1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

олти ойдан бир йилгача
муддат 
белгиланиши кўрсатилган. Назоратни амалга ошириш муддати оғир 
жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ѐки ҳар 
қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ѐки ундан ортиқ 
марта ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар жазони ўташ 
даврида хулқ-атворини тузатиш ва ҳалол меҳнат қилиб кун кечириш 
йўлига ўтишни асло истамаган бўлса, яшаш жойига етиб келган 
пайтдан бошлаб, оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга 
ҳукм этилган ѐки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки 
ѐки ундан ортиқ марта ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар 
жазо муддатини ўтаб бўлганларидан сўнг ички ишлар органларининг 
жамият учун зарарли ҳаѐт кечиришни тўхтатиш тўғрисидаги 
огоҳлантиришига қарамай, жамоат тартибини мунтазам бузаѐтган ва 
фуқароларнинг қонуний манфаатларига путур етказаѐтган бўлса, 


87 
судья маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида қарор чиқарган кундан 
бошлаб ҳисобланади. 
Маъмурий назорат ўрнатишда унинг муддати қонунда 
кўрсатилган муддатдан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда бу 
муддатнинг қисқа ѐки узоқ белгиланиши аввало жазони ижро этиш 
мобайнида маҳкумнинг хулқ-атворидан далолат берувчи тавсифнома 
ва унда кўрсатилган салбий ҳамда ижобий томонларига боғлиқ 
бўлади. Унинг ижобий томонлари орасида нафақат интизомий 
чоралар қўлланилганлиги, балки меҳнатга яхши муносабатда бўлиш 
билан бирга, алоҳида хулқи учун рағбатлантириш ҳолатларининг 
мавжудлиги ҳам учраб туради. Маҳкумнинг жамиятга зид хулқ-
атвори устидан назорат ўрнатилиши унинг ижобий ҳаѐт кечириш 
йўлига ўтишига имкон яратади. Бундай ҳолларда маъмурий назорат 
олти ойгача бўлган муддатга белгиланади, лекин кўп ҳолларда ўн 
икки ойгача бўлган муддатни белгилашга тўғри келади. Асосан, 
жазони ижро этиш муассасаларидан салбий тавсифланган 
маҳкумларга нисбатан энг узоқ муддатга, яъни ўн икки ойгача бўлган 
муддатга маъмурий назорат белгиланади. 
Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти жазони ўташ даврида 
маъмурий назорат остига олиниши белгиланган шахсни жазони ижро 
этиш муассасасидан озод қилиш олдидан у танлаган яшаш жойидаги 
ички ишлар органларига бўшатилган кишининг етиб бориш вақтини 
хабар қилган ҳолда судьянинг маъмурий назорат белгилаш 
тўғрисидаги қарорини юборади. 
Судьянинг маъмурий назорат белгилаш ѐхуд назорат муддатини 
узайтириш ва назоратни амалга ошириш вақтида қўлланиладиган 
чеклашларни ўзгартириш тўғрисидаги қарори назорат остида бўлган 
шахсга ички ишлар органлари бошлиғи ҳамда жазони ижро этиш 
муассасаларида бўлган шахсга эса жазони ижро этиш муассасаси 
бошлиғи томонидан билдирилади ва шахсдан бу ҳақда тилхат 
олинади. Бу тилхат шахсга маъмурий назорат ўрнатилганлиги 
тўғрисида маълум қилинганлиги ҳақида ҳужжат ҳисобланиб, бундан 
кейин у маъмурий назорат ўрнатилганлигини билмаганлигини баҳона 


88 
қила олмайди. Бунда назорат остидаги шахсга унинг бурчлари, 
маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун, жазони ижро этиш 
муассасаларидан бўшатилиш олдидан назорат белгиланган шахсга 
эса танлаган истиқомат жойига белгиланган муддатда етиб 
бормаганлиги учун, шунингдек, шахсга у маъмурий назоратдан 
бўйин товлаб, истиқомат жойидан ўзбошимчалик билан кетиб 
қолганлиги учун жавобгарликка тортилиши тушунтирилади. 
Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилиб, маъмурий 
назорат ўрнатилган шахслар дарҳол туман (шаҳар) ИИБда ҳисобга 
қўйилади. Туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ѐки унинг 
ўринбосари жазони ижро этиш муассасасидан жазо муддатини ўтаган 
шахсга нисбатан назорат ўрнатилганлиги тўғрисида суд қарорини 
олади ва уни маъмурий назоратни амалга оширишга масъул бўлган 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимига ўтказади ҳамда 
бу борада топшириқлар беради. Судья томонидан чеклашларни 
қисқартириш ѐки тўлдириш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин 
туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи назоратда турувчи шахсга 
бу ҳақда хабар етказади ва тилхат олади. 
Жазони ижро этиш муассасасидан бўшаган шахс озод этилганлик 
ҳақидаги маълумотнома ҳамда жазони ижро этиш муассасасидан 
маъмурий назорат ўрнатилганлик тўғрисидаги қарорда кўрсатилган 
жойга ўз вақтида етиб келиши шарт. Агар у ўз вақтида етиб келмаса, 
маъмурий назоратни амалга оширувчи ходим жазони ижро этиш 
муассасасига ѐки туман (шаҳар) ички ишлар органларига сўров 
қоғози юборади. Ушбу сўров қоғозида маъмурий назорат 
ўрнатилганлик тўғрисидаги қарор ѐки назоратда турувчи ва мазкур 
қарорнинг қаерга юборилганлиги ҳақидаги маълумот сўралади.
Маъмурий назорат остида турувчи шахснинг назорати паспорти 
қайдномадан ўтказилган жойда амалга оширилади. Агар назоратда 
турувчи баъзи узрли сабабларга кўра, мазкур манзилгоҳдаги турар 
жойда яшаш имконияти бўлмаса, унинг ѐзма аризасига биноан туман 
(шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи вақтинча хизмат ҳудудидаги 
яшаш жойида яшаб турувчига рухсат бериши мумкин. Мазкур туман 


89 
ҳудудидан ташқарида яшаши зарур бўлган тақдирда унга ўша 
жойдаги ички ишлар органи бошлиғи паспорт қайдномасига рухсат 
беради. 
Ички ишлар органлари ходимларининг кундалик иш жараѐнида 
ҳам судланганлигига кўра, маъмурий назоратга олиниши керак бўлган 
шахслар аниқланади ва улар бу ҳақда профилактика инспекторлари ѐки 
маъмурий назорат бўйича мутасадди шахсларга хабар берадилар.
Бундан ташқари, муқаддам судланганлар бўйича ахборотларни 
ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида, тиббий 
ҳушѐрхоналарда ва қабул қилиш-тақсимлаш бўлимларида мавжуд 
йиғма иш жилдлари ўрганилганда олиш мумкин. 
Маъмурий назоратга олиниши лозим бўлган шахслар ҳақида, 
уларнинг олдинги жиноий фаолияти, оилавий аҳволи, маълумоти, 
фойдали меҳнатга муносабати, яшаш тарзи, шароити (моддий 
таъминланганлиги, мутахассислигини ошириш имконияти), яшаш ва 
иш жойларидаги хулқ-атвори, у ерларда ўтказилган тарбиявий тад-
бирларга муносабати, унинг руҳий сифатлари (характер белгилари, 
қизиқишлари, одатлари), атрофдагилар билан муносабати ҳамда улар-
нинг бу шахс ҳақидаги фикрлари ва бошқа маълумотлар йиғилади. 
Йиғилган маълумотлар асосида маъмурий назорат йўналиши 
бўйича масъул бўлган ички ишлар органи ходими шахсга нисбатан 
маъмурий назоратга асос бўлувчи тавсифнома тузади. 
Агар маъмурий назорат ўрнатиш мақсадга мувофиқ деб топилса, 
бу ҳақда профилактика инспектори туман (шаҳар) ИИБ бошлиғига 
билдирги ѐзади ҳамда унга ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ва бошқа 
ҳужжатларни (ҳуқуқбузарликни ва ҳуқуқбузар хулқ-атворини 
таърифловчи 
бошқа 
фуқароларнинг 
тушунтириш 
хатлари, 
жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги қарор нусхаси) илова қилади. 
ИИБ бошлиғи билдирги ва унга илова қилинган ҳужжатларни 
кўриб чиқиб, уларни ушбу шахс устидан маъмурий назорат ўрнатиш 
зарурлиги тўғрисидаги тақдимнома билан судга юборади ва 
тақдимнома нусхаси кейинчалик назорат йиғма жилдига қўшиб 
қўйиш учун ИИБда олиб қолинади. 


90 
Маъмурий назорат остига олинган шахсга назорат қоидалари, 
унинг мажбурияти ва чекланишлар бузилган тақдирда, шунингдек, 
маъмурий назоратдан бўйин товлаб яшаш жойини ўзича ташлаб 
кетганда вужудга келадиган жавобгарлик тушунтирилиб, унга 
суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарори туман 
(шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи томонидан етказилади ва тилхат 
олинади. Шу вақтдан бошлаб шахс устидан маъмурий назорат 
ўрнатилган ҳисобланади. 
Маъмурий назоратга олинган шахсларнинг 9х12 ўлчамда 
фотосурати олиниб, улар ички ишлар органлари махсус ҳисобида 
турувчилар китобига ҳисобга қўйилади. Зарур ҳолларда назорат 
остида бўлган шахснинг бармоқ излари олинади. Ҳар бир маъмурий 
назоратга олинган шахсларга нисбатан йиғма иш жилди юритилади. 
Профилактик 
ҳисобга 
қўйилган 
муқаддам 
судланган 
шахсларнинг қандай ҳаѐт кечираѐтганлиги ва хулқ-атвори устидан 
яшаш ҳамда иш жойларида назорат олиб борилади, зарур ҳолларда 
уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш талаб этилади. 
Лекин амалиѐт шуни кўрсатмоқдаки, жазони ижро этиш 
муассасаларида тузалиш йўлига ўтишни истамаган ва озодликка 
чиққандан кейин ҳам жиноий фаолиятни давом эттиришга мойил 
бўлган шахсларнинг яшаш жойига қайтиб келгандан кейин ички 
ишлар органлари томонидан ўз вақтида профилактик ҳисобга 
олинмаслиги, улар билан мутасадди ходимлар томонидан зарурий 
профилактик тадбирлар олиб борилмаслиги ҳамда маъмурий назорат 
қонуни таъсири остига тушувчи шахслар ўз вақтида назорат остига 
олинмаслиги оқибатида улар яна қайта жиноят содир этмоқдалар?. 
Маъмурий назоратни ўрнатишда чеклашларни танлаш ҳам асосий 
муаммолардан бири бўлиб, бу маъмурий назорат самарадорлигининг 
сезиларли даражада пасайиши ѐки ошишига сабаб бўлади. Чеклашлар 
назорат остида бўлган шахснинг турмуш тарзи, оилавий аҳволи, 
судланганлиги ва шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатларига қараб 
тўлиқ ҳажмда ѐки айрим-айрим йўсинда қўлланилади. 


91 
Чеклашларни белгилашда жуда эҳтиѐткорлик билан ѐндашиш, 
қўлланилаѐтган чеклашларнинг мақсадга мувофиқлигини, ижобий ва 
салбий таъсир этишини ҳисобга олиш зарур. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Жазони 
ижро 
этиш 
муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан 
маъмурий назорат тўғрисида»ги қонунининг 7-моддасига мувофиқ, 
маъмурий назорат остига олинган шахсларга нисбатан қуйидаги 
чеклашлар қўлланилиши мумкин: 
Назорат остидаги шахсларга нисбатан суднинг содир этилган 
қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида 
қуйидаги маъмурий чекловлар белгиланиши мумкин: 
яшаш жойидан сутканинг белгиланган вақтида ташқарида 
бўлишни тақиқлаш (ушбу чеклов назорат остидаги шахснинг турмуш 
тарзига, оилавий аҳволига, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи 
бошқа ҳолатларга қараб тўлиқ ҳажмда ѐки алоҳида-алоҳида тарзда 
белгиланади); 
муайян жойларда бўлишни тақиқлаш; 
суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ички ишлар 
органларининг рухсатисиз чиқишни тақиқлаш; 
рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички 
ишлар органига (ички ишлар органининг таянч пунктига) келиш; 
алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш. 
Маъмурий чекловларнинг рўйхати узил-кесил бўлиб, унга 
қўшимчалар киритилиши ѐки у кенгайтириб шарҳланиши мумкин 
эмас. 
Қўлланиладиган маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар 
органининг тақдимномасига ѐки назорат остидаги шахснинг ѐхуд 
унинг вакилининг аризасига, шунингдек, меҳнат жамоасининг, 
жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш 
органининг илтимосномасига биноан назорат остидаги шахснинг 
турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар инобатга 
олинган ҳолда қисман бекор қилиниши мумкин. 


92 
Чеклашларни қўллашда унинг зарурийлигини, мақсадга 
мувофиқлигини аниқлаш керак. Мазкур чеклашларсиз маъмурий 
назорат мажбурлов чораси сифатида баъзида таъсирга эга бўлмайди 
ва мақсадига эриша олмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қонун назорат остидаги 
шахснинг ҳуқуқларини маълум даражада чеклайди. Бироқ, назорат 
остидаги шахс Конституцияда белгилаб қўйилган ҳар қандай ҳуқуқ ва 
эркинликлардан тўлиқ фойдаланиши мумкин. Аввало, назорат 
остидаги шахс бошқа фуқаролар сингари меҳнат қилиш, бунинг учун 
иш ҳақи олиш, дам олиш, таълим олиш ва бошқа бир қатор ҳуқуқ-
ларга эга. Лекин, юқорида таъкидланганидек, маълум бир чеклашлар-
сиз маъмурий назоратдан кутилган натижаларга эришиб бўлмайди. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish