1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


транспорт воситала- рининг қидирувини ташкил этиш га доир фаолияти



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
транспорт воситала-
рининг қидирувини ташкил этиш
га доир фаолияти
 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар тартиблари асосида амалга оширилади. Йўл-патруль 
хизмати ходими олиб қочилган, ўғирланган, ҳайдовчилари йўл-
транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан яширинган транспорт 
воситаларининг қидируви, транспорт воситалари билан боғлиқ бошқа 
жиноятларни «иссиқ изи»да очиш бўйича ишларни амалга оширади. 
Йўл-патруль хизмати ходимларининг
йўл-патруль хизмати 
экипажларида хизмат фаолиятини ўташ
 
тартиби
ҳам ўзига хос 


308 
хусусиятларга эга бўлиб, бу борада ҳам муайян шартларга амал қилиш 
талаб қилинади. Ҳар бир йўл-патруль хизмати экипажи иккитадан 
ходимдан (имкони борича биттаси йўл-патруль хизмати катта 
инспектори) иборат бўлиб, улар ҳаракатчанлик ҳамда жанговарликни 
таъминловчи транспорт воситаси, махсус техника воситалари, қурол ва 
алоқа воситалари билан таъминланади ҳамда бошқа йўл-патруль 
хизмати 
экипажлари, 
патруль-пост 
нарядлари, 
профилактика 
инспекторлари, Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот 
диспетчерлик хизмати, шунингдек, унинг шохобчалари билан узвий 
ҳамкорликда бўлади. 
Йўл-патруль хизмати экипажи хизмат кўрсатиш ҳудудида 
патруллик қилиш вақтида қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 
ҳаракат хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш;
 
транспорт воситалари ва пиѐдалар ҳаракатини тартибга солиш 
(зарурат бўлса); 
йўл ҳаракати қоидалари ва жамоат тартибини бузган шахсларни 
аниқлаш ҳамда маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликлар содир 
этилишининг олдини олиш; 
йўл ва кўчалар, йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник воситалар 
ҳолати устидан назоратни амалга ошириш, аниқланган камчиликлар 
тўғрисида зудлик билан Марказий ахборот диспетчерлик хизмати – 
ахборот диспетчерлик хизматига, шунингдек, унинг шохобчаларига 
хабар бериш ва бевосита раҳбарларига ахборот бериш; 
транспорт воситаларининг техник ҳолати ҳамда экология ва 
санитария меъѐрларига мос келишини текшириш; 
қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколати доирасида йўл 
ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга нисбатан таъсир чораларини 
қўллаш;
 
ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда Давлат 
хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобиль 
назорати ходимлари билан ҳамкорлик қилиш; 
йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича 
ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини олиб бориш;
 


309 
алоҳида кўрсатма бўлганда, шунингдек, тасдиқланган режаларга 
мувофиқ қўриқланадиган шахслар, чет давлатлар делегациялари 
ҳаракатланадиган ҳамда махсус автомобиллар, қимматбаҳо, катта 
ҳажмли, ўта оғир ва хавфли юкларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини 
таъминлаш ва уларнинг кузатувида иштирок этиш; 
йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганларга 
биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш, унинг жойини белгилаш, шикаст-
ланган транспорт воситаларидан йўлни тозалаш бўйича кечиктириб 
бўлмас чораларни кўриш, зарур маълумотлар тўғрисида Марказий 
ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати, 
шунингдек, унинг шохобчаларига ва сафдаги бўлинма (бригада, 
батальон, алоҳида отряд) раҳбариятига ахборот бериш; 
хорижий давлатларга тегишли транспорт воситалари ҳаракатини 
назорат қилиш; 
гиѐҳванд воситалар, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, муомаласи 
тақиқланган бошқа нарсаларни транспорт воситаларида ноқонуний 
ташиш ва олиб юриш ҳолатларини аниқлаш;
 
қимматбаҳо, хавфли, ўта оғир ва катта ҳажмли юкларни олиб 
кетаѐтган транспорт воситаларини белгиланган ҳаракат йўналишига 
риоя қилишининг назоратини амалга ошириш; 
ўз жавобгарлик минтақасидаги ҳудудда ижтимоий-сиѐсий ва 
маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда ҳаракат хавфсизлигини 
таъминлаш; 
ҳайдовчилар, пиѐдалар ва аҳоли ўртасида профилактика 
ишларини ўтказиш; 
жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашда 
иштирок этиш. 
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини 
сақлаш, жиноятчиликка қарши курашда йўл-патруль хизмати ходими 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шахсий хавфсизлик 
қоидаларига риоя қилиши шарт. 
Давлат йўл ҳаракати хизмати саф бўлинмаларининг ҳамкорлиги 
жамоат тартибини сақлаш, кўча ва жамоат жойларида, жиноят ва 


310 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъмин-
лаш, жиноят содир этган ва қидирувда бўлган шахслар, улар ҳаракат-
ланаѐтган транспорт воситаларини аниқлаш, ушлаш ҳамда террор-
чилик-қўпорувчилик ҳаракатларига қарши кураш борасида зиммасига 
юклатилган вазифаларни бажаришда (мақсади, вақти ва жойига кўра) 
бир-бирига бевосита амалий ѐрдам кўрсатиш орқали таъминланади.
Ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни 
муваффақиятли бажариш ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти 
ва саф бўлинмалари командирларидан қуйидагиларга алоҳида 
эътибор қаратишни талаб қилади:
тезкор вазиятни биргаликда ўрганиш, баҳолаш ва ўзаро доимий 
ахборот алмашувини йўлга қўйиш; 
жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш тадбирларини ҳамкорликда ишлаб чиқиб, режалаштириш 
ва ўтказиш;
нарядларнинг патруллик хизматини ҳамкорликда ўташларини 
амалга ошириш;
шахсий таркиб билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 
ўқув машғулотларини ва амалий машқларни ўтказиб бориш; 
саф бўлинмаларининг командирлари билан ҳамкорликда ўз 
вақтида нарядларни хизмат олди қўшма йўриқномасига тайѐрлашни, 
унда шахсан иштирок этиб, кундалик қарорга мувофиқ нарядларни 
узлуксиз бошқариш; 
«Ягона жойлашув» режаси асосида куч ва воситаларни мақсадли 
тақсимлаш ва йўналтириш, уларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатла-
рини тўғри ташкил этиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш; 
тезкор вазиятни ҳисобга олган ҳолда биргаликда бўйсунувдаги 
куч ва воситаларни постлар ҳамда патруллик йўналишлари бўйича 
жойлашувини (дислокацияси) ишлаб чиқиш; 
ҳамкорликдаги хизмат ўташ тартиби ва услубларини белгилаб 
олиш; 
патруль-пост ва йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат 
давомида ўз постлари ва патруллик йўналишларида жамоат тарти-


311 
бини сақлаш, жиноятларни очиш ва уларнинг олдини олиш, ҳаракат 
хавфсизлигини таъминлашда фаол иштирок этишларини таъминлаш; 
патруль-пост ва йўл-патруль саф бўлинмалари командирлари 
томонидан ҳамкорликда амалга оширилаѐтган ишлар ва иш 
натижалари ҳамда тезкор вазиятни таҳлил этиб, кўриб чиқиш, барча 
нарядлар ва ходимлар ҳаракатини мувофиқлаштириш тартибини 
келишиб олиш;
алоқа воситаларининг доимий ишлаши устидан назорат ўрнатиш 
ва патруль-пост ҳамда йўл-патруль бўлинмалари ўртасида алоқа 
тартибини белгилаш; 
хизмат ўташ, шу жумладан ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва 
бартараф этишда, жиноят содир этган шахслар ҳамда улар 
ҳаракатланаѐтган транспорт воситаларини ушлаш ва зарарсизланти-
ришда, оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва ўтказиш 
давомида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш борасидаги иш тажрибалари билан ўзаро алмашиш.
Патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари саф бўлинмаларининг 
ўзаро 
ҳамкорлигини 
самарали 
ҳамкорлик 
ташкил 
этишда 
қуйидагилар инобатга олиниши лозим: 
террористик-қўпорувчилик фаолияти, гиѐҳвандлик воситалар, 
ўқотар қурол ва диний экстремистик мазмундаги адабиѐтлар ҳамда 
варақаларни ташиш ѐки бошқа хавфли жиноий хатти-ҳаракатлар 
тўғрисидаги ҳолатнинг аниқланиши; 
маълумотни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Марказий 
ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати, 
шунингдек, унинг шохобчаларига етказилиши; 
олинган маълумотни қайд этиш, масъул раҳбар ходимлар ва 
юқори органлар (ИИВ-ИИББ-ИИБ) навбатчилик қисмларининг 
хабардор этилиши, вужудга келган вазиятга баҳо берилиши, ундан 
келиб чиққан ҳолда эълон қилинадиган тадбирларнинг белгиланиши 
ҳамда махсус режаларнинг эълон қилиниши; 
эълон қилинган тадбир бўйича хизмат ўташ тартибининг 
белгиланиши; 


312 
ҳолатга кўра (вазиятни эътиборга олган ҳолда) куч ва воситалар-
нинг тақсимланиши; 
ички ишлар органларининг бошқа хизматлари ва бўлинмалари 
билан ҳамкорлик қилиш тартибининг белгиланиши. 
Олинган тезкор маълумотларни қайд этиш, масъул раҳбар 
ходимлар ҳамда юқори идоралар (ИИВ-ИИББ-ИИБ) навбатчилик 
қисмларига етказиш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
бўлинмаларининг куч ва воситаларини бошқариш, ички ишлар 
органларининг бошқа хизматлари билан ҳамкорликни олиб бориш 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати томонидан амалга 
оширилади. 
Марказий ахборот диспетчерлик хизмати ўз фаолиятини замонавий 
технологиялар ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга 
оширади, йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинмалари куч-воситаларини 
мувофиқлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат 
тартибини муҳофаза қилишнинг компьютерлаштирилган бошқарув 
тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди, транспорт 
оқими йўналишини кузатишни амалга оширади ва уларнинг тўхтовсиз 
ҳаракатланишига нисбатан таъминланишини ташкил этади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва 
Тошкент вилояти ИИББлари ва вилоятлар ИИБлари навбатчилик 
қисмлари, йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинмалари (бригада, 
батальон, отряд) командирлари, Марказий ахборот диспетчерлик 
хизмати (ахборот диспетчерлик хизмати), шунингдек, шохобчалари, 
мобиль гуруҳлар ва йўл-патруль хизмати экипажлари, вертолѐтда 
патруллик қилиш гуруҳи, туман (шаҳар) ИИО ФМБлари, ИИБлари 
навбатчилик қисмлари, патруль-пост хизмати бўлинмалари ва таянч 
пунктлари билан тўғридан-тўғри ҳамда зарурат туғилганда махсус 
тадбирлар режаларига мувофиқ Давлат хавфсизлик хизмати, 
Фавқулодда вазият вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Чегара 
қўшинлари ва қўшни давлатлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан 
тезкор алоқани норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган схемага 
мувофиқ ташкил этади ва ушлаб туради. 


313 
Йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинмалари ўз жавобгарлик 
йўналиши ва ҳудудидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат 
тартиби ҳамда автомобиль йўллари, уларга туташган ҳудудларда 
ҳуқуқбузарликларга қарши курашни таъминлайди. 
Патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари мобиль гуруҳлари 
экипажларидан иборат бўлиб, улар хизмат ўташ ҳудудларида йўл 
ҳаракати қоидаларини бузган, транспорт билан боғлиқ жиноятлар, 
ҳодиса жойидан яширинган ҳайдовчилар ҳамда содир этилаѐтган 
бошқа жиноятларни патруль-пост хизмати, профилактика инспектор-
лари, жиноят қидирув ходимлари билан биргаликда фош этиш 
чораларини кўришади. 
Йўл-патруль хизмати экипажи ўз жавобгарлик йўналиши ва 
ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини 
сақлаш ишларини ташкил қилишда Марказий ахборот диспетчерлик 
хизмати (ахборот диспетчерлик хизмати), шунингдек, унинг 
шохоб¬чалари, мобиль гуруҳ, бевосита командирлари, қўшни 
экипажлар, вертолѐтда патруллик қилиш гуруҳи, зарурат туғилганда 
шаҳар-туман ИИБлари навбатчилик қисмлари, таянч пунктлари, 
патруль-пост хизмати экипажлари ахборот алмашиш йўли билан 
ҳамкорлик қилади, доимий равишда тезкор алоқани ушлаб туради 
ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган 
биргаликдаги режага мувофиқ топшириқ бўйича норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатда белгиланган схемага мувофиқ ҳаракатларни амалга 
оширади. 
Вертолѐтда патруллик қилиш гуруҳларининг хизмат олиб бориш 
жойлари ҳудудий ИИВ-ИИББ-ИИБ раҳбарияти томонидан белги-
ланади. Олиб қочилган, ўғирланган, воқеа жойидан яширинган 
транспорт воситаларини ушлаш ва аниқлашда, девирсион-
террористик ва диний экстремистик ҳамда конституциявий тузумни 
ағдаришга қаратилган гуруҳларни бартараф этишда, Марказий 
ахборот диспетчерлик хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати, 
шунингдек, унинг шохобчалари, зарурат туғилганда шаҳар-туман 
ИИБлари навбатчилик қисмлари, таянч пунктлари, патруль-пост 


314 
хизмати экипажлари билан ҳамкорлик қилади, вазият тўғрисида 
уларга доимо ахборот бериб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 
белгиланган схемага мувофиқ тезкор алоқани ушлаб туради. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish