Жамоат тартибининг асоси
– жамоат жойлари, яъни
инсонларнинг ўз ҳаѐтий эҳтиѐжларини қаноатлантириш мақсадида
бошқалар (кўпчилик, омма) билан ижтимоий муносабатларга
киришадиган, фаолият олиб бориш, меҳнат қилиш ва дам олиш
вақтларида мулоқотда бўладиган жойлар (ҳудуд, маҳалла, объект)
ҳисобланади.
Адабиѐтларда жамоат жойлари қуйидаги уч турга бўлинади:
1) доимий фойдаланиладиган жамоат жойлари – кўчалар,
майдонлар, хиѐбонлар, транспорт магистраллари;
2) вақтинчалик фойдаланиладиган жамоат жойлари – савдо
шохобчалари, театрлар, стадионлар ва бошқ;
3) зарурат бўлганда вақти-вақти билан фойдаланиладиган жамоат
жойлари – ўрмон, тоғ ѐнбағирлари, дарѐлар, табиат қўйни, яъни
умумхалқ байрамлари («Наврўз»), халқ ўйинлари («Кураш»,«Улоқ»),
спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиладиган
жойлар назарда тутилади.
Кўп қаватли турар жой биноларидаги хонадонларнинг бирида,
айрим ҳолларда ҳовлиларда содир этилган безорлик ҳам ўз навбатида
жамоат тартибига тажовуз, деб қаралади.
54
Демак, «жамоат тартиби» тушунчаси жамоат жойидан ташқарида
ҳам юзага келиб, ривожланиб борадиган, ўз табиатига кўра,
фуқароларнинг меҳнат қилиш ва дам олишларига, уларнинг шаън-
шавкати ва қадр-қимматини ҳимоялашга оид муносабатларни ҳам
англатади.
Жамоат тартибининг мақсади фуқароларнинг шахсий хавфсиз-
лиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш яъни, ҳар қандай тадбир-
ларини амалга ошириш жамоат тартибини сақлашнинг муҳим шарти
ҳисобланади. Жамоат хавфсизлиги соҳасидаги ижтимоий муносабат-
ларга нисбатан махсус хавф манбаларининг мавжуд бўлиши билан
характерланади. Қуйидагилар бундай хавф манбалари ҳисобланади:
йўлларда ва транспортда ҳаракатланиш, улардан фойдаланиш
қоидаларига риоя этмаслик ѐки уларни бузиш;
корхона, ташкилот ва муассасаларда портловчи, заҳарловчи ва
радиоактив моддалар ва бошқа хавфли предметларни сақлаш, ташиш
ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик ѐки бузиш;
табиий офатлар, эпидемиялар, эпизотиялар ва уларнинг оқибати;
оммавий тадбирлар ўтказиш тартиби ҳамда қоидаларига риоя
этмаслик ѐки уларни бузиш ва ҳ.к.
Давлат, хусусан, ички ишлар органлари табиий офатлар, экологик
ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизотиялар, ѐнғинлар юз берганда ҳамда
гуруҳий ва оммавий тартиббузарликлар содир этилганда инсонларни
қутқариш, ҳаѐтини сақлаб қолиш, уларнинг соғлиғи, ҳуқуқ ва
эркинликлари, қонуний манфаатлари, моддий ва маънавий қийматга
эга мол-мулкини ҳимоя қилиш, жамоат тартибни сақлаш, корхона,
муассаса ва ташкилотларнинг нормал фаолият кўрсатишини
таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари белгиланган ваколат доирасида
ва тартибда чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Махсус шароитларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни
таъминлаш бўйича қонунда кўрсатилган тадбирлар рўйхатига диққат
қаратадиган бўлсак, уларнинг энг аввало фуқароларнинг шахсий
хавфсизлигини ҳимоя қилишга, шунинг билан бирга лозим
даражадаги жамоат тартиби ҳамда аҳолининг осойишталигини
55
сақлашни таъминлашга, давлат ва жамоат ташкилотларининг нормал
фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратишга қаратилганлигини
гувоҳи бўламиз.
Демак у давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
ҳокимияти органлари ўзларининг Конституция ва қонун ҳужжат-
ларида белгиланган ваколатлар доирасида мамлакатда ва унинг
маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш функцияларини амалга оширади.
Жамиятда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш функцияларини бевосита бажариш учун ижро ҳокимияти
тизимида Конституция ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ
равишда тегишли давлат органлари ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (2003 йил 29 август) қонунининг
5-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг меҳнат қилишга,
ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш
ҳамда ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот
тизимини такомиллаштиради; Ўзбекистон Республикасининг давлат
хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини, давлат чегаралари қўриқла-
нишини таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат
тартибини
сақлаш
чора-тадбирларини
амалга
оширишга
ѐрдамлашади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси умумий
ваколатга эга бўлгани ҳолда умумий раҳбарликни амалга оширади, ўз
ваколати доирасида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлашга оид бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади,
бу соҳада фаолият олиб борувчи давлат органлари фаолияти ҳамда
уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини
мувофиқлаштириш масалаларини кўриб чиқади ва таъминлайди.
Республика даражасидаги ижро ҳокимияти (вазирликлар, давлат
қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви ташкилотлари) органлари,
шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси,
56
Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимиятлари ҳам ўз ваколатлари
доирасида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
борасида фаолиятни амалга оширадилар. Ўзбекистон Республика-
сининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги
(1993 йил 2 сентябрь) қонунининг 25-моддасига асосан вилоят, туман
ва шаҳар ҳокими: қонунларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти,
Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва
тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг, жумладан,
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга оид қарор-
ларининг ижросини ташкил этади; шунингдек, жамоат тартибига
риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради,
табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда
тегишли ишларни ташкил этади.
Давлат органлари тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги
вазифалари ҳажми ва ваколатларига кўра алоҳида ўринга ҳамда
аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг
асосий функцияларидан бири мамлакатда ва унинг маъмурий-
ҳудудий бирликларида бевосита жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми деганда, унинг
вазифаси, функция ва ваколатлари доираси, ҳажми, тури, шунингдек,
тизимда хизмат қилувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
ҳамда давлат ва жамият тузилмалари орасида тутган ўрни тушуни-
лади. Ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон
Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги (2016 йил
16 сентябрь) қонуни ва бошқа меъѐрий ҳужжатларда белгиланган.
Мазкур қонуннинг 2-моддасига асосан, ички ишлар органлари-
нинг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг
57
мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун
устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъмин-
лашдан, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва
профилактикасидан иборат.
Қонунда ички ишлар органларининг асосий вазифалари,
Do'stlaringiz bilan baham: |