1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
– бу 
жамиятда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар талабларидан келиб 
чиққан ҳолда давлат органлари, хусусан, ички ишлар органлари 
томонидан жамоат бирлашмалари, фуқаролар иштирокида инсонлар-
нинг ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларига итоаткорлик хулқи, йўл ҳаракати, 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини 
таъминлаш, 
шунингдек, 
фуқароларнинг ҳаѐти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва 
давлат манфаатларига ѐки уларни ҳимоя қилиш субъектлари 
фаолиятига қарши қаратилган ҳуқуқбузарликларни содир этган 
шахсларни 
амалдаги 
қонунларда 
белгиланган 
тартибда 
жавобгарликка тортишни ташкил этишдан иборат бўлган ва ҳуқуқни 
муҳофаза қилишга доир тадбирлар тизимидир. 


34 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни 
ташкил этиш
– бу давлат органлари, хусусан, ички ишлар 
органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар ишти-
рокида одамларнинг ҳаѐти, соғлиги, ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият 
ва давлат манфаатларини жиноий ва ҳуқуққа хилоф бошқа қилмиш-
лардан ҳимоялаш бўйича бошқарув назарияси ҳамда амалдаги қонун 
талаблари асосида ишлаб чиқилган, уларнинг бевосита жамоат тарти-
бини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадига йўналтирилган, 
келишилган ҳамда самарали фаолиятини мувофиқлаштиришга қара-
тилган комплекс бошқарув функцияларини амалга ошириш жараѐни. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
тактикаси
– бу давлат органлари, хусусан, ички ишлар органлари 
томонидан бевосита жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар шахсий 
хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини, шунингдек, ҳуқуқбузар-
ликлар профилактикасини таъминлаш, ҳуқуқбузарга инсонпарварлик 
билан таъсир ўтказиш, фуқароларнинг ҳаѐти, соғлиги, ҳуқуқ ва 
эркинликлари, жамоат ва давлат манфаатларини жиноий ва ҳуқуққа 
хилоф бошқа тажовузлардан ҳимоялашнинг назария ва амалиѐтида 
ишлаб чиқилган, қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадга мувофиқ 
усул ва шаклларини қўллаш. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни 
ташкил этишда фаолиятнинг бошқарув функцияси яққол намоѐн 
бўлади. Мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 
ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, шунингдек, бошқа 
манфаатдор давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар ҳамда 
кенг жамоатчиликнинг куч ва воситалари бирлашади ҳамда 
ҳамкорликда фаолият олиб борилади. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил 
қилишга кўра қуйидаги асосий функциялар ўзаро уйғунлаштирилади: 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
объектив зарур бўлган ҳамда илмий асосланган мақсад ва 
вазифаларни аниқлаш; 


35 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи асосий 
соҳавий хизматлар, хусусан, улар таркибий тузилмалари тизимини 
янада такомиллаштириш; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
соҳавий хизматлар, уларнинг таркибий тузилмалари ҳамда 
ходимлари, хусусан, раҳбарларининг функционал вазифаларини аниқ 
тақсимлаш; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
таркибий тузилма ва хизматлар ходимлари, хусусан, раҳбарларининг 
иш фаолиятини илмий жиҳатдан ташкил қилиш, илғор тажрибаларни 
жорий этиш, ушбу фаолиятни қатъий интизом, танқидий таҳлил, 
қонунийлик ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш асосида 
уларнинг самарадорлигини ошириш; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
бўлинма ва хизматларини кадрлар билан, моддий-техник ҳамда улар 
фаолиятини ҳуқуқий ва ташкилий-услубий таъминлаш эътиборга 
олинади. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил қилишнинг усул ва 
шакллари ҳам такомиллашиб боради. Ушбу фаолият моҳиятининг 
сифат ўзгаришлари жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашнинг янги ва янада самарали усул ҳамда шаклларининг 
ишлаб чиқилишини тақозо этади. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
борасида самарали тактик ҳаракатларни танлаш учун ички ишлар 
органлари раҳбарларининг ташкилотчилик ва ташаббускорлик, илғор 
тажрибалар техника ҳамда янги технологияларни, янги усул ва 
шаклларни амалиѐтга жорий этиш бўйича олиб берган фаолияти 
ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш ҳамда оммавий тадбирларни ташкил этиш 
ѐки фавқулодда вазиятлар вужудга келган шароитда махсус 
операцияларни ўтказишнинг режаларини ишлаб чиқиш ва бундай 
тадбирларда иштирок этувчи шахсий таркиб учун йўриқномалар 


36 
ўтказишда; ходимларга қўйилган барча вазифаларнинг амалга 
оширишлари юзасидан тактик ҳаракатларнинг бир нечта вариант-
ларини ишлаб чиқишда раҳбарнинг билими, амалий тажрибаси, 
маҳорати, ташкилотчилиги муҳим роль ўйнайди. Жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи мавжуд куч 
ва воситаларни тақсимлаш ҳамда жой-жойига қўйишда ички ишлар 
органлари нарядларининг тактик имкониятлари, уларнинг аниқ 
вазиятлардаги ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятлари инобатга 
олинади чунки жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича тактик ютуқлар ва ўтказилаѐтган тадбирларнинг 
натижалари ушбу фаолиятнинг ташкил этилиши самарадорлигини 
белгилайди. 
Ички ишлар органларининг амалий фаолиятида жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тактикасини танлаш 
ва ташкил этишда ушбу соҳага оид кўплаб замонавий усул, шакл, 
техника ва янги технологиялар ҳамда бошқа чора-тадбирлар 
қўлланилади. Масалан, шаҳар ва туманларда хизматни олиб 
боришнинг оддий ва кучайтирилган шакллари қўлланилади. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг
 
оддий шакли
– ички ишлар органларида амалга оширадиган оператив 
вазиятнинг оддий шароитларида ҳар кунги (одатий) ташкилий чора-
тадбирлари ҳамда тактик ҳаракатлардир. Бунда эса шахсий 
таркибнинг иш фаолиятида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмайди ва 
кундалик иш тартиби бузилмайди. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг
 
кучайтирилган шакли
– вақт танқислиги шароитида ички ишлар 
органларининг ташкилий чора-тадбирлари ва тактик ҳаракатларининг 
интенсив (жадаллашган) шакли бўлиб, бу ҳаракат оммавий тадбирлар 
ўтказиш, табиий офатларни бартараф этиш, оператив вазиятнинг 
кескинлашуви, ўта хавфли жиноятлар содир этилиши ѐки бошқа 
фавқулодда вазиятлар шароитларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда 
фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини 
кучайтирилган тартибда таъминлашдан иборат бўлади. 


37 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг 
кучайтирилган шакли тактик жиҳатдан патруль-пост нарядларининг 
сезиларли даражада кучайтирилиши ва бунинг учун қўшимча куч 
ҳамда воситаларнинг жалб этилиши билан ифодаланади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish