биринчидан
аниқ белгиланган ва улар бир-бири билан чамбарчас
боғлиқ ҳолда берилган,
иккинчидан
, улар жуда ҳам кенг маъно ва
мазмунга эга,
учинчидан
, уларни амалга ошириш ранг-баранг ва турли
йўналишларда фаолият олиб бориш орқали таъминланади,
тўртинчи-
дан
, тизим ходимларидан ўта масъулият, жавобгарлик ва муайян
махсус ваколатларга эга бўлишни талаб қилади,
бешинчидан
,
ходимларнинг одатий, кучайтирилган ва суткалик режимда фаолият
олиб боришларини;
олтинчидан
, ушбу мураккаб вазифаларни
самарали таъминлашда ходимлардан касбий фаолиятни моҳирона
олиб бориш ва кези келганда, яъни тиғиз шароитда ўзи ҳамда
яқинлари ҳаѐтини хавф остига қўйишини,
еттинчидан
, улар касбий
фаолиятида бундай тиғиз хавфли вазиятлар вужудга келиши
юқорилиги ҳамда уларга ҳар қандай ҳолатда ҳам хизмат
мажбуриятларни
бажариш
масъулиятининг
юклатилганлиги,
уларнинг ва оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга
кафолатлар бўлишини талаб қилади.
Юқорида кўрсатилган ўта мураккаб, масъулиятли вазифаларни
самарали равишда таъминлаш ички ишлар органларининг
жамиятдаги, давлат органлари тизимидаги ўрнини белгиловчи
ҳуқуқий мақоми билан боғлиқдир. Ички ишлар органлари асосий
вазифалари, фаолият йўналишлари ва уларни амалга ошириш билан
боғлиқ бўлган ўзига хос хусусиятлар мазкур қонун тизимли ва
тузилиши ҳамда нормаларининг мазмун-моҳиятида ҳам яққол ўз
аксини топган.
Шунинг учун ҳам мазкур қонуннинг 1-бобида унинг мақсади,
ички ишлар органларининг асосий вазифалари, шунингдек, фаолият
йўналишлари ва принциплари, 2-бобида ички ишлар органлари
тизими ва тузилиши, 3-бобида уларнинг мажбуриятлари ва
58
ҳуқуқлари, 4-бобида улар томонидан айрим мажбурлов чораларининг
қўлланилиши асослари ва тартиби, 5-бобида ходимлар томонидан
жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни
қўллаш асослари ва тартиби, 6-бобида тизимда хизматни ўташ
тартиби ва шартлари, 7-бобида ходимларни ҳуқуқий ва ижтимоий
ҳимоя қилиш ва охирги 8-бобида молиявий ва моддий-техник
таъминлаш манбалари жамият эҳтиѐжлари ва замон талабларидан
келиб чиққан ҳолда берилган.
Қонуннинг 4-моддасида ички ишлар органларининг ўн олтита
асосий фаолият йўналишлари кўрсатилган бўлиб, уларни ўз
ваколатлари доирасида амалга ошириши белгиланган. Ушбу фаолият
йўналишлари,
биринчидан
, бир-бири билан узвий боғлиқ,
иккинчидан
,
ушбу ҳар бир асосий фаолият йўналиши бир-бири билан боғлиқ
бўлган яна бир қанча йўналишларда олиб борилади,
учинчидан,
мазкур фаолият йўналишлари алоҳида ѐки бир нечта қонун
ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ва ниҳоят
т
ўртинчидан
, улар тизимдаги соҳавий хизматлар ѐхуд давлат
органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда
амалга оширилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қонунда ички ишлар
органларининг асосий фаолият йўналишлари унинг таркибидаги
соҳавий хизматлар ваколатлари ҳамда уларни амалга ошириш
жараѐнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга
солувчи амалдаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан
ҳолда белгиланган. Демак, мазкур қонунда жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органларининг ўз
ваколатлари доирасида амалга оширадиган асосий фаолият йўналиши
сифатида кўрсатилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ички ишлар органларининг
қуйидаги асосий фаолият йўналишлари ҳам бевосита ѐки билвосита
мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиб
келмоқда:
59
фуқароларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва
содир этилишига имкон бераѐтган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда
бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни
аниқлаш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш,
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва кириш учун зарур бўлган
ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсатномаларни
беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт тизимига
ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя
этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш;
лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни
бериш, шунингдек, лицензия ва рухсат этишга оид талаблар ҳамда
шартларга риоя этилишини назорат қилиш;
ҳарбий-сафарбарлик
ишларини
ва
фуқаро
муҳофазаси
тадбирларини амалга ошириш;
қонун ижодкорлиги фаолияти ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва
ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этиш
назарда тутилади.
Ички ишлар органлари тизими давлатнинг ички ишлар соҳасида
фаолият юритувчи ижроия ҳокимият органлари сифатида ташкил
этилади ва фаолият кўрсатади. Давлат ва жамиятнинг ички ишлар
соҳасини бошқариш қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар
доирасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларига
юклатилган. Демак, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
ва унинг таркибий тузилмалари мамлакатда ва унинг маъмурий-
ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминловчи давлат органлари ичида махсус ваколатларга, куч ва
воситаларга ҳамда бевосита ушбу соҳада фаолият олиб бориш учун
ихтисослашган соҳавий хизматларга эга бўлган тизим ҳисобланади.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси,
60
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
ларини
ишончли
ҳимоя
қилишни
таъминлашда
уларнинг
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил
10 апрель) ПФ-5005-сон фармонига асосан, Президентнинг «Ички
ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2017 йил 12 сентябрь) ПҚ-
2883-сон қарори қабул қилинди ҳамда унинг 1-иловасига мувофиқ
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги
Низом» тасдиқланди.
Мазкур қарор билан ИИВга бир қатор вазифалар, шунингдек, ички
ишлар органларининг ўрта ва қуйи бўғинлар ўртасидаги вазифа ва
функцияларнинг аниқ чегараланишини, қолаверса ходимларнинг
функционал мажбуриятларини назарда тутган ҳолда вазирликнинг
таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий
низомларини тасдиқлаш, тизимда янги ташкил этилаѐтган бўлинмалар
ҳамда киритилаѐтган лавозимларни зарур билимларга, амалий
кўникмаларга, маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, яъни қўйилган
вазифаларни самарали бажаришга қодир бўлган юқори малакали
кадрлар билан тўлдириш белгиланади. Вазирликка юкланаѐтган янги
вазифаларнинг мазмун ва моҳиятини ички ишлар органларининг ҳар
бир ходими эътиборига етказишни таъминлаш бўйича тегишли чора-
тадбирлар ишлаб чиқилди.
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги
низом»га мувофиқ Ички ишлар вазирлиги ички ишлар органлари
тизими фаолиятига умумий раҳбарлик қиладиган ва мувофиқ-
лаштирадиган республика давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ бевосита Ўзбекистон Республи-
каси Президентига, қонунда кўзда тутилган айрим масалалар бўйича
эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўз мақомига кўра
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
61
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз фаолиятида
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
палаталарининг
қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,
қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойиш-
ларига, шунингдек, ушбу низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз фаолиятини
бевосита ҳамда ички ишлар органлари орқали, жумладан, давлат
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа
ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари
билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг фаолияти
очиқ ва ошкора ҳисобланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат органлари, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини мамлакатдаги криминоген
вазият, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини
таъминлаш
ҳолати,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
ва
жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаѐтган чора-тадбирлар,
шунингдек, Вазирлик ва ички ишлар органлари зиммасига
юклатилган бошқа вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида
тизимли равишда хабардор қилиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг
бутун ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш соҳасида ҳам умумий раҳбарликни амалга оширади ва
фаолиятни мувофиқлаштириб боради.
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги
низом»да вазирликнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган
ўнта асосий вазифалари белгиланган бўлиб, кенг маъно ва мазмунга
эга мазкур вазифаларни амалга ошириш турли йўналишларда
тизимли фаолият олиб бориш орқали таъминланади.
62
Do'stlaringiz bilan baham: |