1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Йўл-патруль хизмати нарядлари бундай фавқулодда вазиятлар 
вужудга келганда қуйидагича ҳаракат қилади: 
хавфли ҳудудга бегона шахслар ва ҳайвонларни ҳамда транспорт 
воситаларини қўймаслик чоралари кўрилади; 
ҳудуд атрофининг ишончли ўралишини (шу жумладан, сунъий 
тўсиқлар ѐрдамида) таъминлашда қатнашади;
ѐнғин юз берган ҳолларда ѐнғин ўчириш машиналари келгунга 
қадар унинг ўчирилиши ташкил этади; 
фуқароларга хавфли жойлардан чиқиш йўналишлари ҳамда 
транспортлар учун эса айланиб ўтиш йўлларини белгилайди, 
ҳудуддан олиб чиқиладиган фуқаролар учун ажратилган транспорт 
воситалари ва ҳайдовчиларни доимий тайѐр ҳолда ушлаб туриш 
чораларини кўради; 
аҳолини эвакуация қилиш вақтида фуқароларнинг транспорт 
воситаларидан рухсатсиз тушмасликлари, ҳар хил нарсаларни 
ташқарига 
ташламасликлари, 
бегона 
кишиларнинг 
уларга 
чиқмасликларини назорат қилади;
фуқароларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, воқеа 
жойидан олиб чиқиш ва уларга биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш 
чораларини кўради. 
Хавфсизлантириш ва зарарсизлантириш ишларини бажариш учун 
махсус мутахассислар етиб келиши билан наряднинг вазифалари ва 
хатти-ҳаракатлари қўшимча равишда аниқланади.
Хавфли ҳудудда хизмат олиб боришга жалб этилган ходимларга: 
мазкур ҳудуд яқинида чекиш, овқат истеъмол қилиш, сув ѐки бошқа 
ичимликлар ичиш; ҳодиса содир этилган ҳудудни кучли ѐритувчи 
асбоблар ѐрдамида ѐритиш; ҳудуддаги қаттиқ ѐки суюқ жисмларга 
махсус кийим-кечак ва қўлқопсиз тегиш тақиқланади. 
Йўл-патруль хизмати нарядлари табиий офатлар билан боғлиқ 
бўлган фавқулодда ҳолатларда зудлик билан ҳолат юзасидан 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик 


321 
хизмати ѐки унинг шохобчалари, наряд бошлиғи ва ИИБ 
навбатчисига фавқулодда ҳолат бўйича мавжуд бўлган барча 
маълумотлар ҳақида ахборот берилади.
Йўл-патруль хизмати нарядлари бундай фавқулодда вазиятлар 
вужудга келганда қуйидагиларни амалга оширишда иштирок этади: 
транспорт воситалари ва пиѐдалар ҳаракатланиши учун хавфли 
бўлган жойларни белгилаш ҳамда айланма йўллар ташкил 
этилишида;
фуқароларни (биринчи навбатда болалар, аѐллар, қариялар ва 
беморларни) қутқариш, жабрланганларни зудлик билан бинолардан 
олиб чиқиш, биринчи тиббий ѐрдам кўрсатишда; 
табиий офат юзага келган ҳудудлардаги транспорт ҳаракатининг 
назоратини кучайтириш, талон-торожлик, ўғирлик қилиш, аҳоли 
ўртасида турли миш-мишлар ва ваҳима тарқалишининг олдини 
олишда;
меҳнатга лаѐқатли аҳоли ва транспорт воситаларини, биринчи 
навбатда юк, ағдарма ҳамда махсус автомобиллар, автобуслар, 
автокранлар, экскаваторлар, махсус кўтаргичларни қутқариш, 
йўлларни тозалаш ишларига сафарбар этишда; 
махсус қутқарув, ѐнғин ўчирувчи, фавқулодда вазиятлар ва 
тиббий ѐрдам хизматлари автомобилларининг тегишли жойларга 
тўхтовсиз етиб боришларини таъминлашда;
ѐнғин юз берган ҳолларда ѐнғинни ўчиришни ташкил этишда; 
аҳолини эвакуация қилиш вақтида фуқароларнинг транспорт 
воситаларидан рухсатсиз тушмасликлари ва бегона кишиларнинг 
уларга чиқмасликларини назорат қилишда фаол иштирок этади. 
Йўл-патруль хизмати нарядлари ўта муҳим, тоифаланган ва ҳаѐт 
маромини таъминловчи объектларнинг нормал фаолият кўрсатишига 
қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишида иштирок 
этишга алоҳида эътибор қаратади. 
Йўл-патруль хизмати нарядлари 
террорчилик ҳаракатлари содир 
этилганда
з
удлик билан ҳолат юзасидан Марказий ахборот 
диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати ѐки унинг 


322 
шохобчалари ва наряд бошлиғи ва ИИБ навбатчисига қуйидаги 
маълумотлар ҳақида хабар беради: террорчилик актининг тури (авиа, 
авто, мото ва бошқа транспорт воситалари, почта хизматлари 
ѐрдамида, механик тузилма ѐки қўл ѐрдамида ташлаш, бевосита 
жиноятчи танасига жойлаштирилган портловчи мосламаларни 
ҳаракатга келтириш), содир этилган, жойи, вақти; имкон даражасида 
жиноятчиларнинг тахминий сони, уларда мавжуд бўлган қурол-
аслаҳа, портловчи мосламаларнинг тури ва сони; ҳалок бўлган, 
жабрланганларнинг сони, уларнинг ҳолати ва ѐрдамга етиб келган 
тиббиѐт муассасасининг номи, манзили; шикаст етказилган бино, 
иншоатлар, кўприк, тоннель, йўллар ва йўл иншоатларининг сони ва 
аҳволи; ѐнғинлар рўй берган бино ва иншоатлар; воқеа жойига 
туташган ҳудудларда йиғилган фуқароларнинг тахминий сони ва 
уларнинг ҳодисага нисбатан муносабати. 
Йўл-патруль хизмати нарядлари террорчилик ҳаракатлари 
содир этилганда қуйидагиларни амалга оширишда иштирок этади: 
тезкор-тергов гуруҳи етиб келгунига қадар жиноят изларини 
йўқотмаслик учун ҳодисага алоқадор ашѐ ва анжомларга ҳеч кимнинг 
тегишига йўл қўймаслик мақсадида воқеа жойини имкон даражасида 
қўриқланишини таъминлашда; 
воқеа жойига бегона шахс ва транспорт воситаларини 
яқинлаштирмаслик ҳамда киритмаслик чоралари кўришда; 
террорчилик актини содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг 
воқеа жойидан қочиб кетишларига ва яширинишларига имкон 
даражасида тезкорлик билан йўл қўймаслик чоралари кўришда; 
террорчилар жойлашган бино, иншоат ва уларнинг атроф-
ҳудудларини ўрганган ҳолда улар томонидан амалга оширилаѐтган 
ѐки оширилиши лозим бўлган ўқ отиш секторларини белгилашда;
ярадор бўлганларнинг юк ѐки ҳарбий транспорт воситаларидан 
пана сифатида фойдаланилган ҳолда хавфсиз ҳудудларга кўчириш 
чораларини кўришда;
террорчилар жойлашган бино, иншоат ва уларнинг атроф-
ҳудудларининг яширинча чиқиш йўллари (канализация люклари, сув 


323 
қувурлари, электр, алоқа кабеллари ва ҳаво алмашиш тизимлари) 
мавжудлигини аниқлаш ҳамда уларни бекитиш чораларини кўришда; 
террорчилик актини содир этишда гумон қилинаѐтган шахсларни 
аниқлаш ва уларни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилишида; 
воқеа жойида жабрланганларга бирламчи тиббий ѐрдам кўрсатиш 
ва тиббий муассасаларга жўнатиш, ѐнғинни бартараф этишни ташкил 
этиш чораларини кўришда; 
янги хавф таҳдиди туғилганида зудлик билан террорчилик акти 
содир этилган жойга яқин бўлган савдо, овқатланиш шохобчалари, 
дам олиш масканлари, ташкилот, корхона, муассасалар ҳамда турар-
жойлардан одамларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқилишини ташкил 
қилишда.
 


324 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish