1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Ички ишлар органлари фаолиятида махсус маъмурий



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

2-§. Ички ишлар органлари фаолиятида махсус маъмурий 
назоратни ўрнатиш ва таъминлаш тартиби 
Маъмурий назоратни ўрнатишдан асосий мақсад тузалиш йўлига 
кирмаган ва ҳалол меҳнат қилишни хоҳламайдиган маҳкумларни, 
шунингдек, жазони ижро этиш жойларидан бўшатилган шахсларнинг 
турмуш тарзи ҳамда хулқ-атворини кузатиш, улар томонидан жиноят 
содир этилишининг олдини олиш ва уларда ижобий-ижтимоий 
дунѐқарашни шакллантиришдир. 
Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар 
устидан маъмурий назоратни ўрнатиш «Жазони ижро этиш 
муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан 
маъмурий назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 
қонуни ҳамда шу қонун асосида ИИВнинг «Жазони ижро этиш 
муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар 
органларида маъмурий назорат ўрнатиш ва уни амалга ошириш 
тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи 
асосида амалга оширилади. 
Ушбу меъѐрий ҳужжатларга кўра маъмурий назорат икки 
ҳолатларда ўрнатилади ва улар бир-биридан амалга оширилиш 
тартиби билан фарқ қилади. Улар: 
1. Жазони ижро этиш муассасалари тақдимномасига асосан 
ўрнатиладиган маъмурий назорат; 
2. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ташаббуси билан 
ўрнатиладиган маъмурий назорат. 
Маъмурий назоратни ўрнатиш тартиби
. Маъмурий назорат 
ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган тақдимнома судга 
қуйидагилар томонидан юборилади: 
суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга 
нисбатан – уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро 
этиш муассасасининг бошлиғи томонидан; 
жазони ижро этиш муассасаларида турган оғир ѐки ўта оғир 
жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм 


84 
этилган ѐхуд ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ѐки 
ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган 
шахсларга нисбатан, агар улар жазони ўташ даврида белгиланган 
тартибда сақлаш режимини қасддан бузувчилар деб топилган бўлса, 
уларни озод этишдан камида бир ой олдин жазони ижро этиш 
муассасасининг бошлиғи томонидан; 
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга 
нисбатан – судланганлик ҳолатининг тугатилиши ѐки судланган-
ликнинг олиб ташланиши муддатлари доирасида ички ишлар 
органининг бошлиғи томонидан ушбу шахслар жазони ижро этиш 
муассасаларидан озод этилганидан кейин бир йил ичида икки ѐки 
ундан кўпроқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлигидан 
далолат берувчи материаллар асосида. 
Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдим-
номада маъмурий назоратни ўрнатиш зарурати, ўрнатиладиган 
маъмурий чекловлар юзасидан таклифлар ва ўзига нисбатан 
маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин бўлган шахснинг ўзи 
танлаган яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. 
Агар жазони ижро этиш муассасасидан озод этилаѐтган шахснинг 
маълум сабабларга кўра аниқ турар жойи бўлмаса, жазони ижро этиш 
муассасаси маъмурияти унга яшаш жойи билан таъминлаш, доимий ѐки 
вақтинчалик прописка қилиш ҳамда ишга жойлашишга ѐрдам беришни 
сўраб, шунингдек, ногирон ѐки оғир касалликларга чалинган шахс-
ларни даволаш масалаларини олдиндан ҳал қилиш тўғрисида тегишли 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ички ишлар органларига ва 
соғлиқни сақлаш муассасаларига илтимоснома юборади. 
Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома 
олинган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай жиноят ишлари 
бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан суд мажлисида 
ички ишлар органи вакилининг мажбурий иштирокида ва ўзига 
нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги 
тақдимнома кўриб чиқилаѐтган шахс иштирокида якка тартибда 
кўриб чиқилади. 


85 
Агар ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги 
тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқиладиган, суд мажлиси 
ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинган шахс узрсиз 
сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, шунингдек, суд мажлисини 
бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома тақдим этилмаган 
бўлса, тақдимнома суд томонидан ушбу шахснинг иштирокисиз 
кўриб чиқилиши мумкин. 
Суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорида 
маъмурий назоратни ўрнатиш учун асос, унинг муддати ва назорат 
остидаги шахсга нисбатан ўрнатиладиган маъмурий чекловлар 
кўрсатилади. Агар маъмурий назорат жазони ижро этиш 
муассасасидан озод этиш чоғида белгиланган бўлса, суднинг 
маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорида назорат остидаги 
шахс танлаган яшаш жойига етиб келадиган муддат ҳам кўрсатилади. 
Жазони ижро этиш муассасасидан озод этилаѐтган шахснинг 
аниқ яшаш жойи маълум бўлмаган тақдирда, суд унинг озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси қўлланишидан олдин яшаган охирги яшаш 
жойи бўйича маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида қарор қабул 
қилади. Назорат остидаги шахснинг яшаш жойи бўлмаган тақдирда, 
суд маҳаллий давлат ҳокимияти органларига назорат остидаги 
шахсни турар жой билан таъминлаш чораларини кўриш 
мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор чиқаради. 
Назорат остига олинган шахсга нисбатан судьянинг маъмурий 
назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарори жазони ижро этиш муассасаси 
бошлиғи томонидан тилхат орқали таништирилади. 
Маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги суднинг қарори маҳкум 
жазони ижро этиш муассасасидан озод этилишидан ўн кун олдин 
етиб бориш вақтини аниқ кўрсатган ҳолда тезкор-тартибот бўлими 
томонидан маҳкум танлаган турар жойидаги ички ишлар органига 
юборилади. 
Иш ва яшаш жойи билан таъминлаш масалалари бўйича катта 
нозир махсус бўлимдан маъмурий назорат ўрнатилган шахслар 
рўйхатини олган кундан бошлаб, рўйхатда кўрсатилган маҳкумлар 


86 
билан учрашиб, улар қаерда яшаши тўғрисида суҳбат ўтказади, 
маҳкумнинг шахсий йиғмажилдида кўрсатилган яшаш жойи билан 
солиштиради, агар бошқа манзил кўрсатилган бўлса, бунинг сабабини 
аниқлайди, йиғмажилддан батафсил маълумот тўплаб, маҳкумнинг 
яшаши учун танлаган (шаҳар) ИИБга хабар юборади. 
Ушбу хабарномада жазони ижро этиш муассасасидан озод 
этилган шахснинг фамилияси, исм-шарифи, туғилган йили, манзили 
ва унга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилганлиги ҳақидаги 
маълумотлар кўрсатилади. Ўзбекистон Республикасининг «Жазони 
ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички 
ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги қонунга 
кўра, маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги масала судья 
томонидан тақдимнома олган пайтдан бошлаб, ўн кун ичида ҳал 
қилади. Маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорда назорат 
белгиланишига нималар сабаб бўлганлиги, назоратни амалга ошириш 
муддати, назорат остидаги шахсга нисбатан қўлланиладиган 
чеклашлар, агар маъмурий назоратда жазони ижро этиш 
муассасаларидан бўшатиш белгиланган бўлса, маҳкумнинг танлаган 
яшаш жойига етиб келиш муддати кўрсатилади. 
Қонунда маъмурий назорат 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish