҳаракатлар ҳамда куч ва воситаларни 
фаолиятнинг муҳим йўналишларига қаратиш; 
вазиятнинг ўзгаришига қараб, куч ва воситалар ҳаракатларини 
йўналтиришининг ўзгарувчанлиги; 
куч ва воситалар захирасининг мавжудлиги муҳим ҳисобланади. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
ташкилий ва амалий тадбирларнинг ўзаро боғлиқлиги, ташкилий ва 
тактик принципларнинг уйғунлаштирилиши уларнинг ўзаро тақозо 
этувчи хусусиятларини акс эттиради. 


42 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича куч ва воситаларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда улардан 
комплекс фойдаланиш
– тактик принцип сифатида жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи хизматларнинг аниқ мақсади 
ҳамда ўзаро келишилган фаолиятини англатади. Ушбу принцип ички 
ишлар органларининг амалий фаолиятида патруль-пост, йўл-патруль 
хизматлари мавжуд куч ва воситаларнинг хизмат кўрсатиш ҳудуди, 
объекти ва вақтига кўра ўзаро келишилган тарздаги тақсимотини 
кўзда тутувчи ягона дислокация бўйича ташкил этишда қўлланилади. 
Шунингдек, ушбу принцип комплекс тезкор профилактик тадбирлар, 
кўчалар ва жамоат жойларида ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш 
мақсадида рейдлар ўтказишда, қонунга хилоф равишда сақланаѐтган 
ўқотар қуролларни аниқлашда, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича 
чора-тадбирларни амалга оширишда қўлланилади. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
фаолиятининг профилактик йўналишга эга эканлиги ҳамда унинг 
устуворлиги
– асосий вазифа бўлган ҳуқуқбузарликларнинг содир 
этилиши сабаблари ва уларга имкон бераѐтган шарт-шароитларни 
аниқлаш, бартараф этиш, ғайриижтимоий хулқ-атвор ва қилмиш-
ларнинг профилактикасини устувор йўналишга чиқаришда ифода-
ланади. Ушбу йўналишга жалб этилган куч ва воситаларнинг жамоат 
тартибини сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмати 
шундай ташкил этилиши зарурки, патруль-пост хизмати наряди ѐки 
ички ишлар органи ходимининг жамоат жойида пайдо бўлишининг 
ўзи фуқароларда ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ҳар 
қандай кўринишдаги тажовуз ва таҳдидлардан ҳимояланганлиги, 
хавфсизлиги таъминланганлигига ишонч уйғотиши, шунингдек, 
ҳуқуқбузарликни содир этишга мойил шахсларга эса огоҳлантирувчи 
ва ғайриижтимоий хулқ-атвор ѐки қилмишидан тийилишни талаб 
этувчи таъсир кўрсатиши лозим. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish