81
берувчи ҳар хил рухсатнома, лицензия ва бошқа ҳужжатларни
расмийлаштириш ва бериш борасидаги фаолият тушунилмоғи лозим.
Жисмоний
ва
юридик
шахсларга
маъмурий-мажбурлов
чораларини қўллашда ўз ифодасини топадиган ҳуқуқни муҳофаза
қилиш шакллари орқали маъмурий назоратни амалга оширувчи ички
ишлар
органлари
бўлинмалари
қўриқланаѐтган
ижтимоий
муносабатларга хавф солаѐтган ҳолатларни бартараф этадилар, хатти-
ҳаракат қоидаларининг бузилиш ҳолатларига чек қўядилар,
ҳуқуқбузарларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлайдилар.
Ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш бузилиш фактларини аниқлаши, ҳамда
уларга нисбатан қонунда назарда тутилган чораларни кўриш
мақсадларида қуйидаги
методларни
қўллайдилар:
мансабдор шахслар ва фуқароларнинг белгиланган қоидаларни
бажаришларини бевосита кузатиш;
корхона, муассаса ва ташкилотларнинг
ички ишлар органлари
ваколатига киритилган назорат қилиш қоидалари бажаришларини
вақти-вақти билан текшириш.
Ички ишлар органлари ходими маъмурий назоратни амалга
ошириш
давомида
қоидабузарлик
аниқлаганда,
амалдаги
қонунчиликдан четга чиқиш ҳолларини бартараф этиш чораларини
кўриб, буни ҳар хил ҳужжатларда расмийлаштиради. Ушбу
ҳужжатлар орасида энг кўп
учрайдиганлари билдирги, далолатнома,
баѐнномадир.
Мазкур ҳужжатларнинг турлари ички ишлар органлари
ходимининг ушбу органлар тизимидаги мансаб мавқеига ҳам,
аниқланган қоидабузарликнинг моҳиятига ҳам боғлиқдир. Масалан,
далолатномалар асосан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш соҳасида аниқ доирадаги масалаларни назорат қилувчи
ички ишлар органлари инспекторлари таркибидан бўлган
мансабдор
шахслар томонидан ғайриқонуний хатти-ҳаракат фактлари текширув
давомида аниқланмаган ѐхуд улар ўз-ўзича шахсни жавобгарликка
тортиш учун асос ҳисобланмайдиган (қурол-яроғ ва ўқ-дорилар
82
сақланадиган хонани қабул қилиш далолатномаси,
транспорт
воситасининг
техник
ҳолатини
текшириш
далолатномаси,
меҳмонхонада рўйхатга олиш қоидаларини текшириш далолатномаси
ва шу кабилар), балки маъмурий мажбурловнинг бошқа чораларини
қўллаш (ўқ отиш тири фаолият кўрсатишини тақиқлаш, транспортдан
фойдаланишни тақиқлаш ва ҳ.к.) бўйича бошқарув қарорларини
қабул қилиш учун сабаб бўлиши мумкин.
Ички ишлар органлари ходимлари баѐнномаларни маъмурий
назоратни амалга ошириш жараѐнида аниқ маъмурий ножўя ҳаракат
белгилари топилганида ѐхуд маъмурий тартибда ушлаб туриш,
шахсий кўрикдан ўтказиш, буюмлар, автотранспортни кўздан
кечириш, ҳуқуқбузарлик қуроли ѐки бевосита объекти бўлган
нарсаларни олиб қўйиш каби маъмурий эҳтиѐт чоралари қўлланган
тақдирда
«Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисида»ги
кодексда
белгиланган асослар ва тартибда тузилади.
Қолган барча ҳолатларда билдирги тузилади. Билдиргилар уларда
баѐн этилган фактларни кейинчалик
текширишдан аввал келадиган
ахборот хусусиятига эга бўлган бирламчи ѐки якуний ҳужжат
ҳисобланади. Шундай қилиб, ички ишлар органлари ходимлари
маъмурий назоратни амалга ошириб, тартиббузарлик фактлари ҳамда
назоратдаги соҳаларда ижтимоий муносабатларни издан чиқара
оладиган ҳолатларни аниқлайдилар, уларга юридик баҳо берадилар ва
амалдаги қонунларга мувофиқ таъсир чораларини қўллайдилар.
Юқорида баѐн этилганлардан келиб чиқиб, «ички ишлар
органларининг маъмурий назорати» тушунчасига мансабдор шахслар
ва фуқароларнинг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлашни белгиловчи қоидаларга аниқ ва оғишмай риоя
этишларини мунтазам кузатиш ва назорат қилиш
сифатида таъриф
бериш мумкин. Бундан кўзланган мақсад ушбу қоидалар
бузилишининг олдини олиш, уларга чек қўйиш, ҳуқуқбузарларни
аниқлаш ҳамда жавобгарликка тортиш ѐки уларга бошқа таъсир
чораларини кўришда ифодаланади.