49
иқтисодий
омиллар:
иқтисодиѐтнинг
маълум
даражада
беқарорлиги ва номутаносиблиги, ишлаб чиқариш жараѐнларининг
сустлиги, нарх-навонинг ўзгариб туриши, «яширин иқтисодиѐт» ва
бундай фаолиятдан олинган маблағларнинг легаллаштирилиши, иш
ўринларининг қисқариши, сохта тадбиркорлик, даромадни солиқ
тўлашдан яшириш, пулнинг қадрсизланиши ва ҳ.к.;
маънавий-ахлоқий омиллар:
«оммавий маданият» миллий
қадриятларнинг муайян даражада қадрсизланиши; ахлоқ-одоб ва
маънавиятнинг
таназзулга учраши; одам савдоси; гиѐҳвандлик;
фоҳишабозлик; лоқайдлик; тўрачилик ва ҳ.к.;
сиѐсий омиллар:
ҳамон айрим буюк давлатлар ҳукмронлигини
ўрнатишга бўлган ҳаракатлар, буюк давлатлар ўртасидаги геосиѐсий
тўқнашувлар ва келишмовчиликлар, диний фундаментализм ва
экстремизм, терроризм, миллий ва этник низолар, узоқ ва яқин атроф
давлатлардаги ҳокимият талашлар ва ҳ.к.;
ҳуқуқий омиллар:
қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятлар,
айрим
қонунларга ҳаѐт талабларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида
қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмаслиги, ҳуқуқий нигилизм,
қонунлар ижросига оид ҳуқуқий механизм етарли ишлаб
чиқилмаганлиги ѐки номукаммаллиги ва ҳ.к.;
ташкилий омиллар:
ушбу фаолиятни амалга ошириш ва бошқариш
учун
масъул
субъектларнинг
касбий,
жисмоний,
жанговар
тайѐргарлигининг сустлиги, соҳада
фаолият олиб борувчи куч ва
воситаларнинг етишмаслиги, улар ўртасида ҳамкорликнинг самарали
ташкил
этилмаганлиги,
моддий-техник
жиҳатдан
етарли
таъминланмаганлиги, соҳага илғор тажриба ҳамда замонавий
технологияларнинг етарли даражада жорий этилмаганлиги ва ҳ.к.
Мамлакатда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лашнинг ҳақиқий аҳволи кўп ҳолларда қуйидагилар билан
белгиланади:
давлат ва жамиятнинг ривожланиши даврида содир бўладиган
воқеа, ҳодиса, жараѐнларни тақозо этувчи ижобий ҳамда
салбий
хусусиятга эга бўлган турли хил омиллар қаторида, жиноятчиликнинг
ўзига хос қонуниятлари;
50
жамият ва давлатнинг асосий мақсадлари ҳамда у ерда устун
бўлган қадриятлар;
давлат ва жамиятнинг табиий бойликлари, географик жойлашуви,
инсон ресурслари, иқтисодиѐти, бошқарув тизими, шунингдек,
улардан самарали фойдаланиш имкониятлари ва бошқ.
Таъкидлаш жоизки, жамият ривожланишнинг муайян босқичида
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг
қонуниятлари қуйидагилардан иборат:
инсоният ривожланишининг ҳар
бир даврига мос жиноятчилик
даражаси ҳамда унинг ушбу босқичида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос ҳолатининг мавжудлиги;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят учун жавобгарлик
муқаррарлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлашнинг самарадорлиги, аввало давлат ва жамият томонидан
қўйилаѐтган мақсад вазифаларнинг аниқлиги ва
реаллиги билан
белгиланади, улар қанчалик аниқ бўлса, соҳадаги фаолият шунчалик
самаралидир;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, жиноят учун жавобгарлик
муқаррарлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
самарали таъминлаш борасидаги реал вазифа,
умумий маънода
давлат ва жамиятнинг муайян ривожланиш босқичларида
ҳуқуқбузарликлар,
жумладан,
жиноятлар
содир
этилишини
камайтириш, ҳеч бўлмаганда уларнинг ўсишига йўл қўймаслик,
мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат;
юқорида кўрсатилган мақсадга эришиш ва вазифаларнинг
самарали бажарилиши – давлат ва жамиятдан ижтимоий ҳаѐтнинг
барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни
тизимли равишда амалга ошириш ва ижтимоий шерикчиликни
кучайтириш, илғор тажриба, янги технологияларни жорий этишни,
куч ва воситаларнинг доимий шайлигини
таъминлашда улар билан
боғлиқ харажатларни сарфлашни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: