1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Рекогносцировка ўтказиш пайтида қуйидагилар аниқланади:
тадбир ташкилотчилари ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда 
объектнинг жамоат тартибини сақлаш ва ҳамкорлигини таъминлаш 
юзасидан тайѐргарлик ҳолати; уч ва воситаларни тақсимлаш режаси, 
нарядларнинг турлари ва таркиби, патруллик йўналишлари, ҳудудни 
айланиш ва тўхташ жойлари, ҳар бир тўхташ жойида хизматни ўташ 
вақти, постлар ва патруллик йўналишларининг жойлашуви, уларнинг 
марказлари ва чегаралари, хизматни ўташ тартиби, захира кучлари-
нинг юклатилган вазифаларни тўлақонли бажарилишига жавоб 
бериши; қўшимча равишда, шунингдек, кучайтирилиши лозим бўлган 
пост ва нарядлар ҳамда тезкор штабнинг бошқарув учун қулай 
жойлашуви; оммавий тадбир иштирокчилари ва шахсий таркибнинг 
ҳаракатланиши учун қулай бўлган йўналишлар ҳамда махсус 
транспорт воситаларининг тураргоҳлари; пиѐдалар ва транспорт 
воситаларининг ҳаракатини чеклаш зарурати ҳамда аниқ вақтлари; 
айрим ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга 
ажратилган куч ва воситалар етарлилиги, зарур ҳолларда бундай 
жойларни захира кучлари билан бекитиш.
Фавқулодда ҳолатларда йўл-патруль хизмати сафдаги бўлинма-
лари ички ишлар органлари бошқа хизматлари билан ҳамкорликда 
ишлаб чиқилган махсус тадбирлар режаларига асосан куч ва 
воситаларни жалб қиладилар. 
Экстремал вазиятларда куч ва воситаларни бошқаришда Марказий 
ахборот диспетчерлик хизмати етакчи ўрин тутади, норматив ҳуқуқий-
ҳужжатлар талабларига асосан кечиктириб бўлмайдиган тезкор-қиди-
рув тадбирларининг амалга оширилишини таъминлайди. Марказий ах-
борот диспетчерлик хизмати кўрсатилган тадбирнинг бориши ҳақида 
тўхтовсиз тезкор кузатувни амалга оширади, зарур ҳолларда йўл-пат-
руль хизмати мобиль гуруҳлари, патруль-пост хизмати бўлинмаларига 
куч ва воситаларни бошқаришда ҳар томонлама ѐрдам кўрсатади. 
Айни пайтда оператив ҳолат эълон қилинганда, йўл-патруль 
хизмати бўлинмаларининг куч ва воситалари ИИВ, ИИББ, ИИБ 
оператив штабининг итоатига ўтади. 


318 
Экстремал вазиятлар келиб чиққан шароитларда йўл ҳаракати 
назорати бўйича қўшимча вазифаларни бажариш назорат-ўтказиш 
пунктлари нарядига юклатилади.
Оммавий тадбирларни ўтказиш даврида ҳамда фавқулодда 
ҳолатлар вужудга келганда хавфсизликни таъминлаш ички ишлар 
органларининг махсус режаларига асосан амалга оширилади. 
Режалаштирилган тадбирларни ўтказишда йўл-патруль хизмати куч 
ва воситаларини жойлаштириш сафдаги бўлинмалар раҳбарлари 
томонидан амалга оширилади. 
Рухсат этилмаган оммавий тадбирларга, шунингдек, оммавий 
тартибсизликлар бўлаѐтган ҳудудга олиб борувчи йўллар ҳамда 
бошқа объектларни тўсишга ажратиладиган йўл-патруль хизмати 
нарядлари миқдори ички ишлар органининг бошлиғи (оператив штаб 
раҳбари) томонидан белгиланади. 
Ушбу шароитларда асосий эътибор: назорат-ўтказиш пунктла-
рини тезкорлик билан қилиш, жиҳозлаш, уларга ходимларни қўйиш 
ва ички қўшинлар наряди билан ҳамкорликни ташкил этиш; 
ушланган транспорт воситалари учун вақтинча автотурагоҳларни 
ташкил қилиш ва уларни сақлаш тартибини белгилаш; транспорт 
воситалари ҳаракатини ташкил қилиш янги схемасини ишлаб чиқиш 
масалаларига қаратилади. 
Дислокацияда кўзда тутилган пост ва патруллик қилиш йўналиш-
ларида йўл-патрул хизмати ходими: табиий офат, эпизотия ва бошқа 
фавқулодда вазиятларда оператив ва тез тиббий ѐрдам хизматлари, 
ички ишлар органлари куч ва воситаларини экстремал шароит юзага 
келган минтақада тўсиқсиз ҳаракатланишига ѐрдамлашади; жамоат 
тартибини тиклаш ва ушлаб туриш, одамлар ҳамда мол-мулкини 
қутқариш, жабрланганларга керакли ѐрдам кўрсатиш, қаровсиз 
қолган мол-мулкни қўриқлаш бўйича тадбирларни амалга оширади; 
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва 
барҳам бериш чораларини кўради, хизмат ўтаѐтган ҳудуди атрофида 
фуқароларнинг юриш-туришини кузатишни амалга оширади; тезкор 
вазиятнинг ўзгариши ва йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида 


319 
наряд раҳбари (Марказий ахборот диспетчерлик хизмати, ахборот 
диспетчерлик хизмати ѐки унинг шохобчалари)ни хабардор қилади; 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига яқиндан ѐрдам 
беради; ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан бирга 
рухсатсиз ўтказилган тадбирлар билан боғлиқ оқибатларни бартараф 
этиш ишларини амалга оширади, биринчи навбатда транспорт 
воситаларининг узлуксиз ҳаракатини тиклайди; табиий офат 
натижасида йўл ҳаракатида қийинчиликлар юзага келганда, йўл-
патруль хизмати ходими бу ҳақда навбатчига маълум қилади, ҳай-
довчиларни хавф-хатар бўйича хабардор этиш чораларини кўради; 
зарурати бўлганда ҳаракатни вақтинча чеклайди ѐки тақиқлайди, 
транспорт воситаларини хавфли ҳудудни айланиб ўтишга 
йўналтиради, жабрланганларга ѐрдам беришни ташкил қилади; 
оммавий тадбирлар ўтказилаѐтган ва одамлар гавжум бўладиган 
бошқа жойларда вазиятни ўрганиб чиқиб, жамоат тартибининг 
гуруҳий бузилишига олиб келувчи ҳолатлар юзасидан патруль-пост 
хизмати навбатчилик қисмлари, Марказий ахборот диспетчерлик 
хизмати (ахборот диспетчерлик хизмати ѐки унинг шохобчалари) ва 
наряд бошлиғига ҳамда ИИБ навбатчисига зудлик билан хабар 
беради. 
Жамоат тартибининг гуруҳий бузилишини бартараф этишда 
патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари нарядларининг бўйсунуви, 
хатти-ҳаракатлари ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси ИИВнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда 
амалдаги махсус режалар билан белгиланади. 
Портловчи ѐки бошқа хавфли моддалар билан боғлиқ бўлган 
фавқулодда ҳолатлар юзага келганда йўл-патруль хизмати нарядлари 
з
удлик билан ҳолат юзасидан Марказий ахборот диспетчерлик 
хизмати – ахборот диспетчерлик хизмати ѐки унинг шохобчалари ва 
наряд бошлиғи ҳамда туман (шаҳар) ИИБ навбатчисига қуйидагилар 
ҳақида ахборот беради: портлаш, хавфли моддаларнинг атмосферага 
тарқалиши рўй берган ташкилотнинг номи, манзили, вақти; хавфли 
моддаларнинг 
чиқишидан 
шаклланган 
булутнинг 
тарқалиш 


320 
йўналиши; ҳалок бўлган, жабрланганларнинг сони, уларнинг ҳолати 
ѐрдамга ва етиб келган тиббиѐт муассасасининг номи, манзили. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish